Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инглизча меҳмоннавозлик

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Англия Премьер-лигасининг 19-тури расман кеча якунланган бўлса-да, жамоалар бугун яна яшил майдонларда саф тортишди. Бугун Премьер-лиганинг 20-турига старт берилди. Ҳозирча тўртта учрашув ўз якунига етди ва бир қатор кутилмаган натижалар гувоҳига айландик дейишимиз мумкин. Ҳозирга келиб якунига етган барча учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Тўрт ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган "Челси" ниҳоят ғалаба қозонди. Виллаш-Боаш бу сафар ҳам мухлис ва мутахассисларга совға тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. Ўтган ўйинларда жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиб келаётган Дидье Дрогба ҳамда Даниель Старрижлар бу сафар ҳатто заҳира ўриндиғидан ҳам жой ола олмадилар. Фернандо Торреснинг ягона ҳужумчи сифатида илк дақиқаларданоқ мсайдонга туширилгани кутилмаган совға бўлди, дейиш мумкин. "Вулверҳэмптон" жамоаси ўйиннинг деярли 60-дақиқасигача тажрибали рақибига жиддий қаршилик кўрсатди.

Ўйиннинг 54-дақиқасида Рамирес томонидан киритилган гол, ўйин суръатини кескин ўзгартириб юборди. Мезбонлар энди "Челси" дарвозаси олдида тез-тез кўриниш бера бошлашди.

Мик Маккарти эса дарҳол майдонга янги кучларни ташлади. Қилинган ўзгаришлар кўп ўтмай ўз самарасини берди. Тинмай ҳужум уюштирган "бўрилар" 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирдилар.

Ўйин яна дурангга қараб кетаётган бир пайтда "Челси" ғалабани илиб кетди. Лондонликларнинг "эски гвардияси" асосий вақт тугашига бир дақиқа қолганида ажойиб ҳужум уюштиршди. Фернандо Торрес қанотга Эшли Коул томон тўпни оширди, Коул эса кўп куттирмай тўпни жарима майдони ичига узатди ва жарима майдонига ёриб кирган Лемпард "Челси"га қимматли уч очко тақдим этган гол муаллифига айланди. 1:2 — Виллаш-Боаш жамоаси ниҳоят бешинчи ўйинда ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.

"ВУЛВЕРҲЭМПТОН" - "ЧЕЛСИ" 1:2 (0:0)

Голлар: Уорд 84 - Рамрес 54, Лемпард 89

"Вулверҳэмптон": Хеннесси, Стирмэн, Жонсон, Берра, Уорд, Фримпонг (Флетчер, 61), Генри, Форд (Джарвис, 46), Хэммилл, Эдвардс, Дойл (Фоули, 76)

"Челси": Чех, Босингва, Терри, Луис, Коул, Ромеу, Рамирес, Мейрелеш, Лэмпард, Мата (Макикрэн, 84), Торрес

Огоҳлантиришлар: Ҳэммилл, Генри, Дойл - Ромеу, Лэмпард

Ўтган турда "МЮ"ни "Олд Траффорд"да мағлубиятга учратиб сенсация кўтарган "Блэкбёрн" бу турда ўз майдонида мағлубиятга учради ва мухлисларини уялтириб қўйди. "Сток Сити" га қарши кечган ўйин, мезбонлар устози Стив Кин учун ҳаёт-мамот жанги эди. Питер Краучнинг дубли, "Блэкбёрн" устозининг курсисини анча қимирлатиб қўйган бўлса ажаб эмас. Ушбу мағлубият "Блэкбёрн"ни яна турнир жадвали тубига жойлаштирди.

"БЛЭКБЁРН" - "СТОК СИТИ" 1:2 (0:2)

Голлар: Гудвилли, 69 - Крауч, 17, 45

"Блэкбёрн": Банн, Лоу, Самба, Ханли, Хенли (Живе, 71), Нзонзи, Формика, Д.Данн (Рочина, 73), Петрович (Гудвилли, 59), Педерсен, Якубу

"Сток": Соренсен, Вудгейт, Шоукросс, Хут, Уилсон, Шоттон, Уайтхед (Диао, 87), Уилан (Дилэп, 82), Этрингтон (Джером, 80), Крауч, Уолтерс

Огоҳлантиришлар: Ханли, Рочина - Хут

Икки дебютантнинг баҳсида эса "Норвич"нинг қўли баланд келди. "КПР" учун ҳаммаси рисоладагидек кетаётганди. Ўйин бошида ҳатто ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишганди. Аммо уларни ўша машҳур Жои Бартон уялтириб қўйди. Яна ўша эски, "ҳурмача" қилиқларини қўмсаб қолган Бартон ўйиннинг 36-дақиқасида майдондан четлатилди ва ғалаба қозонаётган жамоасини қийин аҳволга солиб кетди. Меҳмонлар эса рақиб футболчиларининг саросимасидан фойдалана олишди. Ўйин якунланишига 7 дақиқа қолганида "Норвич" ғалаба тўпини киритди. Бу ерда ҳам, юқоридагиларга ўхшаган ҳисоб - 1:2.

"КУИНС ПАРК РЕЙНЖЕРС" - "НОРВИЧ" 1:2 (1:1)

Голлар: Бартон, 11 - Пилкингтон, 42, Морисон, 83

КПР: Кенни, Янг, Фердинанд, Габбидон, Хилл, Дерри, Фаурлин, Бартон, Таарабт (Кэмпбелл, 85), Макки (Райт-Филлипс, 46), Хельгусон (Македа, 80)

Норвич: Радди, Мартин, Уитбрэд, Айяла, Дрюри (Фокс, 66), Беннетт, Жонсон, Лэппин (Хулахан, 66), Пилкингтон, Холт (Морисон, 66), Жексон

Огоҳлантиришлар: Райт-Филлипс, Хельгусон - Айяла

Четлатиш: Бартон 36

Ўтган турда сенсация қайд этган жамоалардан бири "Астон Вилла" бу турда ҳам сенсация кўтарди. "Стемфорд Бриж"да "Челси"ни мағлуб эта олган "Вилла" ўз майдонида дебютант, қолаверса, меҳмондаги ўйинларда энг кам очко тўплай олган "Суонси"га мағлуб бўлди. Ажабланарлиси, "Астон Вилла" рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Ҳар бир бўлимда биттадан гол киритган Уэльс клуби муҳим уч очкони қўлга киритди.

"АСТОН ВИЛЛА" - "СУОНСИ" 0:2 (0:1)

Голлар: Дайер, 4, Раутледж, 47

Астон Вилла: Гузан, Куэляр (Хаттон, 55), Коллинс, Данн, Уорнок, Айрленд (Олбрайтон, 68), Петров, Кларк (Бэннан, 85), Н`Зогбиа, Агбонлахор, Бент

Суонси: Ворм, Рангел, Колкер, Уилльямс, Тэйлор, Бриттон, Агустин, Орланди (Аллен, 58), Дайер (Синклейр, 78), Грэм, Раутледж

Огоҳлантиришлар: Данн, Коллинс - Ворм, Колкер, Орланди, Агустин

"Блэкбёрн" ва "Астон Вилла" ҳақиқий "Робин Гуд"га айланишмоқда. Очколар бойлардан олиниб, камбағалларга тарқатилмоқда...

Киритилди: 22:04, 02.01.2012. Ўқилди: 43548 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик