Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:0
      • Лацио
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
  • Суперлига
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • 4:3
      • ОКМК
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Машъал
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 02.11.2025 17:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қизилқум
      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 27 58
2 Нефтчи 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 27 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8279 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирзоҳид Ғофуров: «Навбаҳор» совринли ўринларни эгаллашга қодир»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини Туркиянинг Белек шаҳрида давом эттирмоқда. “Лочинлар” мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари орқали имкониятларини синовдан ўтказишмоқда. Жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Мирзоҳид Ғофуров клуб матбуот хизматига берган интервьюсида Туркиядаги тайёргарлик жараёни, янги мавсум режалари ҳамда бошқа мавзулар юзасидан фикрларини билдириб ўтди.

— Янги мавсумга тайёргарлик қандай кечяпти?

— Машғулотларни кўтаринки кайфиятда давом эттиряпмиз. Туркияда кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз, бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш орқали имкониятларимизни синовдан ўтказяпмиз. Тўғри, бўлиб ўтган  ўйинларда имкониятни бой бердик. Аммо ўртоқлик учрашувларида асосан футболчилар бўлажак мавсум арафасида жисмоний формаларини тиклаб олиш, иложи борича жароҳат олмасликка интилиб, тўп суришади. Ахир, янги  мавсум арафасида жароҳат олиш аламли, албатта. Шу боис, бундай ўйинларда натижа унчалик аҳамият касб этмайди ва бундан фожиа ясамаслик керак. Худо хоҳласа, расмий учрашувларда ижобий натижаларни қайд этамиз, деган умиддамиз.  

— Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ўтган мавсумдаги омадсизлигига нима сабаб бўлди?

— Мавсумни ёмон бошламагандик, бироқ, пандемия юқори  даражали спорт формамизни сақлаб туришга халал берди. Узоқ муддат футболдан четда қолдик, якка ҳолда шуғулланишга мажбур бўлдик. Режаларимиз улкан эди, аммо коронавирус дунёнинг барча нуқталарида бўлгани каби, ўзбек футболи, жумладан, бизга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Кейинчалик чемпионат марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилди. Суперлиганинг айнан шу қисмида кўп очколар йўқотдик, жамоамиздаги футболчиларнинг аксарияти касал бўлиб қолишди. Ўтган мавсумдаги омадсиз иштирокимизга айнан шу омилни асосий сабаб сифатида кўрсатишим мумкин. Энди, насиб қилса, янги мавсумда ўша йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун ҳозирданоқ астойдил меҳнат қиляпмиз.

—  Ўтган йил сўнггида бор эътибор финал ўйини Наманганда ўтказилган Ўзбекистон кубоги беллашувларига қаратилганди. Аммо ушбу мусобақанинг чорак финалида “Насаф”га имкониятни бой бердинглар. Ўша ўйиндан сўнг, жамоа кийим алмаштириш хонасида қандай муҳит ҳукм сурди?

— Дарҳақиқат, ўша учрашувда чиройли ўйин намойиш этиб, устунликка эришган бўлсакда, буни ҳисобда акс эттира олмадик. Аслида, мақсадимиз стадионга йиғилган кўп минг сонли мухлисларни хушнуд этиб, уларга ғалаба улашиш эди. Бироқ ўша куни омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Нима ҳам дердим, бу футбол, унда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кийим алмаштириш хонамизнинг “Насаф” билан ўйиндан кейинги ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, табиийки, барчамиз ранжидик, ортиқча гапиришга ҳожат қолмаганди. Жараённи тасвирлаб беришга ожизман.

— Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсум ёнма-ён тўп сурган футболчиларнинг кўпчилиги ҳозир ҳам жамоадалар. Демак, таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Замонавий футболда бу жуда муҳим ўрин тутади, чунки футболчилар бир-бирларини яхши тушуниб тўп суришади, уларнинг жамоа муҳитига мослашишлари учун вақт талаб этилмайди. Қолаверса, “Навбаҳор” таркибига бир қатор легионерлар ҳам жалб этилди, улар ҳам аста-секин жамоага мослашишмоқда.

—  Сизнингча, жамоанинг айни пайтдаги таркиби совринли ўринлар учун курашишга қодирми ёки яна кучайтириш зарурми?

— Бу масалада мураббийлар фикр билдиришса, мақсадга мувофиқ бўларди, зеро, улар жамоанинг умумий ҳолати бўйича аниқ тасаввурга эгалар. Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, ҳозирги таркибимиздан ҳам маҳоратли ва тажрибали футболчилар, иқтидорли ёшлар ўрин олишган. Ўйинимизга ҳам аста-секин сайқал берилмоқда. Албатта, жамоамиз совринли ўринлардан бирини эгаллашга қодир. Асосий мақсадимиз шу, уни амалга ошириш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

— Футболчилик фаолиятингизни ярим ҳимоячи сифатида бошлагандингиз ва кўп йиллар давомида ушбу амплуада тўп сургандингиз. Аммо 2018 йилдан буён “Навбаҳор” таркибида чап қанот ҳимоясида ўйнаяпсиз. Ушбу позицияга тезда мослашишингизда нима муҳим роль ўйнади – маҳоратми ёки жамоадошлар кўмаги?

— Футболчининг энг асосий вазифаси – жамоасига фойда келтириш, буни қайси позицияда амалга ошириш аҳамиятсиз. Авваллари мураббийлар ярим ҳимояда ўйнатишган, вазиятга қараб мослашганман, ушбу чизиқда тўп суриш орқали жамоага ёрдам берганман. Эндиликда ҳимоячи сифатида ҳаракат қиляпман. Мен учун энг муҳим нарса – жамоам манфаати йўлида тўп суриш, ғалабаларга ҳисса қўшиш. Бунинг учун агар дарвозабон ролини бажариш лозим бўлса, бунга ҳам тайёрман (кулиб).

— “Навбаҳор”нинг ҳозирги бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг машғулотлари ва ўйин услуби ҳақида нима дея оласиз?

— Нўъмон Нурматович тажрибали мутахассис, ўз ишининг устаси. Унинг қўл остида ўтказилаётган машғулотлар қизиқарли кечади. Унинг ҳужумкор ўйин услубига кўпроқ эътибор қаратишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Биласиз, ҳимоячи бўлишимга қарамай, тез-тез рақиб дарвозаси томон интилиб, ҳужумчиларга ёрдамлашишни яхши кўраман. Нўъмон Ҳасановнинг ўйин услуби менга бу борада айни муддао бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, ушбу мутахассис қўл остида тўп сураётганимдан мамнунман.

—  Янги мавсумдан нима кутяпсиз?

— Мен “Навбаҳор”да тўп суряпман, бу жамоа эса ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. 2021 йилда ҳам фақат юқори ўринларни кўзлаяпмиз. Суперлигада муносиб қатнашиш ниятидамиз. Юқорида таъкидлаганимдек, буни амалга ошириш учун кучли таркибга эгамиз, бу борада хотиржамман. Қисқача айтганда, янги мавсумдан фақат ижобий натижалар кутяпман.

Кези келганида, биз – футболчиларга барча шароитларни яратиб бераётган, Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказишимизда амалий ёрдамларини аямаган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти  Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Янги мавсумда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.  

— Мухлисларга тилакларингиз...

— “Навбаҳор”нинг фидойи мухлислари ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. Тўғри, ўтган йилги натижаларимизнинг қониқарсиз тус олиши уларни ранжитган. Энди буни янги мавсумда тўғрилаб, ишқибозларга чиройли ўйин ва ёрқин ғалабалар туҳфа этиш ниятидамиз. Уларга энг эзгу тилакларимни билдираман, “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватлашдан асло чарчашмасин. Уларнинг мадади ҳар доим бизга қўшимча куч бағишлайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:25, 13.02.2021. Ўқилди: 2822 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Луис Качорри 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.