Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [56]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [31]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [10]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [9]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Канчельскис «Навбаҳор»дан нега истеъфога чиқарилди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сўнгги икки ҳафта давомида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби атрофида турли мунозаралар ва баҳслар  юзага келмоқда. Улардан асосийси эса жамоанинг россиялик собиқ бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис атрофидаги баҳслардир. Бу ҳақда Россия ҳамда юртимиз оммавий ахборот воситалари (ОАВ)да турли мақолалар чоп этилди.

Жумладан, Россиянинг “Спорт 24” сайтига интервью берган Андрей Канчельскис “Навбаҳор”дан истеъфога чиқиши сабабини клуб томонидан маошларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги, клуб раҳбарияти билан муносабатларида муаммолар юзага келганлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг алмашганлиги билан изоҳлаган.

“Навбаҳор” ПФК эса Андрей Канчельскиснинг истеъфога чиқарилиши сабабларини қуйидагилар билан изоҳлайди: жамоанинг натижалари салбий тус олганлиги  (яъни, “Навбаҳор”нинг унинг мураббийлигида сўнгги 9 та ўйинда ғалаба қозона олмаганлиги), клуб раҳбарияти, ҳамкасблари ва мухлислар орасида ўзининг яхши мутахассис эканлигини исботлаб бера олмаганлиги, клуб раҳбарияти томонидан билдирилган огоҳлантиришларга эътиборсизлик қилганлиги, айрим ҳолатларда спиртли ичимликлар истеъмол қилганлиги ҳамда ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўз обрўсига путур етказганлиги.

Ваҳоланки, жамоа бош мураббийи клубнинг юзи ҳисобланади.

“Навбаҳор” эса нафақат Ўзбекистон, балки собиқ иттифоқ ва Осиёдаги обрўли, шунингдек,  Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган 2 жамоадан бири (“Пахтакор” билан биргаликда) саналади.

Андрей Канчельскиснинг ойлик маошларни ўз вақтида берилмаганлиги борасидаги фикрига тўхталадиган бўлсак, клуб раҳбарияти томонидан  россиялик мураббийга маошлари берилганида у атайин, провокация уюштириш мақсадида маошни олишдан бош тортган.Бунинг сабаби эса энди ойдинлашмоқда.У бу ишни амалга ошириш билан “Навбаҳор” ПФКдан кўпроқ компенсация пули ундиришни режалаштирган.     

Шунингдек, Coca Cola Суперлигасининг 10-13-турлари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилганида, у спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда, 3-4 кунлаб хонасидан чиқмаган. Жамоа машғулотларини эса ёрдамчи мураббийлар ўтказишган.

Шунингдек, Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган, 1 октябрь куни Бухорода ўтказилган “Бухоро” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоанинг қониқарсиз натижаларини таҳлил қилиш мақсадида жамоа мураббийлар штабига йиғилиш ўтказилиши борасида хат берилган. Бироқ россиялик мутахассис турли баҳоналарни рўкач қилган ҳолда, мазкур йиғилишга ташриф буюрмади.

Умуман олганда, Андрей Канчельскис жамоанинг “Бухоро”га қарши кечган баҳсидан сўнг, Наманганга ташриф буюрмай, клуб раҳбарияти ҳамда мухлислар орасига совуқчилик туширишга ҳаракат қилди.

Ваҳоланки, шу йилнинг 22 сентябрь куни клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этган, “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинган йиғилишда россиялик мутахассис клуб раҳбариятига “Навбаҳор”да жорий мавсум якунига қадар фаолият юритиш, жамоанинг мавсум якунидаги натижасидан келиб чиққан ҳолда, кейинги фаолиятига ойдинлик киритишга ваъда берганди.

Буни ўша йиғилишда қатнашганлар тасдиқлашлари мумкин. Лекин Андрей Канчельскис ўша ваъдаси, бундан ташқари, клуб раҳбарияти, хусусан, мухлисларга берган ваъдаларини бажармай, клуб раҳбариятини огоҳлантирмаган ҳолда, “Бухоро”га қарши кечган баҳсдан сўнг, Наманганга қайтмай, Россия пойтахти Москвага жўнаб кетди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, россиялик мутахассисга клуб томонидан барча шароитлар яратиб берилганди. Лекин Андрей Канчельскис шунга яраша ижобий натижа қайд эта олмади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, россиялик мутахассиснинг нега истеъфога чиқарилганлигини билиш учун унинг мураббийлигидаги сўнгги  9 ўйин натижаси ҳамда турнир жадвалидаги ҳолатга назар ташлаш кифоя.

Буни футболдан хабари бор ҳар қандай мухлис яхши тушунади.

Хуллас, “Навбаҳор”нинг россиялик собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилишининг объектив ва субъектив сабаблари шулардан иборат.

Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар эса сафсатадан ўзга нарса эмас.

“Навбаҳор” ПФК клуб тўғрисидаги турли миш-мишларга ишонмаслик ҳамда ҳар қандай расмий маълумотнинг клубимизнинг pfcnavbahor.uz расмий сайтида ёзилишини маълум қилади.

Сўзимиз якунида Андрей Канчельскиснинг кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаган ҳолда, шуни таъкидламоқчимизки, инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонийлик  фазилатларини йўқотмаслиги, ўз ишининг устаси бўлиши ҳамда қуруқ ваъдаларни бермаслиги лозим.          

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:01, 01.11.2020. Ўқилди: 4380 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.