Факт: Манчини қўл остидаги Италия терма жамоаси 2 йилдан бери ютқазмаяпти
Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 5-тури доирасида кечган баҳсда Польшани мағлубиятга учратди (2:0).
Роберто Манчини қўл остидаги жамоа кетма-кет 21 ўйиндан буён ютқазмаяпти — 16 ғалаба, 5 дуранг. Бу муддат ичида Евро—2020 саралаш баҳсларидаги ўнта ўйинда ўн ғалаба қўлга киритилганди.
Сўнгги бор Италия Манчини бошқаруви остида 2018 йилнинг 10 сентябрида Португалияга (0:1) ютқазганди.
Эслатиб ўтамиз мутахассиснинг ўзи коронавирусга чалингани боис бу ўйинни ўтказиб юборди.
Апеннинликлар Миллатлар Лигасининг А1 гуруҳида 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринларда Нидерландия (8) ва Польша (7) бормоқда.
Италия сўнгги турда гуруҳ аутсайдери Босния ва Герцеговинага (2) қарши баҳс олиб боради. Бу ўйиндаги ғалаба Манчини жамоасига ярим финал эшикларини очади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:31, 16.11.2020. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар