Италия А Сериясининг 21-турида «Аталанта» ўз майдонида «Торино» футболчиларини қабул қилди.
Учрашув голларга бой бўлди. Жами бўлиб дарвозаларга олтита гол киритилди.
Энг қизиқарли тарафи шундаки, "Аталанта" ўйиннинг 21-дақиқасидаёқ учта тўп фарқи билан олдинда бораётганди. Бироқ, баҳснинг 42-дақиқасида "Торино" футболчиларини таниб бўлмай қолди.
42, 45 ва 84-дақиқада киритилган голлар ҳисобида 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган туринликлар якунда сафардан бир очко олиб қайтишди.
"Аталанта" – "Торино" 3:3
6 февраль, 19.00, «Адзурри д′Италия»
Голлар: 1:0 – 14 Иличич, 2:0 – 19 Гозенс, 3:0 – 21 Муриэль, 3:1 – 42 Белотти, 3:2 – 45 Бремер, 3:3 – 84 Бонаццоли.
"Аталанта" – Голлини, Гозенс, Ромеро, Толои, Руджери (Гимшити, 46), Малиновский (Ламмерс, 78), де Рон, Иличич (Миранчук, 59), Пессина (Пашалич, 85), Паломино, Муриэль (Сапата, 58).
"Торино" – Сиригу, Синго (Верди, 72), Бремер, Иццо, Мурру (Ансальди, 55), Лукич (Базелли, 55), Ринкон (Гояк, 81), Мандрагора, Нкулу, Дзадза (Бонаццоли, 81), Белотти.
Огоҳлантиришлар: Дзадза (24), Нкулу (27), Паломино (41), Пашалич (86), Толои (87).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).