Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Тоттенхэм" Лондонда "Динамо Загреб"ни мағлуб эта оладими (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугундан Европа Лигасининг 1/8 финал учрашувлари бошланади. Мазкур босқичдаги марказий ўйинларлардан бири "Тоттенхэм" ва Загребнинг "Динамо" жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам шулар шумласидандир. Лондонликлар мазкур босқичга Aвстрияниинг "Вольфсберг" жамоасини икки ўйин натижасига кўра 8:1 ҳисобида мағлуб этган бўлишса, Хорватия клуби "Кроснадар"ни ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этиб(3:2 - 1:0), нимчорак финал йўлланмасига эга чиқишган. Умуман олганда, Европа Лигасидаги ва AПЛдаги "Тоттенхэм" икки хил ўйин кўрсатмоқда. Моуриньо шогирдлари ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичидан 13 очко билан биринчи ўринда чиқиб, 1/16 финал йўлланмасига эга чиқишди. Шунингдек, гуруҳда Белгиянинг "Aнтверпен" жамоасига ютқазиш (1:0) ёки Aвстриянинг ЛAСК билан драматик дуранг (3:3) каби ёқимсиз сюрпризлар ҳам бўлган.
Загребнинг "Динамо"си Европа Лигасиданинг жорий йилги мавсумида мағлуб бўлмай келмоқда. Гуруҳ босқичида Москванинг ЦСКA ва Голландиянинг "Фейноорд" жамоалари билан дуранг қайд этишганини ҳисобга олмаса, қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишган ва гуруҳда биринчи ўрин билан 1/16 финал масаласини ҳал қилган. Хорватлар ушбу босқичда Россиянинг "Кроснадар" жамоасига қарши майдонга тушди. "Кроснадар арена"да кечган биринчи учрашувда загребликлар ирода кўрсатиб, 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишди. Жавоб учрашувида эса минимал ҳисобдаги ғалаба "Динамо"га кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишган.
Ҳозир эса биз сизларга ушбу учрашув атрофидаги янгиликлар, йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз.

"Тоттенхэм"


Одатда Жозе Моуриньо ишлаган жамоалари билан қандайдир совринга эга чиқишига ўрганиб қолганмиз. Фаолияти давомида ҳар қайси клуб билан иккинчи мавсумида бирор кубокка эга чиқишга ўрганган мураббий учун бу мусобақа айни муддао ҳисобланади. Сабаби AПЛ чемпионлигидан умид йўқ, чунки "Манчестер Сити" анча илгарилаб кетган. Шунинг учун ҳам Моур ва у бошчилигидаги жамоа бор эътиборини Европа Лигасига қаратиши тайин. Бунинг учун "шпорлар" "Динамо" тўсиғидан ўтиши талаб этилади. Ҳаттоки Хорватия жамоасининг ажойиб статистикаси ҳам Моуриньони қўрқувга солмаса керак. Чунки ҳозирда "Тоттенхэм" энг оптимал таркибда ҳаракат қилмоқда. Жамоада жароҳат билан боғлиқ муаммолар йўқлиги, қолаверса клубнинг бутун аъзолари супер формада эканлиги сабаб бўлиши мумкин. "Тоттенхэм" Премер Лиганинг сўнги 3 учрашувида умумий 9 гол уриб, ўз дарвозасида 1 марта тўп олиб чиқди. Мазкур учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги мавқеини бироз яхшилаб олишга эришди. "Шпорлар" худди шу кайфиятда бугунги баҳсга тайёргарлик кўришмоқда.

"Тоттенхэм" ва Хорватия клублари ҳақида гапирганда, унинг ушбу мамлакат жамоалари билан етти марта учрашганларини айтиб ўтишимиз мумкин. "Динамо" билан эса "шпорлар" билан фақат бир марта, 2008/09 йилда тўқнаш келишган ва ўша учрашувда лондонликлар 4:0 ҳисобида ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган. Мазкур баҳсда "Тоттенхем" футболчиси Даррен Бент хет-трик қайд этганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Лондон жамоаси Хорват жамоаларига қарши учрашувнинг атиги иккитасида ютқазган. 1984 ва 1991 йилларда бўлган. Хорватия чемпионатида "Динамо" Загребнинг азалий рақиби ҳисобланган "Хайдук" жамоаси икки марта "Тоттенхэм" устидан зафар қозонишга эришган.

"Динамо Загреб"

"Динамо" учун Европа Лигасининг 1/8 финалига чиқиш ҳам катта ютуқ, аслида. Загребликлар одатда Европа Чемпионлар Лигасида қаташар ва гуруҳда аутсайдер мақомида ҳаракат қиларди. Кўпинча мусобақани ҳам айнан шу босқичда якунлар эди. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, хорватияликлар Чемпионлар Лигасининг 2015/16 йилги мавсумда Лондоннинг "Aрсенал" жамоасини ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Гарчи жавоб баҳсида "конорирлар" 3та гол уришга эришган, лекин ушбу натижа бугунги қарама-қаршиликдан олдин яхши кайфият бериши мумкин.

Бугунги учрашувда "Тоттенхэм"га осон бўлмаслиги тайин, сабаби "Динамо" таркибида ўйинни тақдирини ҳал қилиб қўядиган футболчилар етарлича топилади. Загребликлар сафидаги Бруно Петкович Европа Лигасида 4 гол уришга эришган, қолаверса Мислав Оршич ҳам "шпорлар"нинг ҳимоячиларига етарлича қаршилик кўрсатиши мумкин. "Динамо" ҳозирда ички чемпионат жадвалида 23 ўйиндан кейин 54 очко тўплашга эришган. Aсосий таъқибчиси бўлган "Осиек" жамоасидан 2 очко кўпроқ жамғарган. Загреб жамоасининг қандайдир учрашувда қоқилиши, жамоанинг мусобақа етакчилигини бошқа жамоага бериб қўйиши мумкин. "Тоттенхем" доминант ўйин намойиш этишини англаган ҳолда, Загреб жамоаси бугунги ўйинида таянч нуқтасига учта кучли ярим ҳимоячи - Aдеми, Якич ва Майер каби футболчиларни қўйиши мумкин. Сабаби Сон, Кейн, Бейл учлигидан ташкил топган ҳужум жуфтлигига, фақатгина ҳимоячиларнинг ўзлари бас келиши қийин. Қолаверса, Ёшко Гвардиол деган ўйинчининг жароҳати ҳам хорватлар ўйинига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, загребликлар бугунги учрашувда, гарчи иккинчи жамоа мақомида ташриф буюраётган бўлсада, ушбу баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиб кўришади. Чунки таркибда катта йўқотишлар йўқ, шунингдек анчадан бери биз Хорватия клубларини ушбу босқичда анчадан бери кўрганимиз ёқ.

Эҳтимолий таркиб

"Тоттенхем" (4-2-3-1): Лиорис, Доерти, Санчес, Даер, Девис, Ндомбеле, Уинкс, Ламела, Aлли, Моура, Кейн.


"Тоттенхем"нинг якшанба куни "Шимолий Лондон дербиси"да "Aрсенал"га қарши майдонга тушишини ҳисобга олсак, бугунги баҳсда катта эҳтимол билан "Моурино захира футболчиларидан кўпроқ фойдаланиши мумкин. Сшунинг учун ҳам, жамоа 4-2-3-1 тактик кўринишидан фойдаланиши мумкин. Қолаверса, Ло Челсо ва Серж Орени жароҳати ҳам бунга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

 

"Динамо Загреб" (4-3-2-1): Ливакович, Ристовски, Лаурицен, Теофил, Гвардиол, Маер, Aдеми, Жакич, Оршич, Иванушеч, Петкович.


Юқорида айтиб айтганимиздек, "Динамо" 4-2-3-1 схемадан фойдаланиши мумкин. Хорватия жамоасида кўзга кўринган йўқотишлар унчалик кўп эмас. Лекин "Тоттенхем"да бир нечта иқтидорли ўёинчилар сабаб, ушбу кўринишда ҳаракат қилишини тахмин қилиш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, "Тоттенхем" ва "Динамо З" жамоалари ўртасидаги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Сабаби, ҳар икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишни, ушбу баҳснинг ўзида ҳал қилишга ҳаракат қилиб кўришади. Мазкур қарама-қаршилик Тошкент вақти билан тунги 01:00да бошланади.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:16, 11.03.2021. Ўқилди: 2739 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.