Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      •   Бунёдкор
      • 0:0
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи
21-тур Бунёдкор - Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4203 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу — Златан

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

39 ёшида ҳам «Милан»ни «гуллатаётган» Ибраҳимович ҳақида нималарни биласиз?

1981 йил 3 октябрда туғилган Златан — Италия А сериясининг «Милан» клубида, ҳужумчи вазифасида тўп сурувчи швециялик профессионал футболчи. Ибраҳимович бутун давр давомидаги энг яхши ҳужумчилардан бири сифатида тан олинган. У карьераси давомида 31 совринни қўлга киритганлиги билан дунёдаги энг совриндор футболчилардан бири ҳам ҳисобланади. Златан ҳозирги кунга қадар 560 дан ортиқ гол ура олган.

Златаннинг болалик даврларидаги қаҳрамони бразилиялик «сўйлоқтиш» Роналдо бўлган. Италия футболини катта қизиқиш билан кузатадиган Ибра ўзининг характерига мос бўлган Габриел Батистутанинг ҳам мухлиси эди.

Златан Ибраҳимович фаолиятини Швециянинг “Мальмё ФФ” жамоасида бошлаган. «Мальмё» Швециянинг энг кўп чемпион бўлган жамоаси, шунингдек, 14 карра миллий кубокни қўлга киритган ва бу борада жамоа мамлакат рекордчиси ҳисобланади. Орадан 2 йил ўтиб Ибра «Аякс» билан шартнома имзолайди. «Аякс»да Златан Европада порлаши кутилаётган топ-ҳужумчига айлана олди. «Аякс»даги 2 йиллик фаолиятидан сўнг «Ювентус»дан чақирув олди ва туринликлар билан шартнома имзолади. У Италия А сериясида 2006 йили «Интер» клубига ўтишидан олдин, «Ювентус» таркибида Давид Трезеге билан ажойиб жуфтликка айлана олди.

Ибраҳимович 2006-09 йилларда «нерадзурри» билан биргаликда А серияда 3 та титулга эга чиқди ва мавсум тўпурарига айланди. 2009 йилнинг ёзида Златан дунёнинг энг қиммат трансферларидан бири сифатида «Барселона»га кўчиб ўтди ва орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан у яна Милан шаҳрига қайтиб келди. Бу сафар у "Милан" либосини кийди. Ибра 2010-11 йилги мавсумда «россонери» билан яна бир А серияда Скудеттони ютиб олди.

Швециялик футболчи 2012 йилнинг июль ойида Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига ўтади. Златан Францияда 4 мавсум тўп тепди ва бу давр оралиғида 4 карра Франция чемпиони ва 3 карра чемпионат тўпурари бўлди. У 2015 йил октябрь ойига келиб, «ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.

2016 йил Ибра “Манчестер Юнайтед” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва илк мавсумдаёқ Англия Лига кубоги, Англия кубоги ҳамда Европа Лигаси кубокларини ютиб олди. Ибраҳимович 2018 йили АҚШнинг “Лос Анжелес Гэлекси” клуби билан шартнома имзолайди. Орадан 2 йил ўтиб яна ўзининг собиқ клуби «Милан»га қайтиб келди ва ҳозирда «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келяпти.

Ибраҳимович 15 йилдан ошиқроқ фаолияти давомида, Швеция терма жамоаси таркибида 100 дан ошиқ учрашувда майдонга тушган 10 футболчининг бири ҳисобланади. У терма жамоа таркибида 62 гол киритган рекордчи ва миллат қаҳрамонидир.

Златан Ибраҳимович 2013 йилда жаҳоннинг рамзий терма жамоаси таркибидан ўрин олган. 2007, 2009, 2013, 20114 йилларда эса УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиларидан тузилган жамоа таркибидан ўрин олган. 2013 йил “Олтин тўп” сўровномасида 4-ўринни олган.

Златан гарчанд Чемпионлар лигасини юта олмаган бўлсада, УЕФА томонидан унга нисбатан юқори баҳо берилган. 2019 йилда FourFourTwo журнали томонидан Чемпионлар лигасини юта олмаган энг буюк уч футболчидан бири дея таъриф берилди. 2014 йил декабрда Швеция газеталаридан бири Златан Ибраҳимовични теннисчи Бьорн Боргдан кейин мамлакатнинг энг буюк 2-рақамли спортчиси деб номлади.

Майдондан ташқарида Ибра ўзининг ноодатий қилиқлари, ғайритабиий интервьюлари ва қўштирноқ ичидаги «жинниликлари» билан ажралиб туради. 40 ёшли футболчи бу йилги мавсумда А сериянинг 8 та учрашувида майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Иброҳим Жалолов таржимаси.

Киритилди: 10:37, 21.01.2021. Ўқилди: 4956 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.