Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» футзал клуби мураббийи Фарҳод Мираҳмедов билан интервью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур ўйинларига якун ясалди. Ушбу турда 2 дуранг ва 1 ғалабага эришган "Локомотив"ни бошқарган Фарҳод Мираҳмедовдан интервью олдик.

– Аввало, ушбу тур олдидан бўлган трансферлар ҳақида гапирсангиз. Таркибда қандай ўзгаришлар бўлди?
– Таркибимизга «Бунёдкор»дан ҳужумчи Жамолиддин Нормирзаевни қўшиб олдик. Шунингдек, иккинчи дарвозабонимиз жуда ёш эди. Шу сабабли, «Бунёдкор» дарвозабони Мирислом Миралиевни таркибга олиб келдик. Ундан ташқари, «Махам-Чирчиқ» таркибида фаолият олиб борган ҳимоячи Максим Гуляев ҳам жамоамизга келди. У жуда тажрибали. Шу орқали жамоамизни кучайтириб олдик.

Жамшид Расулов жамоадан кетди. У бунга қадар катта футболда ўйнаган ва шу сабабли унинг мослашиши учун вақт керак эди. Агарда ҳамма футболчиларга шундай вақт бериладиган бўлса, олдимизга қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз. Мирзохид Хайдархўжаев ҳамда Хайрулла Солиҳовлар бошқа жамоага бориб, ўсиш, ривожланишни истаётганини айтди. Аслида улар иккаласи ҳам мавсумни яхши бошлаганди. Кейин бирданига ўйинлари ортга қараб кетди. Мендан рухсат сўрашди. Уларга ўзлари истаганидек жавоб бердим.

– 10-тур ҳақида гапирсангиз. Чиройли ўйинлар бўлди, кўплаб голлар урилди, 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этилди.
– Биринчи ўйин доимо қийин бўлган. Менимча йигитлар ўйиндан олдин ғалабага кўпроқ ишониб юборишди шекилли, ўйин давомида жуда қийналиб қолишди. Кутилмаган ҳолатлар кўп бўлди. Шунда ҳам жамоам ҳаракат қилди. Бир дақиқада учта гол уришди. 1 очко билан ўйинни якунладик. Ушбу баҳсдан кейин йигитларга анчагина танбех бердим. Шу сабабдан улар «Ҳуахин-Жиззах»га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди. Бироз омадимиз келмади. Чунки ўйин шундай бўлдики, ютиб кетишимиз ҳам мумкин бўлиб турганди. Бу жамоа бекорга 3-ўринда эмас, таркиби жуда кучли, терма футболчилари талайгина. Шунингдек, бош мураббий ҳам термада ёрдамчи мураббий сифатида ишлайди. Шундай бўлсада, йигитларим яхши ўйнаб, рақибларини қийнаб қўйди, менимча буни ҳеч ким кутмади. Шу темпда пешқадам жамоаларни ҳам юта оламиз. Жамоани яхшигина кучайтириб олдик. Йигитлардан кўнглим хотиржам. Бугунги ўйиндан олдин берилган кўрсатмалар тўлиқлигича бажарилди ва мана учрашувни ютиб олдик.

– 2020 йилги мавсум «Локомотив» учун оғир келди. Асосий, ёшлар жамоамиз ҳам ўзини кўрсата олмади ва ўзига муносиб бўлмаган ўринларда қайд этилди. Футзал жамоамизнинг ушбу мавсумда таркиби ёшаргани ҳисобига юқори ўринларда бўла олмаяпти, десак бўладими?
– Пандемия барчани қийналиб қолди. Айни дамда 7-ўринда бўлсак, бир ёки икки ғалаба орқали 4-5-ўринларга чиқиб олсак бўлади. Жамоалар турнир жадвалида жуда зич жойлашган. Тўғрисини айтганда, янги футболчилар жуда кўп. Уларни жамоа ғояларига сингдириб олгунча вақт кетиб қолди. Ҳар кунлик машғулотлар орқали футболчилар бир-бирини тушуниб олиши жиҳатларини кучайтириб боряпмиз. Насиб қилса, буёғига олдин урилмаган голларни қўшиб уриб ташлаймиз. Шу орқали клуб раҳбариятини ҳам хурсанд қилиб, ғалабалар қўлга киритишга интиламиз.

– Барчани қизиқтираётган савол: Аҳад Юсуповни нега кўрмаяпмиз?
– Аҳад Юсупов айни дамда даволанмоқда. Шу сабабдан улар менга жамоани ташлаб кетдилар, мен ҳам уларнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қиляпман. Бу турдан кўнглим тўқ. Фақатгина биринчи ўйинда бироз қийналдик, дуранг ўйнаб қўйдик. Қолган ишлар эса барчаси жойида.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 20:17, 20.01.2021. Ўқилди: 3531 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.