Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. "Қизиллар" "Этиҳад"даги қора анъаналарига барҳам бера оладиларми?! - Превью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсум АПЛ ҳали ҳам барчани ажаблантиришда давом этади. Мана, узоқ йўлнинг деярли 3/1 қисми ортда қолибди ҳамки, турнир жадвалида ҳали мухлислар кутганичалик ҳолат кўзга ташланмаяпти - гранд жамоалар ҳали ҳам ўз йўлларини топа олмай овора. Жумладан, бугунги баҳс вакиллари "шаҳарликлар" ҳам. Гарчи, "Сити" марказий баҳсга 10-поғонадаги ҳолати билан ташриф буюраётган бўлса-да, айнан мана шу учрашувнинг принсипиаллик жиҳатлари жуда кўп.

Аввало, очколар нисбатига қарайдиган бўлсак, кўпчилик бу клубларнинг ўртасидаги тафовутда яна 9 та жамоа мавжуд эланлигига ишонмасалар ҳам керак. Лекин, агар Клопп шогирдлари бугунги учрашувда ўз ишончли юришларини давом эттира олмасалар, ўртадаги фарқ 2 очкогача қисқарши мумкин ва Манчестер жамоасида плюс битта захира ўйини ҳам бор эканлигини унутмаслик керак. "Сити" ва "Ливерпуль" яқин 2-3 йил ичидаги АПЛ бош соврини учун курашувчи азалий рақиблар саналишади. Шу сабабли уларнинг ўзаро ўйинлари кўп жихатдан чемпионлик масаласини ҳал қилиб келган. Зеро, бугунги онлайн жадвал ҳам шуни тасдиқлаб турибди: мезбонларнинг ғалабаси бизга пойгадаги интригани қайтариб берса, меҳмонлар қўлга киритилажак 3 очкоси билан чемпионлик финиши сари дадил қадам ташлаши кўзда тутилмоқда. Агар дуранг қайд этиладиган бўлса, тиғиз жойлашув сабабли ўртамиёна клублар кейинчалик бўлажак чемпионга жиддий бошоғриқ яратиб беришлари ҳам бор гап. Демак, 6 очко учун кечадиган жанг диққат марказимизда.

"Манчестер Сити"

"Шаҳарликлар" марказий ўйинга анча ижобий кайфиятда етиб келмоқдалар. Улар Чемпионлар Лигаси баҳсида "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этишган. Бунинг устига, улар айни пайтда кетма-кет 9 та баҳсдан бери сақланиб келинаётган мағлубиятсиз серияни ҳам қайд этишмоқда.

Шунингдек, Гвардиола шогирдлари бемалол ўзларининг мустаҳкам ҳимоя чизиқлари билан мақтана оладилар: кетма-кет 3 та ўйиндан бери давом этиб келаётган ажойиб "қуруқ" серия. Таъкидлаб ўтиш кетакки, ушбу натижа ўтган мавсумнинг сентабрь ойидан бери қайд этиб келинаётган энг яхшиси ҳисобланади. Ҳар қалай бу ерда яқин йиллар ичида айнан орқа чизиқ вакилларига сарфланган миллионлар сарфини ҳам унутмаслик керак. Лекин манчестерликлар ҳужум чизиғида етарлича муаммолар кўзга ташланмоқда. Буни Агуэросиз ўйнаётган жамоанинг охирги 6 ўйинда атиги 9 та гол урганидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Ушбу кўрсаткич клубнинг Премьер Лига доирасидаги 2008 йилдан бери қайд этиб келинаётган энг ёмон натижаси ҳисобланади. Бунинг устига сўнгги 4 та учрашувдаги голлар сони ҳам негадир "шаҳарликлар"да биттадан ошмаяпти. Бу ҳар қалай ўтган мавсум энг кўп гол урган жамоа учун ярашиқли ҳол эмас. Лекин "Манчестер Сити"да "Ливерпул" ва ўзи умуман амалдаги чемпион жамоаларга қарши ўзаро статистикалар шу пайтгача ижобий даражада бўлиб келган.

"Шаҳарликлар" кетма-кет иккинчи мавсумида ҳам бош титулни қўлга киритиши кўзда тутилган рақибларидан 10 та ўйиннинг 9 тасида устун кела олганлар. Шунингдек, "Сити" мавсум давомида қандай формада бўлишидан қатъи назар ҳар доим "Этиҳад"да юқори кайфиятда ўйнашга ўрганиб қолган. "Лестер"га қарши баҳсни ҳисобга олмаганда улар ўтган йилнинг декабридан бери ўз уйларида ютказмай келадилар. Шунингдек, Гвардиоланинг Клопп жамоасига қарши ўзаро статистикаси ёмон эмас: у охирги 4 баҳснинг 3 тасини ғалаба билан якунлаган. Ушбу факторларнинг ўзи ҳам учрашув олдидан бироз бўлса-да "Сити"га устунликни юклаши мумкин, албатта баъзи истисно ҳолатлар билан бирга. Таркиб борасида эса клуб учун хушхабарлар етарли. Жумладан, Фернандиньо ва Бенжамин Мендилар сафга тўлиқ қайтишган. Лекин Гвардиола барибир муҳим ўйин олдидан улар билан таваккал қилмаса керак. Катта эҳтимол, бугун Менди ўрнига "Олимпиакос"га қарши баҳсда ўзини ҳар томонлама кўрсатган Канселуга имкон берилса керак. Шунингдек, Жесус ҳам яна ёрқин формасига қайтган. Бутун мавсум давомида деярли марказий ҳужумчисиз ўйнашга мажбур бўлаётган Пеп муаммо ечимини балки, айнан бразилиялик футболчи орқали қидириб кўрар.

Тахминий таркиб: Эдерсон; Уокер, Диас, Ляпорть, Канселу; Де Бюйне, Родри, Гюндоган; Маҳрез, Жесус, Стерлинг.

"Ливерпуль"

"Қизиллар" ҳам ушбу баҳсга оптимал кайфиятда етиб келишмоқда. Аввало, турнир жадавлидаги пешқадамлик, шунингдек, халқаро майдонлардаги муваффақиятли юришлар ва турфа рекордлар буларнинг барчаси энди Клоппни фақатгина олдинга ундаши талаб этилади. Тўғри, дастлабки турларданоқ "Эвертон"нинг гигамонлигию, "Астон Вилла"дан учралган аламли мағлубият мухлисларнинг мерсисайдликларга бўлган ишончни бироз бўлса-да туширган бўлиши мумкин. Бироқ жамоа жиддий йўлда ўзини йўқотиб қўйгани йўқ ва тезда яна ўша "эски "Ливерпуль"га айланиб олди. Бироқ АПЛ чемпионлиги учун курашда буларнинг барчаси унчалик ҳам муҳим эмас. Асосийси, принсипиал рақибни ўзаро ўйинларда ютиб олиш. Бу омил ўз навбатида келаси турлардаги клубнинг ишончини янада мустаҳкамлайди. Шундан келиб чиқиб бугун майдонда Клопп томонидан амалга оширилган ақлли ва мураккаб қарорларга гувоҳ бўлсак керак. Ҳар қалай у Пепга қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши англаб етган. Шу нарса фактки, германиялик мутахассис ўз ҳамкасбини умумий ҳисобда 8 марта енгишга муваффақ бўлган. Бу рекорд натижа ҳисобланиб, испаниялик мураббий ҳали ҳеч кимга бунчалик кўп ютқазмаган. Лекин, шунга қарамай, "Ливерпул"да бу мавсум бироз стабиллик йўқолгандай назаримизда. Жамоа ўтказилган 8 та турда аллақачон 15 та гол ўтказиб юборди. Ушбу кўрсаткич эса 64/65 йилги мавсумдан бери қайд этиб келинаётган энг ёмон натижа ҳисобланади.

Дарвоқе, "Ливерпул" азалдан кучли тўртлик вакилларига қарши учрашувларда доим хам қийналиб келган. Буни клубнинг чемпионликни тантана қилган мавсумида ҳам кузатганмиз. АПЛ грандларига қарши кечган 12 та баҳсда 26 та тўп ўтказиб юбориш Клопп учун аслида ҳам жуда ёмон натижа ҳисобланади. 38-турдан кейин жиддий панд еб қолмасликлари учун ҳам мерсисайдликларга "Сити"ни таслим этиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун мураббийлар штабининг ўйинда қандай схемадан фойдаланиши барчага қизиқ. Лекин кўринишидан таркибда жиддий ўзгаришлар йўқдек туюлмоқда. Ван Дейк, Фабиньо ҳамда Алекс-Окслейд Чемберлен ҳали ҳам жароҳатдан тўлиқ тикланишмаган бўлсалар, Тиагонинг майдонга туша олмаслигини Клоппнинг ўзи шахсан тасдиқлаган. Қизиғи, Матип яна сафга қайтди. Марказда бугун сўнгги ўйинларда ўзини кўрсатиб бораётган Уильямс ёки тажрибали Гомеслардан биринини кўришимиз ҳам мумкин. Олд чизиқда эса деярли ўзгариш кўзга ташланмайди. Диогу Жотанинг соф ҳужум зонасига чиққани ҳолда "трио"нинг бироз орқароқда ҳаракат қилиши кўпчилик томонидан тахмин қилинаётган вариант. Шунда Клоппнинг 4-2-3-1 схемасидан фойдалиниш эҳтимоли мавжуд.

Тахминий таркиб: Алиссон; Александр-Арнолд, Матип, Гомес, Робертсон; Ҳендерсон, Вейналдум; Салаҳ, Фирмино, Мане; Жота.

Умуман олганда, қарама-қаршиликнинг барча томонлари бизга кутилмаган ва қизиқарли футбол тақдим этишга ваъда бермоқда. Шубҳасиз, бу мавсум ўйинига ҳам айланиб кетиши мумкин.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:31, 07.11.2020. Ўқилди: 5870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.