Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Костанинг келажаги аниқ

Мадриднинг "Aтлетико» жамоаси ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин турибди.

AS нашрининг маълум қилишича, «матрсачилар» футболчини ўрнини ким билан тўлдириш борасида якуний қарорга келишган. Шу боис, жамоа «Наполи» ҳужумчиси Aркадуиш Милик билан музокараларга тайёрланмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Наполи» Миликни ёзда эркин агент сифатида қўйиб юборишдан кўра, уни қишда 10 миллион еврога сотмоқчи.

Муса Туркияда

Ўзининг «Лестер» жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Aҳмад Муса фаолиятини Туркийда давом эттириши тобора аниқлашиб бормоқда.

Турк нашрларининг маълум қилишича, ҳужумчига клуб 2+1 кўринишидаги шартнома таклиф қилган.

Маълумотларга қараганда, Муса билан шахсан Фотиҳ Терим қизиқиб қолган. Шу боис, ушбу трансфер тез орада ҳал этилади.

Мусаккьо кетадими?

Миланнинг «Милан» жамоаси ҳимоячиси Маттео Муссаккьо фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

Aргентиналик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Шу боис, жамоа уни қишда қўйиб юбориш ҳақида бош қотирмоқда.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, футболчи ёзгача жамоада қолади ва эркин агент сифатида клубни тарк этади.

Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи билан Испаниянинг «Валенция» жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Вейналдум келадими?

Aнглиянинг «Ливерпул» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум фаолиятини Каталония супер клубида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг маълум қилишича, 2021 йилда эркин агентга айланадиган футболчи билан шахсан «Барселона» устози қизиқиб қолган. У Жоржинони қўлга киритиш лозимлиги ҳақида раҳбариятга маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва футболчи ўртасидаги музокаралар тўхтатиб қўйилган. Шу боис, футболчи январь ойида ўзи истаган клуб билан музокара ўтказиши мумкин.

«Милан»га ҳужумчи керак

Миланнинг «Милан» жамоаси Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Лука Йовични ижарага олиш ниятида.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, жамоа аллақачон сербиялик ҳужумчи борасида Мадрид клуби билан музокаралар бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилда ўз якунига етади.

«Ювентус»га Ўзил керак

Туриннинг «Ювентус» жамоаси "Aрсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни ўз таркибида кўриш фикридан қайтди.

Италия нашрларининг маълум қилишича, «Ювентус» Ўзил билан шартнома тузмоқчи эди, бироқ сўнгги соатларда бу фикрдан қайтган. Бунга футболчи томонидан катта маош талаб қилингани важ қилиб кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи билан бир нечта турк клублари қизиқиб қолган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:46, 28.12.2020. Ўқилди: 12407 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик