«Шальке» клуби Германия чемпионатининг 15-тури доирасида «Хоффенхайм»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) ғалаба қозонди.
Учрашувда Мэттью Хопп "хет-трик"ни расмийлаштирган бўлса, Харит битта гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, гельзенкирхенликлар Бундеслигада 30та ўйинга чўзилган ғалабасиз серияга чек қўйишди. Жамоа сўнгги марта 2020 йилнинг 17 январь куни ғалаба қозонган эди ("Боруссия М" устидан — 2:0).
«Шальке» бугунги ғалаба туфайли ўз очколарини 7тага етказган ҳолда сўнгги поғонани тарк этиб, 17-ўринга кўтарилди.
Германия чемпионати, 15-тур
Шальке – Хоффенхайм 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 42 Хопп, 2:0 – 57 Хопп, 3:0 – 63 Хопп, 4:0 – 79 Харит.
Шальке – Фэрманн, Беккер, Настасич, Кабак, Колашинац, Шопф (Раман, 68), Стамбули, Харит (Кутужу, 88), Сердар, Ут (Очипка, 73), Хопп (Тиав, 88).
Хоффенхайм – Бауманн, Фогт, Пош, Богарде, Гачинович, Йон, Самассеку (Адамс, 61), Баумгартнер, Бельфодиль (Адамян, 61), Крамарич, Бебу.
Огоҳлантиришлар: Богарде (13), Кабак (23), Крамарич (43), Гачинович (50), Баумгартнер (52), Ут (71).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).