Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5867]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4241]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3787]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3489]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3463]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3462]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3072]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2655]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2553]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1965]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Римдаги жанг. “Милан“ сафардаги ўйинларда тенгсиз, “Рома“ эса энг яхши уй жамоаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Қиш, февраль ойининг охири бошланган ҳафтанинг эса якунида кучли 5 лик чемпионатларидаги навбатдаги тур баҳслари анча қизғин, шиддатли ва муросасиз ўтмоқда. Мана шундай шавқли қарама-қаршиликлардан бири бугун Римдаги, Олимпико ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унда Чемпионлик учун жиддий даъвогар “Милан“ ҳамда сўнг 6 мавсумдан буён А церийада совринли ўринлардан жой олиб келаётган “Рома“ жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

“Рома“

Ҳар доим Италиянинг гранд жамоалари қаторида эътироф этиладиган жамоа, мавсумлар оралиғидаги, даража ва савия жиҳатидан барқарорликни сақлаб туриш бобида анча яхши тажрибага эга. Римликлар кетма-кет 7 мавсумдан буён чемпионати энг камида халқаро майдон йўлланмаси билан, кўпида вице чемпионлик билан якунлашмоқда. Бу умумий натижаларнинг яхлит ва бир текис эканлигидан дарак беради.

“Рома“ ушбу мавсум 44 очко билан бешинчи ўринда бўлса ҳам, ҳали имкониятлар етарли. Боисики, ҳатто иккинчи ўриндаги жамоа билан билан ўртадаги фарқ унча кўп бўлмаган 5 очкони ташкил этади. Шу сабабли, айтиш мумкинки мухлислар Италий чемпионатдаги ўзига хос курашлардан энг сўнгги турларга қадар баҳраманд бўлишади. Бошқа тарафдан “Бўрилар“ ҳозирда Европа Лигасида ҳам ишончли ўйин намойиш этишмоқда. Улар 1/16 босқичини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқичга муаммосиз ўтишган, рақиб эса Шахтёр.

 

Демакки, римликлар учун УЕФА совринига етакловчи эшиклар ҳозирча очиқ. Ўз навбатида бугунги ўйин “Рома“нинг турнир жадвалидаги ўрнига сезирарли таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни, Пауло Фонеска шогирдлари миланликларни таслим этишадиган бўлса, очколари сонини 47 тага ошириб учинчи поғонага кўтарилиб олишлари мумкин.

Учрашувдан аввал жамоа бир мунча йўқотишларга учраганлигини ҳам қайд этиш жоиз. Ҳисобидаги 7 гол билан жамоанинг учинчи тўпурари бўлиб турган Эдин Жеко кутилмаганда орттириб олган жароҳати сабаб бугунги ўйинда иштирок эта олмайди. Шунингдек ҳимоячи Ибианес ҳам Брага билан ўйинда олган жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Яна бир ҳимоячи Крис Смоллинг эса, ойнинг бошида олган жароҳатидан тикланиб олгунича йўқ.

“Милан“

Мавсумни анча юқори темпда бошлаган “Милан“ мавсум якунига келиб, жиловни бироз бош қўйиб юбормоқда. Жамоа энг муҳим ўйинларда очко йўқотмоқда ҳатто, “Интер“га қарши дастлабки дербида имкониятни бой бериб Италия кубогини тарк этди, чемпионат доирасидаги кўп эҳтимол чемпионлик ўйинда ҳам мағлубиятга учраб пешқадамликни бой берди. Ўз навбатида “қизил-қоралар“ ҳам бугунги рақиблари сингари икки фронтда жанг олиб боришмоқда. Фақат уларнинг “миссия“си “Рома“номидан бироз мушкулроқ. Сабабики, клуб Европа Лигасида ғалаба қозониш йўлида “Манчестер Юнайтед“ни доғда қолдириши даркор.

А церийада эса узоқ йиллик танаффус ва мавсум бошидан бери тўкилган тер учун ҳам “скуддетто“ни қўлга киритишни мақсад қилган. Бордию, Стефано Пиоли жамоаси бугун ҳам мағлубиятга учраса, чемпионлик нашидасидан мосуво бўлиши, катта эҳтимол. Нега деганда, на таъқибчилар ва на биринчи ўриндаги пешқадам қониқарсиз натижа кўрсатаётгани йўқ, ҳозирча. Йўқотишлар борасида Пиолида вазият анча юмшоқ. деса ҳам бўлади. Ушбу қарама-қаршиликда миланликларга фақат икки футболчи, Исмаил Беннасир ҳамда Марио Манджукичлар мушаклардаги жароҳат туфайли ёрдам бера олишмайди.

Таҳминий таркиблар

“Рома“: 13 Пау Лопес, 4 Брайан Кристанте, 20 Федерико Фасио, 23 Джанлука Манчини, 2 Рик Карсдорп,
7 Лоренцо Пеллегрини, 14 Гонсало Вильяр,
17 Жордан Верету, 37 Леонардо Спинаццола,
77 Генрих Мхитарян, 21 Борха Мойораль,

Бош мураббий: Паулу Фонсека

“Милан“: 99 Жанлуиджи Доннарумма,
2 Давиде Калабрия, 13 Алессио Романьоли, 19 Тео Эрнандес, 24 Симон Кьер,
8 Сандро Тонали, 10 Хакан Чалханоглу, 12 Анте Ребич
56 Алексис Салемакерс,
79 Франк Кессье, 11 Златан Ибрагимович.

Бош мураббий: Стефано Пиоли

Рақамлар

“Рома“ сўнгги 5 ўйиннинг учтасида ғалаба, биттасида дуранг ва биттасида мағлубият қайд этган бўлса, “Милан“ ўтказилган охирги 5 учрашувнинг бор йўғи биттасида ғалаба қозонган холос. Қолган тўртта баҳснинг иккитаси дуранг яна иккитаси эса мағлубият билан якунланган.
Томонлар барча мусобақаларда ўзаро 50 маротаба рўбару келишган бўлиб, шундан 16 ўйинда “Милан“нинг қўли баланд келган бўлса, 17 та баҳсда “Рома“ зафар қучган. Яна 17 учрашув эса дуранг билан ниҳоясига етган.

Кўриниб турганидек ўртада катта тафовут мавжуд эмас. Бу иккилала жамоанинг ҳар қачон бир-бирига муносиб қаршилик кўрсата олганидан далолат беради. Яна бир эътиборли жиҳати “Рома“ ушбу мавсум А церийада ўз майдонида энг кўп очко(30) жамғарган жамоа бўлиб турган бўлса, “Милан“ меҳмонда энг кўп очко тўплаган жамоа мақомида. Ажабмаски, ушбу фактор ҳам ўйин учун яхшигина интрогани таъминлаб берса. Шундай экан бугун тунда “Олимпико“ “Колизей“ майдонига айланади деб муболаға қилсак ҳам ўринли бўлар?

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:48, 28.02.2021. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.