Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 21.01.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Аякс
      • 21.01.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 2:0
      • Боруссия Д
      • 21.01.2026 01:00
      • Спортинг
      • 2:1
      • ПСЖ
      • 21.01.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 6:1
      • Монако
      • 21.01.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 2:0
      • Байер
      • 21.01.2026 01:00
      • Интер
      • 1:3
      • Арсенал
      • 21.01.2026 01:00
      • Копенгаген
      • 1:1
      • Наполи
      • 21.01.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 3:2
      • Айнтрахт Ф
      • 21.01.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:1
      • Атлетико
      • 22.01.2026 01:00
      • Бавария
      • 2:0
      • Юнион
      • 22.01.2026 01:00
      • Марсель
      • 0:3
      • Ливерпуль
      • 22.01.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • ПСВ
      • 22.01.2026 01:00
      • Славия
      • 2:4
      • Барселона
      • 22.01.2026 01:00
      • Челси
      • 1:0
      • Пафос
      • 22.01.2026 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Бенфика
      • 22.01.2026 01:00
      • Аталанта
      • 2:3
      • Атлетик Бильбао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 7 21
2 Бавария 7 18
3 Реал Мадрид 7 15
4 Ливерпуль 7 15
5 Тоттенхэм 7 14
6 ПСЖ 7 13
7 Ньюкасл 7 13
8 Челси 7 13
9 Барселона 7 13
10 Спортинг 7 13
11 Манчестер Сити 7 13
12 Аталанта 6 13
13 Интер 7 12
14 Ювентус 7 12
15 Атлетико 6 12
16 Боруссия Д 7 11
17 Қорабоғ 7 10
18 Марсель 7 9
19 Галатасарой 6 9
20 Байер 7 9
21 Монако 7 9
22 ПСВ 7 8
23 Олимпиакос 7 8
24 Наполи 7 8
25 Копенгаген 7 8
26 Брюгге 7 7
27 Буде-Глимт 7 6
28 Бенфика 7 6
29 Пафос 7 6
30 Юнион 7 6
31 Аякс 7 6
32 Атлетик Бильбао 6 5
33 Айнтрахт Ф 7 4
34 Славия 7 3
35 Вильярреал 7 1
36 Қайрат 7 1

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Қайрат 1-4 Брюгге
7-тур Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
7-тур Вильярреал 1-2 Аякс
7-тур Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
7-тур Спортинг 2-1 ПСЖ
7-тур Реал Мадрид 6-1 Монако
7-тур Олимпиакос 2-0 Байер
7-тур Интер 1-3 Арсенал
7-тур Копенгаген 1-1 Наполи
7-тур Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
7-тур Галатасарой 1-1 Атлетико
7-тур Бавария 2-0 Юнион
7-тур Марсель 0-3 Ливерпуль
7-тур Ньюкасл 3-0 ПСВ
7-тур Славия 2-4 Барселона
7-тур Челси 1-0 Пафос
7-тур Ювентус 2-0 Бенфика
7-тур Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзил Туркияда: ҳаммаси жуда ёмон...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мислсиз саргардонликлардан сўнг ниҳоят, Туркияга йўл олган Месут Ўзил «Фенербахче»да ҳам ўзини сира кўрсатолмаяпти. Ҳали бирор гол урмагани ёки қандайдир самарали ҳаракатни амалга оширмагани камлик қилгандек, у яқинда  жароҳатга ҳам йўлиқди. Хуллас, «Реал» ва «Арсенал»нинг собиқ юлдузи Туркияда ҳозирча фақат ўйинлар олдидан мадҳия куйлагани билан кўзга ташланди.

Месут Ўзил нақ 11 ой давомида расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ. У 2020 йилнинг 7 март куни «Арсенал» ва «Вест Хэм» ўртасидаги ўйинда голга ассистентлик қилган ва шундан сўнг футбол коронатанаффусга чиққанди. Шу тариқа Ўзил 2021 йилнинг февралигача расмий ўйинлардан четда юрди. 11 ойга чўзилган «танаффус» пайти германиялик турк ҳаётида бир қатор эътиборли ва ғалати воқеалар рўй берди:

— Оиласида қизалоқ дунёга келди;

— АПЛнинг атиги 2та ўйинида жамоаси захира ўриндиғидан жой олди;

— «Арсенал» тизимидан четлатилган «Гуннерзавр» маошини тўлиқ қоплашга ваъда берди;

— «Арсенал»нинг АПЛ-2020|2021 учун берган «заявка»сига киритилмади;

— Шовқинли январь ойининг охирида «Фенербахче»га кўчиб ўтди.

Ўзилнинг ўзи болалигида «Фенербахче»га мухлислик қилгани ва фақат шу клуб либосини кийишни хоҳлаганини яширмади: «Фенер» — бу худди Испаниядаги «Реал»дек. Туркиянинг асосий клуби». Буни футболчининг шахсий агенти Эркут Сегют ҳам тасдиқлади: «Месут «Фенербахче»нинг оддий мухлиси эмас, балки ашаддий фанати». 24 январь кунига келиб, Ўзил ниҳоят, Туркия клуби сафини тўлдирди. Дарвоқе, «Фенер» футболчининг трансферини расмийлаштириш учун мухлислардан маблағ ҳам йиғди — 1та SMS баҳоси 2 еврони ташкил қилди. Мана, Ўзил «Фенербахче»даги дебютини февралда нишонлади ва дастлабки ойда 6та учрашувда иштирок этди. WhoScored статистикасига қарасак, бу даврда «Фенербахче»нинг камида 5та ўйинида қатнашган футболчилар орасида энг паст баҳолардан бирини айнан Ўзил олди. Аниқроқ айтсак, фақат бир футболчининг натижаси Месутникидан ёмонроқ.

«Фенер» Ўзил иштирок этган 6та ўйинда 3та ғалаба ва 3та мағлубият қайд этди, қолаверса, кубок турниридан четда қолди. Месутнинг бу учрашувларга боғлиқ «Гол } пас» бўйича натижаси: 0 } 0. У Туркия лигаси доирасидаги 5та ўйинда 5тадан зарба ва кескин узатма амалга оширди, 8та алдамчи ҳаракатидан 3таси муваффақиятли, 5таси муваффақиятсиз чиқди. Энг ёмони, «Фенербахче» бу оралиқда чемпионат турнир жадвалида 3-ўринга тушиб қолди (Ўзил сафга қўшилган паллада пешқадам эди). Таққослаш учун айтсак, айнан февралда «Галатасарой» таркибига ижара келишуви асосида қўшилган «Замалек» ҳужумчиси Мустафо Муҳаммад 6та гол уришга улгурди. Мисрдан таклиф этилган футболчи жумладан, «Фенер» дарвозасига урилган ғалаба голига муаллифлик қилди. «Фенербахче»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Ризван Дилмен бундан жуда хафа: «Жамоа 20 йилдан буён бундай ижрочига эга бўлмаганди. Эҳ, Ўзилга сарф­ланган маблағнинг чорак қисмига Муҳаммадни олиш мумкин эди».

Боз устига, Ўзил ўзи иштирок этган охирги ўйиннинг 66-дақиқасида алмаштирилганидан кейин ошкора норози бўлди, камига «Фенер» яна ютқазди. Раҳбарият бунинг учун германиялик футболчига интизомий жазо қўллаши ҳам мумкин. Туркия ОАВда ёзилишича, клуб футболчини хатти-ҳаракатларини ўйлаб кўриши ҳақида огоҳлантириши керак. Тўғри, ўша вазият фотосуратларида зиддият йўқдек кўринади. Энг муҳим жиҳат, Ўзил Туркия мадҳиясини куйлай бошлади (Суперлига ўйинлари олдидан миллий гимн янграйди). Табиийки, Германия ОАВ бу ҳолатдан ҳайрон. Бинобарин, Месут бундестим ўйинларидан олдин ҳеч қачон Германия мадҳиясини айтмаган ва буни ўша паллада дуо ўқиши билан изоҳлаган. «Илгари унинг буюк қўшиқчи сифатида билмаган эдик», — дея киноя қилди Bild нашри.

Умуман олганда, Туркиянинг айрим ОАВ хулоса чиқаришга ҳали эрта эканлигини ҳам таъкидламоқда. Аммо Испаниянинг Marca газетаси бу фикрга қарши: «Трансфер икки томон учун ҳам орзудек туюлганди, аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди». Эҳтимол, Ўзил трансферига баҳо беришда чиндан ҳам, шошилмаслик керакдир. Ҳар ҳолда, гап катта тажрибага эга футболчи ҳақида кетмоқда. Балки Месут финиш марраси яқинлаш паллада кимлигини эслатиб, чемпионлик учун курашаётган «Фенер»ни олға бошлар... Фақат бунинг учун жароҳатдан тезроқ фориғ бўлиши керак.

Ўзил «Фенер»да: биринчи ой ҳосиласи

*  «Хатайспор» билан ғалабали ўйинда 13 дақиқа ҳаракат

*  «Галатасарой» билан муҳим ўйинда 30 дақиқа ҳаракат (мағлубият)

*  Кубок ўйинида қўшимча бўлимлар билан 75 дақиқа ҳаракат («Фенер» турнирдан чиқиб кетди)

* Кейинги 3та ўйинда бошланғич таркибда ҳаракат («Фенер» улардан 1тасида енгилди)

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 28.03.2021. Ўқилди: 7373 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.