Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Синиша Бабич: «Турон»да мени илиқ кутиб олишди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Турон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кўпчилик мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган холда "Турон"нинг сербиялик легионери Синиша Бабич билан билан интервью ташкил этдик. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

— Синиша, айтингчи "Турон" сафига келиб қўшилишингиз жараёни қандай юз берди?
— Биласизми, мен Сербия чемпионатида кўп йиллар ўйнадим. Шунингдек, бир мавсум Грецияда ҳам ўзимни синаб кўрдим. Агентим менга қўнғироқ қилиб Осиёдан ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган ёш жамоадан таклиф борлигини айтди. Ўзбекистон чемпионатида кўп дўстларим бор. Шу сабабдан иккиланишсиз ушбу таклифни қабул қилдим. "Турон"нинг даражаси жуда юқори экан. Клубга келганимдан сўнг мен учун фаолиятимдаги янги бурилиш бўлиши мумкинлигини англаб етдим.

— Ўзбекистон сизда қандай таасурот қолдирди?
— Сизнинг давлатингиз Ўзбекистонда инсонлар жуда ҳам меҳмондўст ва  меҳрибонлигини кўрдим. Бундан ташқари таомларингиз ҳам жуда мазали экан. "Турон"да мени жуда илиқ кутиб олишди. Менга бўлган муносабат ва яратиб берилаётган шароит аъло даражада. Бизни олдинда жуда зўр мавсум кутиб турганига шубҳа йўқ. Ўзбекистон чемпионатида кўп йиллар қолишимга умид қиламан.

Биласизми, юртингиз менга ёққанлиги туфайли бу ерга оиламни ҳам олиб келмоқчиман. Ўйлайманки,  Ўзбекистон уларга ҳам албатта ёқади.

— Сизнинг футболдаги кумирингиз (севимли футболчиси) ким бўлган?
— Шубҳасиз Роналдиньо. Унинг тўп билан қандай муомала қилишини болалигимдан кузатиб бораман. Ҳозир ҳам бўш вақтимда у иштирок этган ўйинлар видеотасмаларини кўриб тураман. Биласизми, ҳамиша унинг юзида табассум бор ва завқланиб футбол ўйнайди. Роналдиньо майдонда бор бўлганида футбол янада жозибали кўринади. Мен айнан у билан бир хил позицияда ҳаракатланиб ўрганганман. Фаолиятим давомида унга ўхшашга, ундан ўрганишга ҳаракат қилдим, насиб бўлса бундан кейин ҳам шундай бўлади. Биламан, бу жуда қийин, чунки Роналдинью футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири. Мен учун у ҳамиша биринчи рақамли бўлиб қолади.

— Ўзбек футболининг Европа чемпионатларидан қандай фарқини сездингиз?
— Юртингизга келганимга ҳали кўп бўлмади. Лекин бу ерда футболчилар тўп билан жуда яхши муомала қилишларини кўрдим. Ўзбекистонлик футболчилар майдонда кўп югуришар экан. Европача футбол кўпроқ тактик услубларга асосланган. Бу ердаги футболнинг ўзига яраша жозибаси бор, футболчилар гол киритиш учун қаттиқ меҳнат қилишар экан. Умид қиламан, "Турон" олдиндаги мавсумни жуда яхши ўтказади. Имкон қадар рақиблар дарвозасига кўпроқ гол киритиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 22:53, 06.02.2021. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик