Италия чемпионатининг 16-тури доирасида "Женоа" сафарда "Сассуоло" клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида эса мезбонлар футболчиси Жереми Бога "Женоа" ҳимоячисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди.
Баҳснинг 64-дақиқасида эса генуяликлар ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан Гильоне етказган узатмани Элдор Шомуродов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Учрашув тугашига 7 дақиқа қолганида эса Распадори бош билан дарвозани ишғол қилиб, "Сассуоло"га ғалаба келтирди.
Элдор учрашув охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Италия А серияси, 16-ур
Сассуоло – Женоа 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 52 Бога, 1:1 – 64 Шомуродов, 2:1 – 83 Распадори.
Сассуоло – Консильи, Рожерио, Мюльдюр, Феррари, Айхан, Журичич (Распадори, 74), Маньянелли (Бурабия, 58), Берарди (Дефрель, 35), Локателли (Обианг, 74), Бога, Капуто (Траоре, 58).
Женоа – Перин, Дзаппакоста, Масьелло (Гильоне, 57), Кришито, Чиборра (Пьяца, 57), Бадель (Ровелла, 58), Радованович, Лерагер, Зайц (Дестро, 82), Скамакка (Гольданига, 71), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Кришито (12), Масьелло (23), Айхан (39), Бурабия (59), Гольданига (85), Мюльдюр (86).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).