Ўрунов ёшини кичрайтирганми? «Уфа» раҳбари жавоб берди
«Уфа» директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов Sport24 мухбири Тигран Арутюнянга берган интервьюсида «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновниг ёши ҳақида ўз фикрини билдирди.
— Юран томонидан айтилган Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилгани ҳақидаги фикрга нима дея оласиз?
— Сергей Николаевич ҳиссиётли инсон. Бундай фикр унинг хаёлига қаердан келганини билмайман. Биз Ўруновни анча вақт кузатдик. У қандай қилиб паспортдаги ёшини кичрайтириб олиши мумкинлигини тушунмайман. Уни Ўзбекистонда анчадан бери билишади. Ундан ташқари, кечирасизу, Ўзбекистон — қолоқ мамлакат эмас. Бу жиддий мамлакат. У ерда паспортни қалбакилаштириш — жиноят.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 21:06, 22.01.2021. Ўқилди: 4890 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар