«Ювентус» ўз уйида сўнгги 10 йилда энг йирик мағлубиятига учради
«Ювентус» Италия чемпионатининг 14-турида ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Squawka" тарқатган хабарга кўра, кечаги ўйин орқали "кекса синьора" XXI асрда А серия доирасида «Альянц Стадиум»даги 10 йил аввалги йирик ҳисобдаги мағлубиятни такрорлади. 2010 йилда туринликлар ўз уйида «Милан»га 0:3 имкониятни бой берди.
«Ювентус» кечаги ўйингача барча мусобақалар доирасида кетма-кет 12та ўйинда мағлубиятга учрамаган эди. «Фиалкалар» эса бунгача Италия чемпионатида 8та ўйинда ютқазмаган эди.
«Ювентус» эса 13та ўйиндан кейин 24 очко билан А серия жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. «Фиорентина» эса 14 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:47, 23.12.2020. Ўқилди: 5457 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар