Бугун 1 март, 2021 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2021 00:45
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 28.02.2021 16:30
      • Сампдория
      • 0:2
      • Аталанта
      • 28.02.2021 19:00
      • Интер
      • 3:0
      • Женоа
      • 28.02.2021 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 28.02.2021 19:00
      • Кротоне
      • 0:2
      • Кальяри
      • 28.02.2021 22:00
      • Наполи
      • 2:0
      • Беневенто
      • 01.03.2021 00:45
      • Рома
      • 1:2
      • Милан
      • 28.02.2021 01:00
      • Хетафе
      • 3:0
      • Валенсия
      • 28.02.2021 18:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Вальядолид
      • 28.02.2021 20:15
      • Кадис
      • 0:1
      • Бетис
      • 28.02.2021 22:30
      • Гранада
      • 2:1
      • Эльче
      • 01.03.2021 01:00
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.03.2021 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2021 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Вулверҳэмптон
      • 28.02.2021 17:00
      • Лестер
      • 1:3
      • Арсенал
      • 28.02.2021 17:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Фулҳэм
      • 28.02.2021 19:00
      • Тоттенҳэм
      • 4:0
      • Бёрнли
      • 28.02.2021 21:30
      • Челси
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 01.03.2021 00:15
      • Шеффилд Юнайтед
      • 0:2
      • Ливерпуль
      • 02.03.2021 01:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Саутгемптон
      • 28.02.2021 16:00
      • Спартак
      • 0:2
      • Рубин
      • 28.02.2021 18:30
      • Ахмат
      • 1:2
      • Динамо Москва
      • 28.02.2021 21:00
      • Краснодар
      • 2:2
      • Урал
  • Бундеслига
      • 28.02.2021 17:30
      • Унион Берлин
      • 1:1
      • Хоффенхайм
      • 28.02.2021 19:30
      • Майнц
      • 0:1
      • Аугсбург
      • 28.02.2021 22:00
      • Байер
      • 1:2
      • Фрайбург
  • Касалланганлар сони 114 756 819
  • Соғайганлар сони 90 312 116
  • Вафот этганлар 2 544 475
  • Касалланганлар сони 79 749
  • Соғайганлар сони 78 252
  • Вафот этганлар 622

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 24 56
2 Милан 24 52
3 Аталанта 24 46
4 Ювентус 23 46
5 Рома 24 44
6 Лацио 24 43
7 Наполи 23 43
8 Сассуоло 23 35
9 Верона 24 35
10 Сампдория 24 30
11 Удинезе 24 28
12 Болонья 24 28
13 Женоа 24 26
14 Фиорентина 24 25
15 Специя 24 25
16 Беневенто 24 25
17 Торино 23 20
18 Кальяри 24 18
19 Парма 24 15
20 Кротоне 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Специя 2-2 Парма
24-тур Болонья 2-0 Лацио
24-тур Верона 1-1 Ювентус
24-тур Сампдория 0-2 Аталанта
24-тур Интер 3-0 Женоа
24-тур Удинезе 1-0 Фиорентина
24-тур Кротоне 0-2 Кальяри
24-тур Наполи 2-0 Беневенто
24-тур Рома 1-2 Милан

Сўровнома

  • Сизнингча, Италия А сериясида янги чемпионни кўрамизми?

  • Натижалар | Жами овоз: 12367 та.
  • Сўровномалар архиви
  • АПЛ-2020/2021да чемпионлик учун қайси жамоа асосий даъвогар?

  • Натижалар | Жами овоз: 10194 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Испания Ла лигасининг жорий мавсумида қайси жамоанинг чемпионлик учун имконияти юқори?

  • Натижалар | Жами овоз: 7335 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • SPORT
    • Сана: 01.03.2021

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-1
    • Сана: 01.03.2021

      :2 Журнал Лиги чемпионов.
      :  Чемпионат Испании. "Вильярреал" - "Атлетико Мадрид". Прямая трансляция.
      3: Чемпионат Нидерландов. ПСВ - "Аякс".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-2
    • Сана: 01.03.2021

      : Новости футбола.
      :  Чемпионат Франции. "Марсель" - "Лион". Прямая трансляция.
      3: Чемпионат Италии. "Сампдория" - "Аталанта".
  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.03.2021

      :2 "Моя игра". Дания - ФРГ 1992 год.
      :  Чемпионат Португалии. "Насьонал" - "Брага". Прямая трансляция.
      3: Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Фрайбург".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.03.2021

      :3 Лыжное двоеборье. Чемпионат мира в Оберстдорфе, Германия. Мужчины. Команды. Эстафета 4х5 км.
      1:3  Автоспорт. NASCAR. Этап 3. Dixie Vodka 400 на трассе Хоумстед-Майами Спидвэй. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.03.2021

      :3 Новости.
      :4  Футбол. Чемпионат Италии. "Рома" - "Милан". Прямая трансляция.
      2:4 Все на Матч! Прямой эфир.
      3: "Главная дорога".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.03.2021

      3:3 Велоспорт. ProSeries. Гонка Кюрне-Брюссель-Кюрне в Бельгии.
      4:3 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Оберстдорфе, Германия. HS 106. Смешанные команды.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлар лигасида зафар қучолмаган 25 юлдуз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунё футболи тарихида шундай футболчилар борки, ўз даврининг энг яхшиларидан бўлган. Ўзи ўйнаган жамоаси совринлар ютишига ёрдам берган, лекин биргина Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш унга армонлигича қолган. Кечадан бошлаб УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақаси яна қайтди. Шу муносабат билан, мазкур чемпионатда умуман ғолиб бўлмаган футболчилар ҳақида бироз суҳбатлашамиз.

25. Майкл Оуэн
Фаолияти давомида «Ливерпуль», «Реал Мадрид», «Ньюкасл», «Манчестер Юнайтед» ва «Сток сити»да ўйнаган Оуэн, футболчилик даврида қандай ютуқларга эришганини биламиз. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси 18 ёшдан 25 ёшгача ўзининг энг даҳшатли чўққисига чиқди ва 2001 йилда «Ливерпуль»га УЕФА Кубоги, Англия кубоги ва Лига кубогида уч маротаба ёрдам бергандан сўнг «Олтин тўп»ни қўлга киритди. Футболчилик даврини энг гуллаган даврларини «Ливерпуль»да ўтказган Майкл, бу жамоа билан ЕЧЛда зафар қучишига ишончи қолмайди. Шунинг учун 2004 йилда Испанияга кўчиб ўтади, аммо 2005 йилда “Ливерпуль” бу совринни қўлга киритади, Оуэн эса «Реал» сафида 1/8 финалда мусобақа билан хайрлашади. У яна бир марта бу кубок учун яқин келади. 2011 йилги финалда «Барселона»га қарши учрашувда «Юнайтед»нинг таркибида бўлган, аммо 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган англияликлар сафида захирадан майдонга тушиш ҳам насиб қилмаган.

24. Сол Кэмпбелл
Карьераси Рио Фердинанд ва Жон Терри билан бир даврга тўғри келган марказий ҳимоячи фаолиятининг энг ёрқин даврларларини Лондоннинг икки жамоаси «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» клублари сафида ўтказган. Клублар даражасида ҳам, терма жамоа даражасида ҳам ёрқин ўйинлар кўрасатган Сол Кэмпбелл шубҳасиз, ўз даврининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири бўлган. Кэмпбеллнинг медаллар жавонида иккита Премер-лига чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси иккинчи ўрин медаллари бор. Сол Кэмпбелл ҳам Чемпионлар лигасида ғолиб болиш имкониятига эга бўлган, лекин бунга Каталония жамоаси тўсқинлик қилган. Финалда «Арсенал» дарвозабони Йенс Леманнинг 18-дақиқада олган қизил карточкаси воқеалар ривожини ўзгартириб юборган. Бир киши кам бўлса ҳам 31-дақиқада айнан Кэмпбелл гол урган, лекин кейинчалик иккита гол урган “Барселонаʼʼ жамоаси якунда 2:1 ҳисобида ғолиб бўлишган.

23. Лоран Блан
Футболчилик фаолиятида жуда кўп жамоаларда ўйнаган французнинг совринларида биттагина бўшлиқ бўлган. Франция чемпионлиги, кубоги, Испания кубоги, суперкубоги, Англия чемпиони каби совринларни қўлга киритган Лоран Блан, Франция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони ва Европа чемпионлигига эришган, лекин унда биргина Чемпионлар лигаси олтин медали етишмайди.

22. Филипп Коку
Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси «АЗ», “Витесс”, “ПСВʼʼ каби жамоаларда кўрсатган ёрқин ўйинидан сўнг, уни Испания гиганти «Барселона»га таклиф қилишади. “Барсаʼʼ сафида 205та ўйинда майдонга тушиб 31 гол муаллифига айланган Филипп учун Европа клубларининг энг катта совринини ютиш насиб қилмаган. «Барселона» билан олти йиллик фаолияти давомида, Коку «Камп Ноу»ни «Барса»нинг Европа чемпионлигидан икки йил олдин тарк этганди. Ярим ҳимоячи ўйнаган жамоаларида кўп бора мамлакат чемпионлигини қўлга киритган, лекин уни ҳам чемпионлар лигаси кубоги четлаб ўтганди.

21. Роберт Пирес
2006 йилги «Арсенал» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалидан 18 дақиқа ўтгач, Йенс Леҳманнга қизил карточка кўрсатилганда, Пирес захира дарвозабони Мануэл Алмунияга йўл очиб беришга мажбур бўлган. Бу футболчи учун бахтсиз воқеа бўлди. Арсен Венгер шогирдлари сон жиҳатдан камчилик бўлишига қарамай биринчи гол уришади, аммо иккинчи бўлимнинг иккита голи ўйинни ўз томонига буриб юборди ва кубокни «Камп Ноу» га қайтариб юборди. Бу Пирес турнир ғолиблигига энг яқин келган пайти эди, у «Арсенал»дан кейинги фаолиятида 2008/09 мавсумда «Вильярреал» сафида чорак финалгача келган. Аммо 2006 йилги каби имконият француз футболчисида бошқа бўлмаган.

20. Алексис Санчес
Чилилик футболчи ажойиб футбол устаси, лекин унинг ҳам Чемпионлар лигасида «кетмони учмаган»ини айтиб ўтиш керак. 2015 йилда «Барселона» жамоаси мазкур кубокни кўтаришидан бир йил олдин, у Каталониядаги фаолиятини якунлаб Англиянинг «Арсенал» жамоасига кўчиб ўтганди. «Тўпчилар» сафида 2018 йилгача ўйнаган футболчи, кейинчалик «Манчестер Юнайтед»га кўчиб ўтган, лекин бу совринга эга чиқиш насиб қилмаган. Жорий мавсум ҳам Италиянинг «Интер» жамоаси билан мазкур мусобақада қатнашган чилилик учун омадсиз бўлди, чунки «Интер» бу мавсумда гуруҳ босқичидан нарига ўтолмади. Балки, кейинги мавсумда омади келар.

19. Жорж Веа
Чемпионлар Лигасининг 1994/95 йилги мавсумида ПСЖ жамоаси сафида еттита голи билан энг яхши тўпурар бўлган Веа ярим финалда «Милан»га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўяди. Аммо, мазкур мағлубиятга қарамай Жорж Веа миланликларда илиқ таъссурот қолдирган бўлса керак, бир йил ўтиб футболчи «Милан» сафида пайдо бўлади. Афсуски, ҳужумчи Италиядаги фаолиятида «россонери» билан икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган бўлса-да, Чемпионлар лигасида зафар қучиш насиб қилмаган. Кейинчалик, у «Челси», «Манчестер Сити», «Марсел» жамоалари сафида ўйнаган, аммо бу жамоалар билан ҳам унинг омади келмаган.

18. Алан Ширер
Фаолияти давомида «Саутгемтон», «Блэкберн Роверс», “Ньюкасл Юнайтед” жамоаларида ўйнаган футболчи кўпроқ индивидуал совринларга эга чиққан. 1994 йилда Англияда йил футболчиси, 1996 йилги Европа чемпионати тўпурари, «France Football» нашрининг 1996 йилги бронза тўпи соҳиби, Англия чемпионатининг 1995/96/97 мавсум тўпурари каби совринларга эга чиққан футболчи, 1994/95 йилги Англия чемпионати ғолиблигига ҳам эга чиққан. Жамоавий совринларга кўп эга чиқмаган футболчига кўпгина гранд жамоалар қизиқишган, лекин у фақатгина ўзи хоҳлаган жамоаларда тўп тепишни афзал деб билган. Балки, шунинг учун ҳам мухлислар ёқимтойига айлангандир.

17. Сеск Фабрегас
Сеск Фабрегас «Барселона»га қайтгач, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишига ишонган бўлса керак. 2006 йилги финалда ўзининг «Арсенал» жамоасини мағлубиятга учратган каталонияликлар 2009 ва 2011 йилларда яна Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритишди, 2011 йил ёзида Фабрегас ўзининг болалик клубига қайтди. Бироқ, «Камп Ноу»даги уч мавсумида «Барселона» иккита ярим финал ва чорак финалда мағлубиятга учради. Фабрегас 2014 йил ёзида Лондонга қайтиб келди, шундан сўнг «Барселона» зудлик билан яна Чемпионлар Лигасини ютди. У «Челси» жамоасида тўп сурганида ҳам қитъада ғалаба қозона олмади ва ҳозирда «Монако» сафида тўп тепаётганини ҳисобга олсак, Сескда ҳам ЕЧЛ соврини армон бўлиш эҳтимоли жуда юқори.

16. Габриел Батистута
Батистута, эҳтимол, 2000 йилга қадар «Фиорентина»ни тарк этганида, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун кўпроқ имкониятга эга бўлар эди, шу пайтда у 31 ёшда эди. Аммо аргентиналик футболчи «Фиорентина»да ўйнашни хоҳлади. Ниҳоят, Флоренциядан кетгач, футболчи «Рома»да уч мавсум ўйнади ва 2000/01 йилги мавсумда бошқа ҳужумчилар Франческо Тотти ва Винченсо Монтелла билан бирга А серия чемпионлигини ютди. У кейинги икки мавсумида ҳам Чемпионлар Лигасида ўйнаган, аммо пойтахт клуби ҳар иккала йилда ҳам гуруҳ босқичидан ўта олмаган.

15. Жоржо Кьеллини
2005 йилда чемпионлар лигасида соврин ютишни истаб «Ювентус» жамоасига ўтган Жоржо ҳозиргача туринликлар сафида ўйнамоқда. Кьеллини 2011 йилдан то ҳозиргача «Ювентус» билан Италияда чемпионликни ҳеч қайси жамоага бермаяпти. Шу билан бирга уч марта Италия кубоги ва тўрт марта Италия суперкубогига эга чиққан футболчи учун «шалпангқулоқ» кубокни ютиш насиб қилмаган. Италиялик «Юве»га ўтганидан бери иккита финалда иштирок этди, аммо италияликларни «Барселона» (2015 йилда 1:3) ва «Реал» (2017 йилда 1:4) мағлубиятга учратган. 2018 йилда Чемпионлар лигасини 5 марта ютган футболчи Криштиано Роналдуни ҳам Туринга олиб келишди, лекин бу футболчи билан ҳам Келлинига кубокни боши узра кўтариш насиб қилмаяпти. Жорий мавсумда ҳам «Ювентус» билан ЕЧЛда қатнашмоқда ва мутахасислар мазкур жамоанинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда. Эҳтимол, бу йил туринликлар истаги билан бирга Келлинининг ҳам орзуси ушалар.

14. Эрнан Креспо
Аргентинанинг барча замонлардаги энг яхши тўпурарлари орасида 3-ўринда бўлган Креспо Европанинг топ-жамоаларида ўйнаган ва Чемпионлар лигасида қатнашган, шунингдек, ЕЧЛ финалида иккита гол урган. Афсуски, бу футболчи ҳам даҳшатли камбэк қурбонига айланган. 2005 йилги «Ливерпуль» ва «Милан» баҳсини эсласангиз керак? Аргентиналик ушбу баҳсда «Милан» сафида тўп тепган. Икки йилдан сўнг италияликлар ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди, лекин бу пайтда Эрнан «Интер» сафида ижара асосида тўп сураётган эди. Бир йилдан сўнг «Интер» ҳам бу мусобақада ғолиб бўлди, бироқ бу пайтда Креспо жамоада йўқ эди. Тўғри жамоа, тўғри одамлар, нотўғри вақт.

13. Эрик Кантона
«Манчестер Юнайтед»нинг 1990 йиллар атрофидаги муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшган Кантона, гарчи ички чемпионатда ажойиб ўйинлар кўрсатган бўлса-да, чемпионлар лигасида омади унча юришмаган. 1993/94 йилги мавсумда тўртта баҳсда иккита гол урган бўлса-да, қолган баҳсларда унинг «кетмони учмаган». 1999 йилда манчестерликлар кубокни қўлга киритди, лекин бу пайтда Эрик бутсаларини михга илиб бўлганди. Манкунианлар 1996/97 йилги Чемпионлар лигасида ярим финалгача етиб боришган ва бу Эрик Кантона учун сўнги йил эди.

12. Руд ван Нистелрой
Чемпионлар Лигасида 5 та голи бор Ван Нистелрой ҳеч қачон мусобақада ғолиб бўлмаган энг кўп гол урган футболчи. Энг ёмони, голландиялик уч маротаба мусобақада энг яхши тўпурар бўлди. Ҳужумчи «Манчестер Юнайтед»га 1999 йилги тарихий треблдан икки йил ўтиб қўшилди ва кейинги ЕЧЛдаги ғалабасидан икки мавсум олдин тарк этди. Шунингдек, у «Реал» билан тўрт йиллик фаолияти давомида бирон бир қитъа шон-шарафига эриша олмади; «Манчестер Юнайтед» жамоасида бўлгани сингари, Нистелрой Мадрид жамоасидан кетганидан кейин икки мавсумдан сўнг ушбу мусобақада ғолиб бўлишди. Ҳақиқий гол машинаси бўлган Ван Нистелрой учта мамлакат чемпионати доирасида тўққиз мавсумда бешта унвонни қўлга киритди, аммо клублар ўртасидаги қитъа мусобақасида ғолиб насиб қилмаган.

11. Павел Недвед
2003 йилги чемпионатда «Ювентус» жамоаси финалгача етиб келган, жамоанинг ушбу босқичгача етиб келишигача Недведнинг ёрдами катта бўлган. Лекин дисквалификация сабаб финални ўтказиб юборган. Бу унинг турнирда ғолиб чиқишга энг яқин келгани эди, аммо бунга Италиянинг бошқа жамоаси «Милан» тўсқинлик қилган. 120 дақиқа давом этган баҳсда ҳисоб очилмаган ва пенальтилар сериясида миланликларнинг қўли баланд келган. Шунингдек, Павел Недвед фаолияти давомида “Спарта Прага” ва Европанинг энг яхши мусобақасида «Лацио» шарафини ҳимоя қилган, бироқ ғолиб бўлиш насиб қилмаган.

10. Патрик Виейра
Виейра Чемпионлар Лигасида 76 марта майдонга тушган, «Арсенал», «Ювентус» ва «Интер» каби уч хил кучли жамоа билан уйнаган, аммо бу мусобақада ғолиб бўлмаган. Патрик «канонирлар» сафини 2006 йил финалига 12 ой қолганда тарк этган, кейин эса «Интер» 2010 йил ғолиб бўлишидан 5 ой олдин тарк этган. Жуда аянчли, шундай эмасми?

9. Лилиан Тюрам
Недвед сингари, Тюрам ҳам 2003 йилда иккинчи ўринни эгаллаган, аммо ушбу ўйинда «Юве»да ўйнаган француз, ўнг қанот ҳимоясида ўз ишини яхши уддалади ва 0:0 ҳисобидаги дурангда «Милан»ни 120 дақиқа ушлаб турди, аммо "кекса синьора"нинг ўйинчилари — Давид Трезеге, Марсело Залаета ва Паоло Монтеронинг нотўғри зарбалари сабаб пенальтилар сериясида ютқазди.

8. Михаэл Баллак
Баллак иккинчи даражали жамоалар билан ҳам финалда ўйнаган. Аввал 2002 йилда «Байер» билан, кейин олти йилдан сўнг «Челси» билан. Ярим ҳимоячи биринчи финалда Зинедин Зиданнинг голи сабаб кубоксиз қолди. 2008 йилда пенальтилар сериясигача борган ўйинда эса у Жон Терри ва Николас Анелканинг нотўғри тепган пенальтиси сабаб кубокни «Манчестер Юнайтед»га топшираётганини кузатишга мажбур бўлди. Ўша куни немис, ҳеч бўлмаганда, ўз пенальтисини аниқ амалга оширган эди.

7. Фабио Каннаваро
Италиянинг барча вақтлардаги буюкларидан бири бўлган Каннаваро 2006 йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритди ва 138та халқаро ўйинларда тўп сурди ва бу рўйхатдаги бошқа футболчидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. 1990 йилларнинг охирларида, Европадаги анча кучли ўйнайдиган «Парма»да, кейинчалик эса «Интер», «Ювентус» ва «Реал»да ўйнашига қарамай, Жаҳон чемпионати ғолиблиги коллекцияси каторида Чемпионлар Лигаси медали етишмаяпти.

6. Роберто Баджо
Шунча иқтидорга эга бўлган Баджонинг фаолияти давомида атиги тўртта асосий совринни қўлга киритгани бироз ажабланарли: «Ювентус» ва «Милан» билан А Серия, шунингдек, УЕФА кубоги ва Италия Кубоги чемпионлиги соврини билангина мақтана олади. Фаолиятида “Виченса”, “Болонья”, “Интер” ва “Брешия” вакили бўлган италиялик, 1996/97 йилларда «Милан» сафида Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўтказди ва икки йилдан сўнг чорак финалгача чиққан. Аммо кейинчалик ишлари юришмаган.

5. Франческо Тотти
Болалигидан битта жамоани севган ва футболчилик даврида битта клубда ўйнаган, Тотти «Рома»да дебютини 1993 йил март ойида ўтказган. 2014 йил октябрь ойида у 38 ёшу 59 кунлигида Москванинг ЦСКА жамоасига қарши баҳс олиб борганида, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг кекса гол муаллифига айланди. Жаҳон чемпионати ғолиби 2001/02 йилги мусобақада дебют қилган, аммо 2006/07 йилги мавсумда «Рома» чорак финалда «Манчестер Юнайтед» томонидан умумий ҳисобда 8:3 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Кейинги йили «бўрилар» яна чорак финалга чиқишди, аммо Тотти ҳеч қачон Чемпионлар Лигасининг ушбу босқичидан нарига ўтиб кета олмади.

4. Деннис Бергкамп
Бергкампнинг «Арсенал»даги сўнгги ўйини 2006 йилги Чемпионлар Лигаси финали эди, ўшанда голландиялик «канонирлар»нинг «Барселона»дан мағлуб бўлишида фойдаланилмаган захира футболчиси бўлган. Шунингдек, у «Арсенал» таркибида 2003/04 йилларда «Челси» устидан Лондон дербисида умумий ҳисобда 3:2 ҳисобида ғолиб чиққанида, сўнгги саккизталикка кирган. Ушбу босқичга қадар Бергкамп Европа саҳнасида «Аякс»да ҳам, «Интер»да ҳам бундан юқорироқ ўринларга чиқиш насиб қилмаган.

3. Роналдо
Бразилиялик Роналдо икки маротаба «Олтин тўп»ни ва уч марта ФИФАнинг «Йилнинг энг яхши ўйинчиси» совринини қўлга киритган, аммо унга Чемпионлар лигаси олтин медаллари армон бўлган. У «Реал»га 2002 йилда, тўққизинчи ЕЧЛ кубогини қўлга киритгандан бир неча ой ўтиб келган эди. Шундан сўнг Европа майдонлари Мадрид жамоасига омадсиз келган. «Сўйлоқ» 2003 йилда ғолибликка жуда яқин келади, аммо ярим финалда уларнинг юришига нуқта қўйилади

2. Жанлужжи Буффон

Дунёда ажойиб дарвозабонлар кўп. Жанлужжи Буффон энг зўрлардан бири. Буффон 2003 йил УЕФА Чемпионлар Лигасида йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган, аммо унинг «Ювентус» жамоаси финалда италиялик рақиби «Милан»га пенальтилар сериясида ютқазган. Шундан сўнг Турин жамоаси учун омадсизликлар бошланган, жамоа «Б серия»га тушириб юборилади. Кейинчалик Буффонга бошқа жамоадан кўп таклифлар тушган, аммо маҳоратли дарвозабон жамоасига содиқ қолган ва ҳозиргача «Ювентус» сафида тўп тепиб келмоқда. Ҳозирда Андре Пирло мураббийлиги остидаги «кекса синьора» бу йилги Европа чемпионлар лигаси совринини ютишга ҳаракат қилишмоқда, балки Буффоннинг омади бу йил келар. Кузатамиз.

1. Златан Ибраҳимович

Златан Ибраҳимович 2018 йилга қадар ҳар йили чемпионлар лигасида қатнашиб, олтин медалларини олиш учун ҳар доим ҳаракат қилиб келган. Унинг 2009 йилда «Интер»дан «Барселона»га ўтиши буларнинг барчасини ўзгартириши керак эди, аммо ўша мавсумда у тарк этган жамоа - «Интер»нинг бу мавсумда еврокубокларда омади келади ва швецияликнинг омади келмади. Кейинчалик ҳам кўпгина номдор жамоаларда тўп сурди, лекин бу мусобақада ҳеч омади келмаган. Ҳозирда Италиянинг «Милан» жамоаси билан Европа лигасида ҳаракат қилмоқда. Балки, кейинг мавсумда ҳам бу футболчини ЕЧЛ мусобақасида кўрармиз. Бежизга Златанга нисбатан: “Агар жамоанинг миллий чемпионатда ғолиб чиқишни истасанг, Ибраҳимовични олиб, агар ЕЧЛда ғолиб чиқишни хоҳласанг, уни сотиб юбор” қабилидаги ҳазиломуз мақол пайдо бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз: Златан ҳозирда 40 ёшда ва ҳалигача ажойиб формада майдонда ҳаракат қилмоқда.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:17, 17.02.2021. Ўқилди: 7880 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади!

Билдирилган фикрлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Криштиану Роналду 19
2 Ромелу Лукаку 18
3 Луис Муриэль 14
4 Чиро Иммобиле 14
5 Златан Ибрагимович 14
6 Лаутаро Мартинес 13
7 Жоао Педро 12
8 Лоренцо Инсинье 10
9 Жордан Верету 10
10 Франк Кессиэ 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.