Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [14063]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3649]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3591]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3138]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2742]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2670]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2454]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2313]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1684]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1614]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалабаларимиз бардавом бўлади, деган ниятдаман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи вазифасини бажарувчи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Жамоамиз устози сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало бугунги ғалаба билан барчани, ушбу ютуғимизда муносиб ҳиссалари бўлган вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти, клубимиз ҳомийлари, шунингдек, мухлислар ҳамда яхши ўйин намойиш этган футболчиларни табриклайман.

Бугунги ғалаба йигитларга қўшимча руҳ бағишлайди, деган умиддаман. Чунки қаторасига 3та учрашувдан буён зафар қучяпмиз. Ҳали олдинда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари бор ҳамда ғалабаларимиз бардавом бўлади, деган ниятдаман.

Бугунги ўйин борасида гапирадиган бўлсам, учрашув жуда ёқди. Тўғри, кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Бироқ, футболчилар берилган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, тўпни бир-бирларига аниқ оширган ҳолда, роҳатланиб, тўп суришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамизда кўплаб имкониятлар юзага келди. Ҳаттоки, пенальтини ҳам уролмадик. Лекин, бу бир тарафдан яхши ҳам бўлди. Боиси, футболчилар 2-бўлимда майдонга худди ҳисоб 0:0 бўлганидек, чиқишди ҳамда якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

- Яқинда Ўзбекистон кубоги мусобақасига қуръа ташланди ва унда “Навбаҳор”нинг мазкур турнирдаги илк рақиби маълум бўлди. Жамоанинг кубок мусобақасидаги мақсади қандай?

- Албатта, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш.Тўғри, қуръадаги илк рақибимиз қуйи лига вакили “Оқтепа” бўлди. Аммо бу рақибга ҳам енгил қарамаслик керак. Чунки битта гол уриб, ҳимояга ётиб олиши ҳам мумкин. Шунинг учун,ўша ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз, ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиш.

- Кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор”да бош мураббий сифатида фаолият юритасизми? Иван Соловьёвнинг жамоадан кетиши, бугун унинг “Навбаҳор”да охирги ўйини бўлганлиги борасида гап-сўзлар бўлмоқда.Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи саволингизга келсак, “Навбаҳор” клуби билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолаганман.Шунинг учун келаси йили жамоада ишлашим борасида аниқ гап айта олмайман.

Иван Соловьёв тўғрисида тўхталадиган бўлсам, унинг клуб билан амалдаги шартномаси бор. Шартномаси бор футболчи эса ўзингизга маълум, ҳеч қаёққа кета олмайди.

Мабодо келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор”да фаолият юритадиган бўлсам,Соловьёвни жамоада қолдирган бўлардим.Чунки ўзинглар гувоҳи бўляпсизлар, у майдонда анча жонкуяр ва яхши техникага эга. Бундай футболчилар эса кам.

Сўзим якунида мухлислардан футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Айрим ишқибозлар футболчиларни ҳақоратлашмоқда. Масалан, бугун ҳам ғалаба қозонган бўлсак-да, 3-4 йигитлар мухлислар ҳақоратлашганини таъкидлаб, хафа бўлиб ўтиришибди. Билмадим, “Навбаҳор”нинг ютқазишини истайдиган ишқибозлар ҳам борми? Бундай мухлислар стадионга келишмаса ҳам майли. Футболчилар ишқибозларга қувонч улашиш учун майдонга тушишади. Шунинг учун мухлислардан доимо, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйинчиларни қўллаб- қувватлаб,уларга қўшимча куч-қувват ва руҳ бағишлашларини илтимос қиламан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 10:13, 21.11.2020. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик