Бугун ёшлар терма жамоамиз «Қўқон-1912» вакиллари билан баҳслашади
Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги U22 Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Жамоа вакиллари йиғин доирасида дастлабки назорат баҳсини «Андижон» клубига қарши ўтказди. Шоҳрух Абдураҳмонов томонидан киритилган ягона гол якунда ёшларимизга 1-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Кеча U22 терма жамоамиз «Чиғатой» базасида навбатдаги баҳсга тайёргарлик машғулотларини олиб борди. Бугун эса улар Суперлиганинг яна бир клуби «Қўқон-1912» аъзоларига қарши майдонга тушадилар. Ушбу учрашув соат 16.00 да «ЖАР» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:53, 15.02.2021. Ўқилди: 2309 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар