Висенте дель Боске: "Торресдан хавотирдаман"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске "Челси" ҳужумчиси Фернандо Торреснинг сўнгги вақтларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганлиги хусусида гапириб ўтди.
"Торрес жуда кам ҳолларда майдонга тушмоқда. Бу мени хавотирга солаяпти. Етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни йирик мусобақаларга олиб кетиш таваккалчиликдан ўзга нарса эмас. Европа чемпионати бошланишига 5 ой вақт бор. Ўйлайманки, Торрес бу орада яна майдонга қайтади ва ўзининг қандай савиядаги ҳужумчи эканлигини ҳали исботлайди. Агар худди ҳозиргидек ўйин амалиётисиз қолиб кетадиган бўлса, биринчи навбатда ўзига зиён қилган бўлади", - дея дель Боскенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports
Манба: sports.ru

Бу йилги мавсумда атиги 13 та ўйин ва 2 та гол... Бундай суръат билан ЕВРО-2012 дан ҳам мосуво бўлиш ҳеч гап эмас!
Киритилди: 15:24, 01.01.2012. Ўқилди: 21882 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар