Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг яхши пушкаш голлари рақамларда - Роналдудан Златангача

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол тарихида киритилган энг чиройли голларнинг рақамлар ва статистикаларга боғлиқ муҳим жиҳатларига эътиборингизни қаратамиз.

Криштиану Роналду (103)

Роналду фаолияти давомида жуда кўплаб чиройли голларнинг муаллифи бўлган. Айниқса «МЮ»да ўйнаб юрган кезлари у кўпинча узоқ масофалардан туриб зарбалар йўлларди ва бу эса голларининг жозибасини янада оширарди. Португалиялик форвард фаолияти давомида умумий 55 марта жарима майдончаси ташқарисидан гол урган бўлиб улардан биттаси Пушкаш совринига лойиқ кўрилган. Роналду «қизил иблислар» сафида 2009 йил «Порту»га қарши ЕЧЛ баҳсида супер гол киритади. Голнинг аҳамияти шундаки тўп деярли 39 ярдли масофани 103 км/с тезликда босиб ўтади. Ушбу натижа футбол тарихидаги рекорд ҳисобланиб, йил охирида Кришга битта соврин ҳам тақдим этди.

Неймар (92)

Пушкаш мукофотларининг кўпчилиги, аниқроғи 92 %и жамоаси ҳисобига ғалабани олиб келган. Албатта, йилнинг энг шедевр зарбаси бўладию, 3 очко тақдим этмас экан голнинг ажиб эйфорияси татимаслиги аниқ. Лекин қаҳрамонимиз Неймарнинг 2011 йилда киритган супер голи якунда унинг жамоаси Сантоснинг ғалаба қозониши учун кифоя қилмаган. 25-дақиқада киритилган голдан кейин мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди. Лекин Роналдиньо бошлиқ «Фламенго» армияси биринчи бўлим тугамасданоқ ҳисобни тенг кўринишга келтириб қўйди - 3:3. Иккинчи бўлимда ҳам босимни пасайтирмаган «севимлилар» жамоаси барибир ҳам якунда 5:4 ҳисобида рақибларидан устун келди. Йилнинг энг чиройли голига муаллифлик қилган Неймар учун эса бу мағлубият унчалик таъсир қилмаган бўлса керак.

Златан Ибраҳимович (31)

Ажабтовур ва антиқа голлар ҳар доим Златаннинг фишкаси ҳисобланган. Биз швед ўғлони томонидан йўлланган бир-биридан нозик услубдаги голларни кўришга ўрганиб қолганмиз. Унинг ана шу зарбалари қаторида 2013 йилда урган бир голи Пушкаш мукофотига сазовор бўлган. Ушбу голнинг саҳифамиздан жой олишига сабаб унинг муаллифи бу борада тарихдаги энг кекса ижрочи ҳисобланади -31. Менимча, йилнинг эсланишидан ҳам қайси гол эканлигини тахмин қилдингиз. Ҳа бу воқеа ўша, Швециянинг Англия билан кечган ўртоқлик баҳсида содир бўлган. Ўшанда Златаннинг бирга бир имкониятга чиқиб кетишидан хавфсираган Жо Ҳарт ўз постини жуда эрта тарк этди ва тўпни боши билан бироз узоқлаштиргандек бўлган эди. Лекин Ибрагимовичга тўпнинг қаерда бўлишини аҳамияти йўқ. Жуда кичик имкониятни ҳам голга айлантириши мумкин бўлган бу йигит анча узоқ ҳисобланган 30 ярдлардан кутилмаганда телбанамо зарба йўллаб қолади. Рақибидан бунақа шармандали ижрони кутмаган Ҳарт эса ҳали дарвозасига қайтишга шошилмаётган эди. Натижада ушбу шедевр ижрога маҳлиё бўлди-қолди. Менимча у ҳам қариядан бунақа якун кутмаган эди чоғи.

Даниел Зори (18)

Даниел Венгриянинг Дебрецен клуби аъзоси ҳисобланади. У 2019 йили қайчи услубида урган голи эвазига ушбу мукофотни қўлга киритган. Қизиқ томони, у номзодлар орасида Мессини ортда қолдириб, 18 ёшида ушбу натижани қайд этган дасткабки футболчига айланди. Бу билан Неймарнинг рекорди янгиланган (19). Гол «Ферецварош»га қарши принципиал баҳсда киритилгани билан ҳам аҳамиятлироқ.

Футболка рақамлари

Пушкаш совринини энг кўп ютган футболчилар 11-рақамда ушбу натижани қайд этишган. Булар қуйидаги 3 футболчилар - Муҳаммад Салаҳ, Вейден Лира ҳамда Неймар. Шунингдек, иккита мукофот 10-рақамлиларга берилган. Бундан бошқа рақамдаги ҳеч бир футболчига ушбу мукофот бир мартадан зиёд насиб қилмаган. Улар 7, 14 ва 9-рақам эгалари ҳисобланишади.

Аргентина ва Бразилия (11)

Ушбу мамлакат вакиллари Пушкаш совринига ҳаммадан ҳам кўпроқ номзодлар орасига киришган - 11. Улар 121 номзод ичидан сараланган. Яна бир қизиқ томони, аксинча, бу мавсум Аргентина, Бразилия ва Германия вакилларидан бирорта футболчи кучли 10 ликка ҳам кира олмади. Шунингдек, энг кўп номзодларни тақдим этиб турган мамлакат бу йил Испания бўлиб турибди - 6 та.

Омадсиз Месси

Лео Пушкаш совринига номзоди қўйилганлар орасида мукофотни бирор марта ҳам юта олмaган футболчилар сирасига киради. Унинг номзоди омадсизлар орасида энг кўп марта юқори ўринларга муносиб топилган. Энг кўп номзоди қўйилган ўйинчилар орасида шунингдек Неймар (5), Златан (4), Роналду ва Матич (2)лар ҳам бор.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:38, 13.12.2020. Ўқилди: 5777 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.