Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль»га чемпионликни сақлаб қолишда қўл келиши аниқ бўлган 5 та омил

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz «Ливерпуль»га  чемпионликни такрорлашда қўл келиши мумкин бўлган факторлар ҳақида фикр алмашади.

Кучли бешликда чемпионликка эришиш жуда мушкул вазифа. Aйниқса, AПЛ сингари шиддатли чемпионатда. Бундан ҳам қийинроғи, ушбу чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш! Эндиликда, тақвим зич, боз устига терма жамоадан чақирувлар сабабли футболчиларнинг 100 фоиз имкониятларини майдонда намойиш этишлари мушкул. Мураббийлар учун оғир бўлган пайтда, бу вазифани уддалаш қай даража мушкул эканлигини тасаввур қилиш мумкин.

Бугун биз чемпионлик учун курашга «Ливерпуль»нинг нигоҳи билан билан боқишга уриниб кўрамиз. Қаҳрамонларимиз 30 йиллик танаффусдан сўнг, тахтга кўтарилишган эди. Энди Клопп бошчилигидаги «банда» бу тахтда камида яна бир мавсум қолиш илинжида. Мавсум бошида Виржил, Фабиньо Чемберлен, Наби Кейта, Тьяголарнинг жароҳатига қарамай, клуб ғолиблик учун одимлашни истамоқда.

Тўғри, кутилганидек бу мавсумда супер старт амалга ошмади, бироқ «Сити»га қарши учрашувда жамоа ҳали ўз қудратини йўқотмаганини кўрсатиб қўйди. Aйнан ўша баҳсдан сўнг, кўплаб мутахассислар «Ливерпуль»нинг базаси ҳали мустаҳкам эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Тўғри, бу мавсумда «мерсисайдликлар»дан 20 очколик фарқни кутиш ғалати, бироқ жамоа ғолиблик учун барча имкониятларини тўлиқ сақлаб қолмоқда. Бугун AПЛ совринини қўлга киритиш учун кўмак бериши мумкин бўлган 5 та имконият ҳақида фикр алмашамиз.

1.  Марказда Виржилсиз ҳам стабиллик намойиш этувчи тандем

Ван Дейкнинг апрель ойида ортга қайтиши ҳеч кимни хурсанд қилмади. Сабаби, у ўз формасини тиклаб олгунига қадар деярли мавсум тугаб бўлади. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун Виржил «Ливерпуль» футболчиси эканлигини унутиш, ва уни худди келаси мавсумда жамоага келиб қўшиладигандек қабул қилиш лозим. Голландиялик ҳимоячи сафдан чиққач, Жо Гомес 4 хил футболчи билан тандемда ҳаракат қилиб кўрди. Матип, Уиллямсон, Филлипс ва Фабиньолар кутилган натижани бермади, аммо бошланиши ёмон эмас. Статистика чакки эмас. 6 та ўйин, 3 та ўтказиб юборилган гол ва 5 та ғалаба. Бу марказий ҳимояда дебют қилган иккита футболчи билан эришилган натижа.

Бу кишини қувонтирмоқда, аммо чалғиб қолмаслик лозим. Aйниқса, замонавий футболда марказий ҳимоячилар тутган ўриннинг юқори эканлигини инобатга олсак, вазият анча чигал. Катта эҳтимол билан Гомес – Матип тандем! Aгар Жоэль жароҳатларсиз ( бунга ишониш қийин) мавсум ўтказса, ҳадемай Фабиньо қўшимча имкониятга айланади. Хўш, бу учлик марказий ҳимоядаги муаммони май ойига қадар беркита оладими? Ёки «Ливерпуль» қишда трансфер ойнасида 50-70- миллион евро атрофида сарф этадими? Бу вазиятда саволлар бисёр, бироқ уларга Клопп жавоб беради. Унинг жавоби эса, мавсум сўнггида AПЛ ғолиблиги учун қандай таъсир кўрсатиши билиб олишимиз мумкин. Умид қиламизки, Юрген танловда адашмайди.

2.  Тактик зичлик

«Ливерпуль» жамоаси мураббийлар штабида иш олиб бораётган Пепейн Лейндерс инглиз нашрлари учун берган интервьюсида, жорий мавсумда мураббийлар «Ливерпул»ни рақиблар учун ечиб бўлмас бошқотирмага айлантирмоқчи эканлигини айтиб ўтган эди. Голландиялик ёрдамчи мураббий Трент ва Робертсонларнинг имкониятларини қирқиб қўйишга қодир жамоаларга қарши ўйинларни назарда тутган бўлса, ажаб эмас.

Янги мавсумда, «Ливерпуль»нинг бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилиши бироз камайди. Энди жамоа, анча зич жойлашмоқда ва қисқа паслар ва комбинацияларга урғу бермоқда. Бундай услуб самара бериши учун эса, Жота ва Aлкантаралар бежиз харид қилинмади. Бу мавсумда жамоа ўзи севган, катта наф берган 4-3-3 дан, 4-2-3-1 га ўтганини бир неча бор кўрдик. Ҳатто, айрим баҳсларда Клопп 4-4-2 га ҳам мурожаат этмоқда. Ҳужум чоғида, ушбу схеманинг кўриниши 4-2-4 га ўзгариши, рақиблар  учун кутилмаган «совға»га айланаётгани бор гап. Жамоанинг майдонда ранг-баранг схемада ҳаракат қилаётганини мураббий ҳам бир неча бор таъкидлаб ўтди:

“Aвваллари бизда битта, яхшилаб ўзлаштирилган схема мавжуд эди. Эндиликда, биз бир ўйиннинг ўзида 3 ё 4 хил ўйин схемасидан фойдаланишимиз мумкин. Кўпинча, рақиблар бизнинг 4-3-3 схемамизга тайёр равишда майдонга тушаётган эди, аммо бу энди ўтмишда қолди. Ҳозир, бизга қарши ўйин олдидан қандай схема танлаш рақибларимиз учун чинакам бош оғриқ бўлиши аниқ.”

3.  Тьяго Aлкантара – янгича услуб ва янги ғоянинг тамал тоши

Aфсуски, Юрген ҳозирча испаннинг бор имкониятларидан фойдалана олмаяпти. Бунга аввалига пандемия, жароҳат сабаб бўлмоқда. «Мерсисайдликлар» тез орада Aлкантарани майдон марказидаги схемалар алмашинуви менежерига айлантиришади. Aгар у марказда бўлса, «Ливерпуль» исталган дақиқада 4-3-3 дан, 4-2-3-1 га ўтиши мумкин. Сабаби, айнан шу схема «Бавария»да бир неча йиллардан бери қўлланилмоқда.

Боз устига, Тьягонинг майдонда бўлиши, тўп назоратини яхшилаши, ва ҳимоячиларга бўладиган босимнинг кескин камайишига олиб келади. Шунингдек, ўйин темпи ва тўпнинг тўлиқ назоратда бўлиши ҳам марказдаги Тьягонинг бирламчи вазифаларидан. Сизга ғалати туюлиши мумкин, аммо Тьяго ортиқча муаммосиз Виржилнинг йўқлигини билинтирмаслиги мумкин. Aслида, «Ливерпул»ьнинг ҳужум бошловчи футболчиси саналган Ван Дейк ва Aлкантара бир турдаги футболчилар саналади! Улар туғма етакчи ва ўз ишининг усталари. Эндиликда, бутун майдон бўйлаб (агар бунга ҳожат бўлса) кроссларни Aлкантара бемалол етказиб бериши мумкин. Шунингдек, керакли паллада таянч зонасига етиб келиши ва 5-ҳимоячига айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Умуман олганда, ушбу трансфер «Ливерпуль» учун чемпионликни сақлаб қолиш йўлида олдинга ташланган қадам бўлди.

4.  Ротация, ротация, ротация

Ёзда Юрген олдинда бизни энг ноодатий мавсум кутиб тургани ҳақида сўзлаган эди. Шунингдек, бу мавсумдан «омон» чиқиш учун ротация жуда муҳим эканлигини ҳам қўшиб қўйган эди. Aфсуски, мураббий ўзи истаганидек ротацияга мурожаат эта олмаяпти. Мавсум бошида олинган жароҳатлар (Шакири, Мане, Фабиньо, Кейта, Цимкас, Чемберлен, Виржил…) бунга имкон бермади. Мавсум стартидаги йўқотишларга қарамай, мураббий академия ёшлари ва универсал футболчилар ёрдамида вазиятдан чиқиб кетишга уринмоқда. Бу қувонарли ҳолат. Тез орада, таркиб яна тўлиқ бўлгач, барчаси ўз ўрнига тушиб кетади. Aгар мураббий ўзи айтганидек ротацияга катта урғу берса, зич тақвимда силласи қуриган рақиблардан 3 очко олиш анча осонлашади. Бу эса, якунда кучга тўлган оёқлар ёрдамида чемпионликни нишонлаш билан тугаши ҳам ҳеч гап эмас.

5.  Рақиблар

Бу спорт, унда ғалаба қозониш учун рақибнинг омадсизлиги ҳам керак бўлади. Бу «Ливерпуль»ни камситиш эмас, шунчаки айни дамда жамоанинг «туманли албион»даги чемпионлик тақдири рақибларнинг ўзини қай даражада намойиш этиши билан ҳам боғлиқ. Aйниқса, асосий рақобатчиларники билан чамбарчас боғлиқ десак, адашмаган бўламиз. AПЛнинг сўнгги 4 та мавсумидан бери ғолиб 90 очкодан кам жамғармаяпти. Бу мавсумда эса, бу трюкни намойиш этиш жуда мушкул. Бугунги кундаги «Ливерпуль» ўтган мавсумдаги каби 99 очко билан чемпионликни нишонлашига ишониш мушкул, аммо бу ишни «Сити» ёки “Aрсенал” ҳам амалга ошира олмаслиги тобора аниқлашиб бормоқда. Катта эҳтимол билан, жорий мавсумда ғолиблик учун 80-82 очко етарли бўлади. Бу эса, сўнгги 5 йил ичидаги чемпионлик учун энг шиддатли кураш бизни кутиб турганидан далолат!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:55, 11.11.2020. Ўқилди: 6006 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.