Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3825 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Наҳотки? Рамос кетадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz тобора чигаллашиб бораётган Рамоснинг Мадридда қолиш ёки кетиши борасидаги вазиятга ойдинлик киритишга уриниб кўради.

Сал қолса...

Кеча Рамоас ва «Реал» ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритилиши лозим эди. Сабаби, Серхио Германияга қарши учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этишга қарор қилган, ва катта эҳтимол билан «қироллик клубини» тарк этиши ҳақида маълум қилиши лозим эди. Иккинчи фронтда эса, Флорентина Перес «El larguego» радиостанцияси орқали эфирга чиқиши ва ўз позициясини маълум қилиши лозим эди.

«Реал» сардорининг Флорентина Перес билан қандай муносабатда эканлиги ҳақида ҳар-хил фикрлари мавжуд. Кимдир уларни дўст деса, яна кимдир душман деб ўйлайди. Ҳаммаси кеча Испания ва Германия ўртасидаги ўйин олдидан ҳал этилиши лозим эди,бироқ…

Келинг, кечаги кун аслида қандай ўтиши лозимлиги ҳақида қисқача тасаввур қиламиз. Матбуот анжумани журналистлар билан лиқ тўла. Барча «Реал» афсонасининг қай тариқа клубдан кетиши билан қизиқиб қолган, янги тафсилотларни эшитишга муштоқ. Рамос эса, бироз чайналиб ўз нутқини бошламоқда. У «Реал»ни қанчалар севишини, бу клуб унга нималар берганини айтиб ўтади. Кейин, агар жамоа унга қарши таклиф билан чиққанида, албатта жамоада қолишини қўшиб қўяди.

Орадан бир неча соат ўтиб, Испаниянинг бу бурчагида Флорентина курашга қўшилади. У мамлакатдаги энг катта аудиторияга эга радиостанция орқали кечки эфирда сўзга чиқади. Aввалига Рамоснинг «Реал» учун амалга оширган ишларини эсга олади. Кейин, у билан шартнома имзолашнинг имкони бўлмаганини,баъзан барчаси унга боғлиқ эмаслигини қўшиб қўяди. Кейин, стадион таъмири учун сарфланаётган миллионлар, клуб келажаги ва пандемия етказган зарарлар ҳақида сўз боради. Ўз сўзлари сўнггида эса, таъсирли чиқиши учун Рамос учун доимо клуб эшиклари очиқ эканлигини қўшиб қўяди.

Кеча тахминан мана шундай воқеалар содир бўлиши кўзда тутилган эди, бироқ Рамоснинг сўнгги қарори барчасини барбод қилди. У кетмагач, Флорентина ҳам радио орқали чиқишини кечиктирди. Унинг бошқа айтадиган сўзи ҳам йўқ эди. Рамос, терма жамоага нисбатан ҳурматсизлик бўлиши мумкинлигини инобатга олди ва матбуот анжуманини бошқа санага кўчирди. У Германияга қарши муҳим баҳс олдидан эътиборни бошқа томонга қаратишни истамади.

Нима учун томонлар келиша олмаяпти?

«Эл-капитано»нинг 2021 йилда шартномаси ўз якунига етишидан хабарингиз бор. Унинг ўзи, келажаги борасида хавотирда эмаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Боз устига, содда ва фойдали қарор қабул қилиб бўлганини ҳам қўшиб қўйди. Қаҳрамонимиз ўз қарорини «Реал» билан чемпионликка эришгач эълон қилмоқчи эди, бироқ вазият бирдан ўзгариб кетди. Футболчининг агенти саналган акаси доимо ўз мақсадига эришиш йўлида турли миш-мишларни ўйлаб топишига кўникиб қолганмиз. Бундан 5 йил аввал у Рамосни деярли «Манчестер Юнайтед»га ўтишга кўндирган эди. Энди эса, унинг атрофида янада кўпроқ клублар «изғиб» юрибди. Барча грандлар сифатли марказий ҳимоячи изламоқда. Бундай паллада эркин агент мақомидаги Рамос шунчаки фантастик «ўлжа»!

Катта эҳтимол билан Рамос бежизга иккита пенальтини кўкка совурмади. Aйни дамда, испан жуда катта босим остида қолмоқда. У шу кунларда фақат яқинларигагина маълум бўлган ҳақиқатларга суянган холда чиқиши қилиши лозим. Флорентина Перес эса, бу сўзларга жавоб беришга тайёр ва у ҳам ўзи учун минбар нақдлаб қўйган. Футболчининг ўзи, вазиятни бой берганини англаб бормоқда. У Мадриддан кетиш ҳақида сира ўйламаган. У шунчаки, кетишдан восита сифатида фойдаланишни ва ўзи учун қулай бўлган шартномани эгасига айланмоқчи эди. Перес эса, кутилмаганда унинг қаршисига чиқди ва ўз режаларини кўндаланг қўйди. Рамос эса, матбуот анжуманини бекор қилди ва шартнома жангини охиригача олиб боришга қарор қилди. Энди икки томон ҳам қурбонлардан қўрқмай сўнгги курашга қўшилади.

Рамос аслида, Мадрид клубидан кўп нарса талаб қилмаяпти. У тўлиқ икки йиллик шартнома талабида. Қаҳрамонимиз шу тариқа 37 ёшга қадар севимли жамоаси аъзоси бўлмоқчи. «Реал» эса, ўз фахрийларига бўлган муносабатини ўзгартирмоқчи эмас. Клуб керак бўлса Рамосга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатиб юборишга тайёр. Перес истисно қилмоқчи эмас. Ўз вақтида Раул, Икер, Йерро, Салгадо сингари футболчилар билан амалга оширилган ишни яна такрорламоқчи. Футболчи клуб учун амалга оширган ишлари қадрланмаётганидан хафа бўлмоқда. У Ҳеч бўлмаса сўнгги илтимос сифатида унинг икки йиллик шартнома борасидаги таклифи қабул қилишини керак деб ҳисобламоқда. Перес эса, унинг даври ўтганини ва келаси мавсумда Рамосдан ҳеч қандай наф бўлмаслигига ишонмоқда.

Рамос ишсиз қолиб кетмаслиги аниқ

Рамоснинг кетиши қишки трансфер ойнасидаги энг катта воқеа содир бўлиши аниқ. Сабаби, агар томонлар ўзаро келишувга эриша олмаса, 1,5 ойдан сўнг Рамос исталган жамоаси билан эркин музокара олиб бориши мумкин. Ёзда эса, расман ўзи танлаган клубга эркин агент мақомида ўтиб кетади. Шундай бўлсада, агар Рамос учун жамоаси муҳим бўлса, ўз ғурурини четга суриб қўйиши ва шартномани узайтиришга ( 1 мавсум бўлсада) рози бўлиши лозим. Танганинг иккинчи томони ҳам мавжуд! Сабаби, ҳимоячи трансфер бозоридаги энг машҳур футболчи. Боз устига, у ўзининг пик формасида. Ўзининг молиявий имкониятлари билан мақтанувчи «Реал» Рамосдек афсона учун 1 йиллик шартномани қизғанаётгани ҳам ғалати.

Клуб учун ўзининг энг зўр йилларини берган йигит учун наҳотки яна бир йиллик шартнома таклиф бериш оғир? Ваҳоланки, ПСЖ, «Ювентус» ва «Сити» сингари жамоалар Рамосга 3 йиллик шартнома беришга тайёр. Парижда Рамос учун 16,7 миллион евролик шартнома расман таклиф қилинди. «Сити» ҳам тез орада ўзининг вариантини таклиф этади. Умуман олганда, Рамоснинг ва Переснинг қайсарлиги кимга наф келтиради? Бунисини вақт кўрсатади. Шундай бўлсада, Рамос «Реал»нинг таклифисиз кўчада қолиб кетмаслиги аниқ. Aйни дамда, уни қўлга киритиш борасида бир нечта гранд жамоалар ишга киришган. «Реал» эса, унинг ўрнини майдонда ва кийиниш хонасида тўлдиришга қодир футболчи борми? Перес унинг ўрнини ҳар жабҳада тўлдиришга қодир футболчи топмай туриб қандай қўйиб юбормоқчи? Бу савол ҳам ҳозирча очиқлигича қолмоқда.Рамос ёки Перес? Сиз ким томондасиз?

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:56, 17.11.2020. Ўқилди: 9943 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.