Ўзбекистон кубоги. Тарихий мавсум якуни — финал!
АГМК жамоаси бугун жорий йил ҳисобидаги ўзининг сўнгги ўйинини Ўзбекистон кубоги финали доирасида «Пахтакор»га қарши ўтказади.
Жамоа қишки таътилга аъло кайфиятда чиқиб кетиш учун тарихда илк бор қўлга киритилган бронза медаллари қаторига Ўзбекистон кубогини ҳам қўшиб қўйишга астойдил интилади.
Бугунги финал учрашуви жорий мавсум ҳисобидан 30-ўйинга (Суперлига - 26, Ўзбекистон кубоги - 4) айланади.
АГМК 2020 йил ўзбек клублари орасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича 2-ўринда. Олмалиқликлардан фақатгина ОЧЛдаги иштирок туфайли «Пахтакор» кўпроқ учрашув (Суперлига - 26, ОЧЛ - 8, Ўзбекистон кубоги - 4) ўтказди - 38.
Қизиқ жиҳат шуки, қаторасига кетма-кет учинчи йил АГМК мавсумни қиш фаслида, икки йилдирки «Пахтакор» билан биргаликда энг охирги бўлиб якунламоқда.
АГМК жорий йил ҳозиргача ўтказилган 29 ўйинда — 17 ғалаба, 7 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 47-31.
Бугунги баҳс жамоамиз учун ҳар томонлама, йил якуни ва бош соврин учун кураш тарафлама ҳам финал ўйини.
Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 10:10, 20.12.2020. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).