Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • 3:4
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Ювентус
      • 02.07.2025 06:00
      • Боруссия Д
      • 2:1
      • Монтеррей

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ раҳбари "Андижон" ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Предраг Вуйович деган футболчи 2015 йил Андижон клуби шарафини ҳимоя қилган. Кейинроқ у қарздорлик сабаб ФИФА томон шикоят ёзган.

ФИФА Андижон ФК қарзни тўлаши керак, деб қарор чиқарган. Аммо бу вақтга келиб Вуйовични ўйнатган клуб йўқ қилинган бўлиб, бошқаси фаолиятини бошлаганди. ФИФА каби ташкилот ҳам ҳайратда қолган. Ҳар икки клубни майда деталларгача солиштирган, футболкасининг рангидан тортиб, уй стадионигача. Хуллас, охир-оқибат ФИФА ҳам ишдан чарчаб, четга чиқди.

Энди Вуйович Арбитраж суди орқали қарзни ундириш ниятида. Бу вақтга келиб Андижон ФК бир эмас, тўрт мартда ўзгариб улгурди. Айнан сўнгги ўзгариш арафасида Вуйовичнинг яна тилга киргани шубҳали. Бироқ айб унда эмас, айб бирор фирмани банкрот қилиб, янгисини очаверадиган томонда.

2009-2020 йилларда Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилувчи бош жамоа сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахслар тўғрисида маълумот:

2009 — Андижон профессионал футбол МЧЖ
2010 — Андижон профессионал футбол МЧЖ
2011 — Андижон профессионал футбол МЧЖ
2012 — Андижон бургут ПФК МЧЖ
2013 — Андижон футболи МЧЖ
2014 — Андижон футболи МЧЖ
2015 — Андижон профессионал футбол клуби МЧЖ
2016 — Андижон футбол спорт ПФК МЧЖ
2017 — Андижон бахтли ёшлари ПФК МЧЖ
2018 — Андижон футбол спорт ПФК МЧЖ
2019 — Андижон футбол спорт ПФК МЧЖ
2020 — Андижон футбол спорт ПФК МЧЖ

Ваҳоланки, регламент бўйича буларнинг бари мутлақо янги клуб сифатида фаолиятини энг қуйи лигадан бошлаши керак. Бироқ улар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтаверган. Клуб уставини бирор киши текшириб ҳам кўрмаган.

Айни вақтда янги фирма жамоани Суперлигада ушлаб турибди. Бироқ ЎзПФЛ мазкур фирма билан имзоланган шартномаларни рўйхатдан ўтказаётгани йўқ. Мураббийларга ҳам мавсум сўнгига қадар шартли равишда захира ўриндиғидан жой олиш учун рухсат этилган. Бу масала Андижон вилояти ҳокимлиги, эски фирма, янги фирма, GM ҳамда футболга жавобгар ташкилот томонидан атрофлича муҳокама этилиши керак. Масала эски ҳаммом, эски тос бўлмаслиги шарт.

Маълумот учун. ЎзПФЛ сўнгги 4 ой ичида Бухоро ва Динамо футбол клуби бош директорини нима учун ўз вақтида рўйхатдан ўтказмагани ва кейинчалик унга рухсат бергани, Қизилқум футбол клубида пайдо бўлиб қолган бекорчилар масаласига ойдинлик киритгани каби масалалар ҳамма учун энди тушунарли бўлса керак. Шунингдек, мавсум аввалида Ғиждувон футбол клуби ҳам киши билмас бошқа фирма уставини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишга уриниб кўрди, аммо бу иш амалга ошмади.

Бирор муаммо чиндан ҳал этилиши керак бўлса, ўша муаммодан қочиш эмас, уни ечиш керак. Андижон футбол клуби билан боғлиқ юқоридаги фактларнинг барчасида муаммодан қочилган ва улар ечилмаган. Оқибатда 2015 йилларда тўп сурганлар масаласи ҳали ҳам осилиб турибди. Шунингдек, бирор жамоани юқори дивизионга сунъий равишда кўтараётганда ҳам мана шу жиҳатни инобатга олиш муҳим. Мақсад кимнинг қаерда ўйнаши эмас, масала ким аслида қайси нуқтада турганида. Сизни ишонтириб айтамизки, бизда мавжуд бўлган 80 фоиз клубнинг пойдевори мавжуд эмас. Биз фақатгина томи кўриниб турган уйларни узоқдан яхши қурилган, деб ўйлаябмиз холос. 2021 йилдан бошлаб барчаси тўғри йўлга тушиши учун эса тиним билмай ҳаракат қиляпмиз.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:20, 04.11.2020. Ўқилди: 3615 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.