Шота Арвеладзе: «Тактик жиҳатдан АГМКга хавфли вазият яратиш имконини бермадик»
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе АГМКга қарши бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан (3:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин яхши ўтди. Биз яхши ҳаракат қилдик. Дастлабки 15 дақиқада футболчилардаги ҳаяжон сезилди. Кейин эса улар ўзларига келиб олиб, ташаббусни қўлга олдик. Бунинг оқибатида вазиятлар яратдик ва голлар урдик.
Тактик жиҳатдан рақибга хавфли вазият яратиш имконини бермадик. Йирик ҳисобда ғалаба қозониш осон бўлмади. АГМК ҳақли равишда финалга чиққанди. Ўйин бошидан улар прессинг қўллашини билардик. Биз эса юқори савия намойиш этдик.
Кеча Осиё чемпионлар лигаси финалини томоша қилдик. Биз улардан кучлироқ эдик. ОЧЛда бироз омадимиз келмади. Аммо бу футбол.
Менга "Пахтакор"да ишлаш учун имконият берганларга раҳмат айтаман. Мана Ўзбекистонга ҳам VAR кириб келди. Бу борада ҳеч кимдан ортда қолмаяпмиз. "Пахтакор"да ишлаётган барча улкан миннатдорчилик билдираман. Улар бизга катта ёрдам беришди. Ўйлашимча, олдимизга қўйилган вазифаларни уддаладик", — деди Арвеладзе.
Киритилди: 17:12, 20.12.2020. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).