Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» тарихидаги энг яхши тўпурар ким? У Роналду эмас!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz ўз одатига кўра, гранд клублар тарихидаги энг яхши тўпурарларни ўзгача критериялар орқали аниқлашда давом этади.

Ушбу рукнимизнинг бундан аввалги сонида Каталониянинг «Барселона» жамоаси тарихига назар солган эдик. Энди навбат, «Реал Мадрид»га. Ўлчовларимиз ўзгармаган. Биз ушбу рўйхатга клуб сафида расмий 25 тадан кам бўлмаган ўйин ўтказган футболчиларни жалб этганмиз. Уларнинг ҳар бир ўйинда ўртача нечта гол киритганига қараб клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчини аниқлаб оламиз. Агар ўлчов ҳақида тўлиқ тушуниб олган бўлсангиз, кучли еттиликни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мануэл Оливарес

Киритилган голлар сони:32

Ўтказилган ўйинлар сони:39

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,82

Испания футболида ўзидан из қолдиришга муваффақ бўлган Оливерасни бугунги авлод яхши танимаслиги мумкин. Гап шундаки, ҳужумчи клуб сафида 1931-34 йилларда тўп сурган. Шу 3 йил давомида у ўзининг голлари билан жамоа учун чемпионлик ва «қирол кубоги»да ғалаба қозонишга кўмак беради. У 1931/32 йилги мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушади ва ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўяди.

Паино

Киритилган голлар сони:111

Ўтказилган ўйинлар сони:128

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,87

Паино ҳам ўз вақтида «Реал»нинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлган. 1948-53 йиллар оралиғида тўп сурган ҳужумчи икки бор Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари учун бериладиган совғани ўзиники қилиб олган. Унинг фаолияти бунданда баландроқ нотага кўтарилиши мумкин эди, аммо клуб мутасаддилари жамоага Алфредо Ди Стефанони олиб келишади. Паино эса, захирада ўтиришни истамайди ва клубни тарк этади. Шунга қарамай, унинг намойиш этган сермаҳсуллиги таҳсинга сазовор.

Ференс Пушкаш

Киритилган голлар сони:195

Ўтказилган ўйинлар сони:223

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,87

Ортда қолган асрнинг энг яхши футболчиси деб бир нечта нашрлар томонидан эълон қилинган Венгриялик афсона кучли бешликни очиб беради. Унинг 1958-1967 йиллар оралиғида намойиш этган ўйини ҳали-ҳамон мухлислар оғзидан тушмай келмоқда. Айнан у «Реал»нинг кетма-кет Европа чемпионлар кубогида зафар қучишини таъминлаб берган десак, адашмаган бўламиз. Унинг голлари эвазига «қироллик клуби» 12 та совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. 21 аср бошида ўтказилган сўровномада эса, мухлислар уни клуб тарихидаги энг яхши 10 та футболчидан бири деб эътироф этишган.

Гаспар Рубио

Киритилган голлар сони:32

Ўтказилган ўйинлар сони:36

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,89

Гаспар «Реал»нинг узоқ ўтмишидаги кичик «юлдузи» бўлган бўлсада, ўзининг голлари билан бизнинг рўйхатдан ўрин олишни уддалади. Қаҳрамонимиз клуб сафида атиги 36 та расмий учрашувда майдонга тушганига қарамай, 32 та гол киритишга муваффақ бўлган. У футболчилик фаолиятини якунлагач, оиласи билан Мексикага кўчиб кетади ва умрининг охирига қадар мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Мануэл Аду

Киритилган голлар сони:36

Ўтказилган ўйинлар сони:39

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,92

Аду ҳам қисқа муддат «қаймоқрангилар» либосида ҳаракат қилган футболчилардан бири саналади. Баланд бўйли бўлишига қарамай, майдонда тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турган ҳужумчи клуб сафида 1939-1944 йиллар оралиғида тўп сурган. Унинг голлари сабабли «Реал Мадрид» чемпионликка эришади. Шу боис, жамоа футболчи билан ўртадаги шартномани яна чўзмоқчи бўлади, аммо у оилавий сабабларга кўра Испанияни тарк этади. Кейинчалик, барчасига иккинчи жаҳон уруши сабаб бўлганини футболчининг ўзи интервьюларда ошкор қилади.

Криштиану Роналду

Киритилган голлар сони:450

Ўтказилган ўйинлар сони:438

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:1,03


Бу футболчини бугунги авлод мухлислари жуда яхши танийди. Балким сарлавҳада айнан унинг исми борлиги учун ҳам мақолага кўз ташлашга қарор қилгандирсиз?! 2009 йилда клуб сафига супер юлдуз мақомида ташриф буюрган Роналду, 9 йил давомида бу мақомни ушлаб қолди. Қўшимчасига, барча замонлардаги энг яхши футболчилардан бири сифатида клубдаги барча рекордларни ўзиники қилиб олди. Клублар миқёсидаги барча совринларни ўзиники қилиб олди. Айнан шу жамоа сафида у 4 бор «олтин тўп»га лойиқ кўрилди. Умуман олганда, Криш ва «Реал» ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида соатлаб фикр алмашиш мумкин. Қизиғи шундаки, Криш ўзининг ҳар бир ўйинда ўртача битта гол киритган бўлсада рўйхатдаги пешқадамликни қўлига олишни уддалай олмади. Хўш, ундан ўзиб кетган ким экан?

Фернанду Санудо

Киритилган голлар сони:41

Ўтказилган ўйинлар сони:38

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:1,08

Эътиборлиси шундаки, Фернанду Санудо атиги икки йилгина жамоа шарафини ҳимоя қилган. 1934-1936 йиллар оралиғида у киритган 41 та гол якунда Фернандони жамоа тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айлантирмоқда. Бу футболчининг номи клубнинг ашаддий мухлислари учун бегона эмас. Сабаби, ўша машҳур 8:2 (Жамоанинг азалий рақиби «Барселона» устидан қозонилган ғалаба назарда тутилмоқда) натижасида ҳужумчининг ўрни беқиёс. Ўша учрашувда Санудо Каталония клуби дарвозасига 4 та гол киритишга муваффақ бўлади. Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Месси бразилиялик Роналдога «енгилган» эди. Бу сафар Роналду деярли бир аср олдин тўп тепган футболчига ета олмади. Хўш, ушбу рукнимиздаги кейинги клуб ким бўлишини хоҳлайсиз? Изоҳларингизни албатта қолдиринг!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:19, 19.12.2020. Ўқилди: 11046 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.