Симеоне: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ доирасида "Бавария" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Битта ғалаба, иккита дуранг ва битта мағлубиятдан кейин хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бугун нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Гуруҳдаги бошқа ўйинлар қандай натижа билан якунланиши мени хавотирга солмаяпти. Бизнинг асосий вазифамиз - "Бавария"га қарши бўладиган учрашувда рақибнинг кучсиз томонларидан унумли фойдаланиш", - Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.
Киритилди: 07:07, 01.12.2020. Ўқилди: 2614 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар