Англия чемпионатининг 27 туридан ўрин олган баҳсда «Лестер» «Брайтон» майдонига сафар қилди.
"Фалмер" стадиони мезбонлик қилган ўйин, меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топди. Деярли тенг курашлар остида кечган баҳснинг биринчи таймида майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
Иккинчи таймнинг ўрталарига қадар сақланиб қолган ҳисоб, 62 дақиқада ўзгарди ва меҳмонлар мувозанатни тиклашди. Кейинчалик, учрашувнинг оҳирги дақиқаларида "тулкилар" рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этиб, ғалабани илиб кетишди.
Якуний ҳисоб, 1:2 ва" кўклар"да яна бир, 3 очко тантана бўлди. Шу тариқа, «Лестер» 53 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди. Ҳисобида 26 очко бўлган «Брайтон» эса ўн олтинчи поғонада жойлашган.
"Брайтон" – "Лестер" 1:2 (1:0, 0:2) «Фалмер»
Голлар: 1:0 – 10 Лаллана, 1:1 – 62 Ихеаначо, 1:2 – 87 Амарти.
"Брайтон" – Санчес, Уайт, Велтман, Берн, Данк, Биссума (Джаханбахш, 90), Мак Аллистер (Альсате, 68), Лаллана, Гросс, Троссард, Мопе (Уэлбек, 79).
"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Сеюнджю, Фофана, Кастань, Тавареш (Олбрайтон, 72), Амарти, Ндиди, Тилеманс, Ихеаначо (Чоудури, 90), Варди.
Огоҳлантиришлар:
Тилеманс (76).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).