Испания Кубогининг 1/16 финалида "Реал" Сегунда "B" вакили - "Алькояно" жамоаси меҳмони бўлди.
Аралаш таркибни майдонга туширган Зинедин Зидан рақиб томонидан ажойиб тарзда жазоланди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Милитао ҳисобни очди. 80-дақиқада эса Солбес мувозанатни тенглаштирди.
Ўйининг асосий бўлимларида ғолиб жамоа номи аниқланмагач, қўшимча таймлар бошланди.
Учрашувнинг 110-дақиқадаси мезбонлар футболчиси Рамон Лопез қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Четлатилишдан 5 дақиқа ўтгач эса, бир киши кам қолган майдон эгалари "Реал" дарвозасини нишонга олиб, Испания Кубогининг 1/8 финалига йўл олди.
"Алькояно" – "Реал" 2:1
21 января, 01.00, «Эль Кольяо»
Голлар: 0:1 – 45 Милитао, 1:1 – 80 Солбес, 2:1 – 115 Жуанан.
"Алькояно" – Фигерас, Жуанан, Cарбонелл (Молтó, 60), Анхель Лопес, Рубио (Рамóн Лóпез, 72), Феррис, Раул, Ньигес (Диакитé, 78), Санчез (Серда, 60), Мурад (Антóн, 105), Мехия (Солбес, 60).
"Реал" – Лунин, Марсело, Одриосола (Азар, 98), Виктор Чуст, Милитао, Иско (Кроос, 98), Каземиро, Васкес, Вальверде, Винисиус Жуниор (Асенсио, 90), Мариано Диас (Бензема, 67).
Огоҳлантиришлар: Санчез (32), Жуанан (34), Мариано Диас (58), Одриосола (78), Феррис (90), Рамóн Лóпез (103), Лунин (116).
Четлатиш: Рамóн Лóпез (110).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).