Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛнинг 3-тур доирасида «Истанбул» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Арсенал» (0:1) клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин бутун жамоа ғазабда. Ҳар бир футболчига барқарорлик керак. Асосийси – қаттиқ ишлаш ва кучлироқ бўлишга ҳаракат қилиш.
Биз стабил ўйин намойиш этишни хоҳлаймиз. Ўтган йили барқарор кўрсатган ўйинимиз сабабли, АПЛда учинчи ўринни қўлга киритдик ва ЕЧЛга йўлланма олдик.
Биз исталган рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Бизда ўзимиз хоҳлаган ўйин услубимиз бор. Гоҳида қоғозда бизнинг тактика 4-4-2, 4-4-3 деб ёзилади. Ҳамма гап принципларда. Учта ҳимоячи билан ўйнаган ўйинмизда ҳам принципларимиз тўртта ҳимоячи билан ўйнаётганимиздек қолади.
Туркияда мухлислар жуда жонкуяр. Албатта, улар ўз жамоасини қўллаб-қувватлашади, улар устунликка эга бўлишади. Биз эса ўз мухлисларимизни соғиндик», – деди Сульшер.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).