Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Севилья 22 25
11 Алавес 22 25
12 Атлетик Бильбао 22 25
13 Жирона 22 25
14 Эльче 22 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Мальорка 22 22
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Йигитларнинг майдонда охиригача ҳаракат қилиши ғалабанинг бош омили бўлди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги 1/4 финал «Навбаҳор» — «Насаф» учрашувидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бугунги баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Таъкидлаб ўтиш керакки, бунақа ажойиб муҳитда футбол ўйнамаганимизга анча бўлганди. Рақибимиз ҳам кейинги босқичга чиқиш учун курашди. Бугунги ўйинда биз кўпроқ ҳимояландик, яъни иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. Чунки «Навбаҳор» жамоаси ўз уйида ҳужумкор ўйнайди. Биз ўз омадимизни қарши ҳужумларда синаб кўришимиз керак эди. Биринчи ва иккинчи голимизни ҳам айнан қарши ҳужумларда рақиб хатосидан фойдаланиб киритдик. Мезбонлар кўплаб позицион ҳужумлар ташкил қилган бўлса-да, уларда голга тортадиган вазиятлар кам бўлди. Аммо стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштирган рақиб футболчисининг голига қойил қолмасдан иложи йўқ. Умумий олиб қарасак, беллашув курашларга бой бўлди. Бугунги ғалабамизга майдонда охиригача курашган йигитларнинг меҳнати сабаб бўлди.

— «Насаф» Суперлигада иккинчи ўринни қўлга киритди ва кубокда ҳа ўз юришини давом эттирадиган бўлди. Эшитишимизга қараганда жамоа ОЧЛга чиқиш учун қаттиқ ҳаракат қилаётган экан. Лицензия бўйича муаммо ҳал қилинмоқдами? Иккинчи саволим, агар «Насаф» Ўзбекистон кубогини қўлга киритадиган бўлса қандай соврин ваъда қилинган? “Малибу”лар ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик рост?

— Биринчи саволингизга жавоб берадиган бўлсам, лицензия ҳақида саволларга ҳар матбуот анжуманида жавоб беришимга тўғри келмоқда. Клуб керакли ҳужжатларни топширишга қайтадан ҳаракат қилмоқда.

Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, кеча интернет нашрларида кўп нарсалар ҳақида ёзишди. Шундан сўнг баъзи бир интернет нашрларига ишонмай қўйдим. Бунга сабаб яқинда Марко Станоевичнинг шартномаси ҳақида асоссиз хабар чиққанди. Бу хабардан кейин Марконинг ўзи ёнимга келиб бу ҳақида мендан сўраганди ва ҳали янги мавсум ва шартнома ҳақида ҳеч ким билан гаплашмаганини айтиб ўтди. Марконинг фикрлари ҳам кейин чиққанди. “Малибу”лар ҳақида ҳам бизга раҳбарият ҳеч нарса демаган ва биз бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Ҳозирча бизга кубок учун ҳеч нарса ваъда қилингани йўқ.

— Ҳисоб тенглашгандан сўнг сиз учрашув тақдири пенальтилар сериясида аниқланишига тайёр эдингизми?
— Биз бунга ҳам тайёр эдик. Шунинг учун биз майдонда жарима зарбаларини амалга оширадиган футболчиларни олиб қолишга ҳаракат қилдик, гарчи уларда чарчоқ аломатлари сезилган бўлса-да. Бизда кимлар ўн бир метрлик жарима зарбасини амалга ошириши аниқ эди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 23:00, 12.12.2020. Ўқилди: 3386 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.