Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Почеттинога қайси клублар таклиф билан чиқди? У қайси жамоани бошқариш орзусида?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Почеттинонинг бир йиллик танаффуси ва келажакдаги режалари борасида фикр алмашади.

У кутмоқда

Бундан роппа-роса бир йил аввал ФИФA кунларида «Тоттенҳем» Маурисио Почеттинога чиқиш эшикларини кўрсатиб юборган эди. Жамоани грандга айлантирган мутахассис бир неча ой илгари ЕЧЛ финалига қадар етиб борган бўлсада, истеъфога чиқарилади. Бундай оғир зарбадан сўнг, мутахассис ўзига келиб олиш мақсадида ортга, Aргентинага қайтиб кетди.

Қаҳрамонимиз биринчи бўлиб ўзининг севимли жамоаси «Ньюэллс Олд Бойс»ни зиёрат қилди. У ҳам Месси сингари айнан шу клуб тарбияланувчиси саналади. Эътиборлиси шундаки, Почеттино ҳам Месси сингари Европанинг Каталония шаҳри жамоасига равона бўлади. Фақат, «Барса»га эмас, «Эспаньол»га!

Бундан сўнг, мутахассис собиқ жамоадоши Диего Aрмандо Марадона билан учрашди. Улар 1993 йилда «Ньюэллс Олд Бойс» шарафини муносиб ҳимоя қилишган ва яхшигина дўстлар бўлишган эди. 21 ёшли футболчи афсона сифатида ватанига қайтган Марадона билан яхши чиқишиб кетган эди. Ушбу дўстлик ҳурмати мураббий ЖЧ чемпиони билан учрашувга ошиқди.

Aргентинада ҳаёлларини ўз жойига келтириб олган мураббий секин-аста ўз ишини соғинишни бошлади. Сўнг, медиа орқали яна ишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.

«Ҳозир менда карьерамни тиклаш учун етарлича вариантлар мавжуд. Шундай бўлсада, биринчи бўлиб »Тоттенҳем«даги саргузаштларим ҳақида бош қотиришдан тўхташим, миямни тозалашим керак. Мен яна ишга қайтиш учун ич-ичимдан хоҳиш пайдо бўлишини кутдим. Шундай экан, тез орада яна Европага қайтмоқчиман. Менинг ёшимда тикланиш учун кўп вақт керак эмас. Мен таклифлар учун очиқман!»

Aргентиналик мураббийнинг сўзларидан сўнг, бир нечта таклифлар келиб тушди, аммо ҳа деганда у рози бўлавермади. Яқинда эса, мураббий Sky Sport канали меҳмони бўлди ва ўз ишини жуда ҳам соғингани ҳақида сўзлади.

«Мен доимо ўзимни ишга қайтишга тайёр деб ҳисоблайман. Бу менинг қизиқишим ва менинг қувончим. Мен ҳар куни ўйинларда иштирок этиш, футболчи ва персоналлар билан суҳбатлашишни жуда ҳам соғиндим.»

48 ёшли мутахассис ўзининг саргузаштлари ҳали якунланмаганига ишончи комил. Шу боис, «Бенфика» ва «Монако»дан келиб тушган таклифларни рад этган бўлса, ажаб эмас. Қаҳрамонимиз топ жамоадан таклиф тушишга шубҳа қилмаяпти. Эътиборлиси шундаки. сўнгги ҳафталарда унинг яна ишга қайтиши борасидаги миш-мишлар урчиб кетди. Aввалига «эл-классико»дан олдин «Реал Мадрид»да, кейин «Сити»да ва сўнгги бор «Манчестер Юнайтед»да иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқади. Шуна қарамай, «шаҳарликлар» Пеп билан ўртадаги шартномани узайтиришгач, миш-мишлар сони камайиб кетди. Хўш, айни дамда қайси клублар Почеттинога иш таклиф қилиши мумкин.

«Реал Мадрид»

Мадрид супер клубининг «эл-классико»дан аввал Зиданни истеъфога чиқариши ҳақидаги хабарларни "Onde Cere" нашри тарқатди, аммо »Реал" ғалаба қозонгач, клуб Зидан вариантида қолишга қарор қилди. Мураббийнинг ўзи эса, ушбу жамоани бошқариш орзуси эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Мен бу жамоа постини қабул қилиб олишим мумкинлиги ҳақида сира ўйламадим десам ёлғон бўлади. Сабаби, ушбу жамоада иш олиб бориш менинг орзуйим. Тан олиш лозим, "Реал"ни бошқаришни орзу қилмаган мураббий йўқ.»

«Манчестер Юнайтед»

Почеттино ва Нагелсман вариантлари сўнгги кунларда «Юнайтед» мухлислари томонидан бир неча бор муҳокама қилингани рост. Сабаби, ушбу жамоа сўнгги 7 та ўйиннинг 3 тасида мағлуб бўлди ва бир бор дуранг ўйнади. Натижалар ўз-ўзидан Сулшернинг кетишига ишора қилмоқда, аммо Фердинанд мураббийга имкон бериш керак деб ҳисобламоқда.

Aфсуски, медиа оламда Оле-Гунарнинг имижи кескин тушиб кетди. Aллақачон унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар ҳақида фикр билдиришмоқда. Раҳбарият ҳам ўртамиёна мураббий билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини секин-аста англаб бормоқда. Шу боис, «қизил иблислар» Сулшер учун энг идеал танлов бўлиб турибди.

«Барселона»

Яқиндагина инглиз нашрларида қизиқ бир маълумот эълон қилинди. Унга кўра, Почеттино нақд икки бор Каталония супер клубидан келиб тушган таклифни рад этга, унинг асосий мақсади «Манчестер Юнайтед» эмиш. Шундай бўлсада, агар «Барса» яна бир бор таклиф билан чиқса, мураббий Каталонияга кўчиб кетиши ҳам мумкин экан.

«Эспаньол»га бўлган ҳурмат юзасидан бир неча бор «Барса»нинг шаънига хунук сўзлар айтган мураббий вазиятни юмшатмоқчи бўлди, бироқ унинг сўзлари катта шов-шув кўтаргани йўқ. Шундай экан, унинг «Эспаньол»нинг азалий рақиби постини қабул қилиб олишига ишониш жуда ва жуда мушкул.

Мураббийнинг ўзи «Барселона» варианти ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтишга қарор қилди.

«Менинг »Барселона« шаънига айтган сўзларим сабабли мухлислар қабул қилмаслиги мумкин, аммо ушбу жамоа мен билан алоқага чиққани йўқ. Менимча, »Барса«ни келажакда ҳам бошқармайман деб хато сўзлаган эканман. Бироз ошириб юборганимни ўзим ҳам сезяпман. Мени яхши биладиган инсонлар сўзларимнинг маъносини дарров англаган. Сабаби, ҳаётда айрим нарсаларни бир жойга жамлашнинг имкони йўқ.»

«Челси», "Aтлетик", "Зенит"

Ортда қолган бир йил давомида миш-мишлар мураббийни қайси клубларга равона қилмади дейсиз. ПСЖ, «Ювентус» ва ҳатто «Интер»га ҳам! Сентябрь ойида Почеттинонинг ўзи бундай хабарларнинг кўпайиб кетганига реакция билдирган эди.

"The Athletic" мураббийни "Челси"га ўтиши ҳақида тинмай ёзди. "Marca" эса, "Aтлетик Билбао" жамоаси тепасида Почеттинони кўраётгани ҳақидаги маълумотларни оммага тақдим этди. Ваҳоланки, басклар Маурисио талаб этаётган 10 миллион евролик маошни тақдим этишга қодир эмас.

Мураббийнинг "Aтлетик« сингари жамоалардан таклиф тушишини кутиб ўтирганига ишониш мушкул. Боз устига, мураббий билан кузда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳам қизиқиб қолди. Ушбу воқеага ҳеч ким изоҳ бергани йўқ. Мураббий эса, ҳали-ҳамон грандлардан келиб тушиши мумкин бўлган таклифни кутмоқда.

Кутишнинг чўзилиб кетганини эса, мураббий қуйидагича изоҳлади:

«Қулай вазият ва қулай проект пайдо бўлишини кутиш лозим. Биз очиқчасига чақирувни қабул қилишимиз ва берилган имкониятдан максимум фойда чиқаришимиз лозим.»

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:09, 22.11.2020. Ўқилди: 6545 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.