Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шомуродов Лукакуга қарши. "Интер" ўз майдонида "Женоа"ни қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Кечадан Италия А сериясининг навбатдаги тури доирасиги учрашувлар бошланди. Бугун ҳам мазкур тур учрашувлари давом эттирилади. Бугун кечга жорий йилги Италия ички чемпионатида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, жадвалда биринчи ўриндан жой олган «Интер» ўз майдонида ватандошимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган «Женоа» жамоасини қабул қилади. Гарчи ушбу баҳсда фаворит номи аниқ бўлсада, учрашув ажойиб тарзда ўтишига шубҳа йўқ. Чунки Конте шогирдлари чемпионликни мақсад қилган бўлса, генуяликлар А серияда 7 ўйинлик мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда. Ҳозир биз сизларга жамоалар ҳақидаги янгиликлар, йўқотишлар, шунингдек эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.


«Интер»


Антонио Конте шогирдлари 2020/21 - йилги мавсумда А серия мусобақасида Скудетто учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда, чунки «Интер» жамоаси ҳар йилгиданда мазмунли ва чиройли ўйин намойиш этишмоқда. Умуман олганда бу йилги Италия чемпионати доимгидан анча қизиқарли бўлмоқда. 24-турга келиб, жамоалар турнир жадвалида жуда зич жойлашган. Айни пайтда етакчи бўлган, «Интер» жамоаси 23 учрашувдан сўнг, 53 очко жамғаришга эришди. Кейинги ўринларда эса, «Милан» 49, «Ювентус» 46 очко ишлаб, 2 ва 3 - ўринларни банд этишган.  Агар, бугун миланликлар «Женоа»га қарши ўйинда қоқилишса, ўз ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин. Шу сабабдан бугунги қарама-қаршиликни қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Ушбу мавсумда «нерадзури» ҳеч қандай жамоани аяб ўтиргани йўқ. Хоҳ бу «Ювентус», хоҳ «Милан» ёки «Наполи» бўлсин. Охирги икки турда Конте шогирдлари жиддий рақиблар билан ўйин ўтказди. 22 - турда ўз майдонида кечган Римнинг «Лацио» жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, ўтган турда кечган «Милан»га қарши ўйинда эса, «кўк-қоралар»нинг мавсумдаги энг яхши учрашувларидан бири сифатида тарихда қолди. Гарчи мазкур баҳс тенг курашлар остида кечган бўлса ҳам, ўз имкониятларидан тўғри фойдаланиш эвазига «Интер» ҳамшаҳари устидан йирик ҳисобда ғалаб қозонди. Учрашувда Лаутаро Мартинес дубл қайд этган бўлса, Ромелу Лукаку ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Умуман олганда ушбу футболчилардан ташкил топган ҳужум жуфтлиги жорий мавсумда жуда ҳам самарадорли ўйин намойиш этишмоқда. Аргентиналик ва бельгиялик футболчилар 2020/21 - йилги мавсумдаги барча мусобақаларда 45 марта майдонга тушиб, биргаликда 30та гол уришни уддалади. Мазкур кўрсаткич бу футболчилар нафақат Италияда, балки Европа чемпионатларида ҳам яхши натижа ҳисобланади. «Интер»нинг бугунги «Женоа»га қарши ўйин олдидан иккита йўқотиши бор. Стефано Сенси машғулот пайтида жароҳат орттириб олган бўлса, жамоанинг марокашлик футболчиси Ашраф Ҳакими ҳисобида сариқ карточкалар сони кўпайиб кетганлиги учун ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Мавсум аввалида «Боруссия Д» жамоасидан трансфер қилинган, Ҳакимининг йўқлиги жамоанинг ўйинига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки, унинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумларининг кўпчилиги муваффақиятли якунланган эди.


«Женоа»

 

Генуяликлар мавсум бошланишида бироз омадсиз учрашувлар ўтказган бўлса, кейинчалик ўз ўйинини яхши томонга йўлга қўя олди. Бунга сабаб сифатида жамоа рулига Давиде Баллардинини келишини айтиб ўтишимиз мумкин. Мазкур италиялик мутахасис клуб бошқарувига келгандан сўнг, «гриффонлар» кетма-кет 19 очко жамғаришга эришди. Ушбу мураббий қўл остида А серияда жамоа 10та ўйин ўтказган бўлса, фақатгина шулардан 1тасида мағлубият аламини тортиб кўрди. Кубок баҳсида ҳам «Ювентус» жамоаси экстра таймларда гол уриб, «Женоа»ни мусобақадан чиқариб юборишди. Бугун клуб олдида яна бир жиддий рақиб «Интер» турибди. Хўш, бугун жамоа 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими? Ушбу қарама-қаршиликнинг биринчи даврадаги учрашувида «Женоа» ўз майдонида «нерадзурри»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Ушбу баҳсда Лукаку ва Д'Амброзио каби ўйинчилар гол уришган. Ўтган турда «Луижи Феррарис» стадионида «Верона» жамоасини қабул қилган «гриффонлар» 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Мазкур баҳс тенг курашлар остида кечди, аммо вероналиклар «Женоа»ни қийин аҳволга солиб қўйди. Учрашувдаги ҳисобни 17 - дақиқада меҳмонлар очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштиришга эришди. Кейинчалик «Верона» жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Фараони яна жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнги сониялари ўтаётган бир пайтда, Милан Бадель ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштиришга эришди.
«Женоа»нинг бугунги «Интер»га қарши учрашуви олдидан бир нечта йўқотишлари мавжуд. Давиде Бираске, Франческо Кассата ва Лука Пеллегрини бугунги учрашувда майдонга туша олмайди. Аммо бу футболчилар Баллардинининг ишонган ўйинчилари бўламаганлиги сабабли, бу каби йўқотишлар жамоа ўйинига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Ўзаро қарама қаршиликлар


Ушбу жамоаларнинг охирги 20та ўйинини таҳлил қиладиган бўлсак, 13 марта миланликлар ғалаба қозонган, 5та учрашувда генуяликларнинг қўли баланд келган. Икки баҳсда эса томонлар дурангга имзо чекишган. «Нерадзуррилар» ўз майдонида кечган охирги 7 учрашрашувдан бери, «Женоа» устидан ғалаба қозониб келмоқда. Сўнги марта 2012/13 - йилги мавсумда «гриффонлар» Миландан очко билан ортга қайтишган. Балки, бугун бу анъанага барҳам берилар? Кузатамиз......

Эҳтимолий таркиблар


«Интер» (3-5-2): Ханданович, Шкриньяр, Бастони, де Врей, Эшли Янг, Брозович, Барелла, Видаль, Перишич, Лукаку, Мартинес.


«Женоа» (3-5-2): Перин, Кришто, Радованович, Массьело, Заппакоста, Бадель, Зайц, Стротман, Чиборра, Шомуродов, Дестро.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, «Интер» ва «Женоа» баҳси қизиқарли кечиши тайин. Чунки, чемпионлик учун ҳаракат қилаётган майдон эгаларини фақатгина ғалаба қаноатлантиради. «Женоа» эса халқаро майдонлар учун ҳаракат қилаётганини ўз ўйинлари орқали яширмаяпти. Қолаверса, мағлубиятсиз серияни давом эттиришини ҳам хоҳлашаётгани тайин. Ушбу жамоалар ўртасидаги қизиқарли баҳс, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

 

Жамшиджон Маҳмудов Тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:59, 28.02.2021. Ўқилди: 4225 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.