Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9997 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жароҳатлар гирдобида колган Клопп жамоаси Нидерландия гол "машина"сига қарши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа Чемпионлар лигаси 5-тур учрашувларига бугун тунда старт берилади. Эътибор марказида бўладиган ўйинлардан бири шубҳасиз “Энфилд”да “Ливерпуль” –“Аякс” ўртасида бўлиб ўтади.

“Ливерпуль” ўтган турда турнирдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. “Аталанта”га қарши кечган баҳсда куч тежашни ният қилган “қизиллар” кейинги босқич йўлланмасини нақд қилиши мумкин эди.Юрген Клопп шогирдларида бугун ҳам шундай имконият мавжуд, ғалаба ва 1/8 финал йўлланмасида нақд қилинади.

“Аякс” Даниянинг “Митюлланд”и билан кетма-кет икки ўйиндаги ғалабалари эвазига гуруҳда иккинчи ўринда боряпти.Гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиш ниятлари бўлса, бугун фақат ғалаба учун майдонга тушишлари лозим. Ҳаммаси амсдердамликларнинг ўз қўлларида эмас,улар ҳар қандай ҳолатда ҳам “Аталанта” билан ҳисоблашишга мажбур.

“Ливерпуль”

Мавсумнинг ярмига етмасдан мерсисайдликларнинг деярли барча ҳимоячилари жароҳатлари туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти.Тиғиз тақвимнинг навбатдаги “қурбони” Клоппнинг ишонган таянч ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер бўлди. “Брайтон” билан кечган баҳсни ярим ҳимояда бошлаган Милнер Неко Уилямснинг захирага олинганидан кейин ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Учрашув якунига етмасдан ўзи ҳам жароҳат туфайли алмаштирилди. Бу вазиятда Клоппни юзидаги ифодани кўрсангиз эди,ачинарли. Яқиндагини коронавирусдан тузалган Муҳаммад Салоҳ ҳам мавсум бошидаги спорт формасига қайтганича йўқ. Мураббий бунақа тиғиз тақвим учун трансляция қилувчиларни айбламоқда. Чемпионлар лигаси ва АПЛ учрашувлари орасидаги дам олиш вақти жуда кам бўлганидан норози эканлигини яшириб ўтирмади.

Клоппни бундай тушкин ҳолатдан унинг янги футболчиси Диего Жота олиб чиқиб кетиши мумкин. “Ливерпуль” сафида дебют қилгандан бери ўз ҳисобига 9 гол ёздириб қўйган португалияликдан кўп гол урган футболчини “қизиллар”сафида учратмайсиз. 24 сентабрда илк учрашувида майдонга тушган сўнг Салоҳ 7 Мане 3 ва Фирмино 2 та гол уришга эришган. Триони квартетга айланишига сабаб бўлган Жота универсал футболчилиги билан ҳам ажралиб туради. Германиялик мутахассис уни исталган вақтда қанот ярим ҳимоясичи вазифасида қўллаши мумкин. Диегонинг жамоага келиши “Ливерпуль”га 4-2-3-1 тактик схемасида ҳаракатланиш имконини яратди.

Таҳминий таркиб: Беккер, Робертсон, Фабиньо, Матип, Уилямс, Вейналдум, Ҳендерсон, Мане, Салоҳ, Фирмино, Жота.

“Аякс”

Эрик тен Хаг жамоасинг бугунги учрашувдаги энг катта ютуғи асосий таркиб футболчиларининг ҳеч бирида жиддий жароҳатлар йўқлиги,десак бўлади. Биргина Муҳаммад Қудус исмли футболчи “Ливерпуль”билан бўлган биринчи учрашувда жароҳатланганича таркибга қайтгани йўқ. Чемпионатдаги сўнгги учрашувда асосий таркиб футболчиларига яхши хордиқ чиқариш имкониятини яратди.

Жамоа ҳозирда супер футбол намойиш этяпти. Охирги 7 учрашувнинг олтитасида ғалаба.Ҳар бир учрашувда рақиб дарвозасини камида 3 бор ишғол қилиниши “Аякс”нинг қандай ҳолатда эканлигини яққол кўрсатиб беради. Душан Тадич ва ёш Лассина Траоре жуфтлиги ушбу голларнинг аксарига муаллифлик қилишган. Буркина Фасо ва сербиялик футболчи жорий мавсумдан биргаликда майдонга тушишига қарамасдан кўп йиллик дуетлар каби ҳаракат қилишмоқда.Анча заифлашган бугунги рақиб ҳимояси уларга қаршилик кўрсатишга қийналиши турган гап.

Таҳминий таркиб: Онана, Мазрауи, Схюрс, Мартинес, Таляфико, Классен, Блинд, Гравенберх, Нерес, Траоре, Тадич.

Мураббийларнинг фикрлари

Юрген Клопп “Ливерпуль”: “ Мен бугунги учрашувни стадиондан томоша қиладиган икки минг мухлис учун хурсандман. Бу ҳали бошланиши деб умид қиламан.Жароҳатланган футболчиларим қачон таркибга қайтишини аниқ айта олмайман,буни вақт кўрсатади.Александр-Арнолдни умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишига рухсат бермадим,у ҳозирда якка ҳолда шуғуллангани маъқул,деб ўйлайман. Мен ҳар доим гапириб келганман, бизда 11 нафар футболчи борми,демак,охиригача курашамиз”.


Эриг тен Ҳаг “Аякс”: "Биз майдонга рақибдан қўрқмасдан жасурроқ бўлиб тушишимиз керак. Биринчи учрашувда биз кўплаб вазиятлар яратдик,лекин бизга жасурлик етишмади.Ҳа,бир нарса аниқки “Ливерпуль”дан олинган очколар бизни гуруҳдаги вазиятимизга таъсир кўрсатмайди. Бергамодаги вазиятни кузатишга мажбурмиз.Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак,бизда босим юқори бўлиши табиий”.

Руслан Максимов

Киритилди: 18:14, 01.12.2020. Ўқилди: 3515 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.