Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10010 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Ювентус» кейинги босқичда, «Манчестер Юнайтед» турклардан реванш олди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа Чемпионлар Лигасининг F, G ва H гуруҳларида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўз уйида «Брюгге»ни қабул қилди. Эрлинг Ҳоланднинг дубли ва Жейдон Санчонинг голи дортмундликларга ғалаба олиб келди. Гуруҳининг иккинчи ўйини «Лацио» ва «Зенит» жамоалари ўртасида кечди. Римликлар сафида Чиро Иммобиле дублга эришган бўлса, яна бир голга Марко Пароло муаллиф бўлди. Русларнинг ягона жавоб голини Артём Дзюба киритди.

Шу тариқа дортмундликлар муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди. «Зенит» 1/8 финалга чиқиш имкониятидан расман маҳрум бўлди.

«Ювентус» ўз майдонида «Ференцварош»ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар 19-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бунга туринликлар 35-дақиқада Криштиану Роналдунинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Альваро Мората мезбонларнинг ғалаба тўпини киритди.

«Барселона» Киевда «Динамо»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда каталонлар мезбонлар дарвозасини жавобсиз тўрт бор аниқ нишонга олди. Мартин Брэйтуэйт дублга эришган бўлса, Сержиньо Дест ва Антуан Гризманн ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Ушбу ғалабалар орқали «Барселона» ва «Ювентус» муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди.

Куннинг яна бир марказий учрашуви ПСЖ ва «Лейпциг» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Неймар пенальтини аниқ ижро этган ҳолда парижликларни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Гуруҳнинг кейинги ўйинида «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Истанбул Башакшеҳир»ни қабул қилди. Инглизлар сафида Бруну Фернандеш иккита гол урган бўлса, Маркус Рэшфорд ва Дэниэл Жеймс бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Турклар эса бунга Денис Тюрючнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

H гуруҳида вазият чигал бўлиб турибди. Ҳозирча барча жамоа плей-офф йўлланмаси учун имкониятга эга.

1. «Манчестер Юнайтед» (9 очко)
2. ПСЖ (6)
3. «Лейпциг» (6)
4. «Истанбул» (3)

Чемпионлар Лигаси, 4-тур
24 ноябрь, сешанба
F гуруҳи
«Лацио» Италия — «Зенит» Россия 3:1
Голлар: 1:0 – 3 Иммобиле, 2:0 – 22 Пароло, 2:1 – 25 Дзюба, 3:1 – 55, пенальти Иммобиле.

«Боруссия Д» Германия — «Брюгге» Бельгия 3:0
Голлар: 1:0 – 18 Ҳоланд, 2:0 – 45+1 Санчо, 3:0 – 60 Ҳоланд.

G гуруҳи
«Ювентус» Италия — «Ференцварош» Венгрия 2:1
Голлар: 0:1 – 19 Узуни, 1:1 – 35 Роналду, 2:1 – 90+2 Мората.
«Ювентус»: Шченсни, де Лигт, Данило, Алекс Сандро, Бентанкур (Рабьо, 83), Куадрадо, Артур (Рэмзи, 83), Маккенни (Кулусевски, 62), Бернардески (Кьеза, 62), Роналду, Дибала (Мората, 62).
«Ференцварош»: Дибус, Фримпонг, Двали, Блажич, Хайстер, Нген (Боли, 70), Шигер (Лаидуни, 75), Зубков (Изаэл, 70), Сомалиа, Узуни, Ловренчич (Ботка, 75).
Огоҳлантиришлар: Шигер (67), Данило (80), Кеза (90).

«Динамо Киев» Украина — «Барселона» Испания 0:4
Голлар: 0:1 – 52 Дест, 0:2 – 57 Брэйтуэйт, 0:3 – 70, пенальти Брэйтуэйт, 0:4 – 90+2 Гризманн.
«Динамо Киев»: Бушан, Кендзера, Караваев (Попов, 60), Забарний, Миколенко, Вербич, Шепелев (Белуце, 83), де Пена (Супряга, 71), Гармаш (Андриевский, 59), Шапаренко (Леднев, 71), Буяльский.
«Барселона»: тер Штеген, Фирпо, Дест, Лангле (Альба, 66), Мингеса, Аленья, Коутиньо (Гризманн, 66), Педри (Фернандес, 73), Пьянич (Пуч, 65), Тринкау (де ла Фуэнте, 83), Брэйтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (15), Попов (69).

H гуруҳи
ПСЖ Франция — «Лейпциг» Германия 1:0
Гол: 1:0 – 11, пенальти Неймар.
ПСЖ: Навас, Флоренци, Маркиньос, Диалло, Баккер, Данилу Перейра, Паредес, Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Рафинья, 64), Мбаппе (Кин, 90), Неймар (Сарабия, 90).
«Лейпциг»: Гулачи, Упамекано, Конате, Анхелинё, Мукиеле (Орбан, 63), Нкунку, Айдара, Олмо (Клюйверт, 64), Забитцер, Форсберг (Серлот, 74), Поульсен.
Огоҳлантиришлар: Форсберг (2), Неймар (40), Паредес (40), Рафинья (77), Эррера (82), Верратти (84).

«Манчестер Юнайтед» Англия — «Истанбул» Туркия 4:1
Голлар: 1:0 – 7 Бруну Фернандеш, 2:0 – 19 Бруну Фернандеш, 3:0 – 35, пенальти Рэшфорд, 3:1 – 75 Тюрюч, 4:1 – 90+2 Жеймс.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака (Уильямс, 59), Теллес, Магуайр, Линдельоф (Туанзебе, 46), ван де Бек, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 59), Фред, Кавани, Марсьяль (Матич, 82), Рэшфорд (Жеймс, 59).
«Истанбул»: Гюнок, Рафаэл, Епуряну, Шкртел (Карлуш Понк, 87), Болинголи-Мбомбо (Калдирим, 74), Қаҳвежи (Текдемир, 46), Вишча, Тюрюч, Ўзжан (Жулиано, 74), Шадли (Гулбрандсен, 61), Ба.
Огоҳлантиришлар: Туанзебе (55), Шкртел (78), Текдемир (85), Магуайр (86), Тюрюч (89).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:24, 25.11.2020. Ўқилди: 8718 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.