Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2022 саралаш. Роналду гол урган ўйинда Португалия ғалаба қозонди, Туркия ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш турнири
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа минтақасида ЖЧ—2022 саралаши 3-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар 30 март, сешанба куни бўлиб ўтди.

"А" гуруҳидан ўрин олган ўйинда Португалия Люксембург майдонига сафар қилди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани қайд этди. Криштиану Роналду, Диогу Жота ва Жоау Палинянинг голларига мезбонлар Жерсон Родригешнинг ягона голи билан жавоб қайтарди. Гуруҳда Португалия 7 очко пешқадамлик қилаётган бўлса, Люксембург 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Бельгия ўз майдонида Беларусни қабул қилиб, йирик ғалабани тантана қилди. Бельгия сафида Миши Батшуайи, Ҳанс Ванакен (дубль), Леандро Троссард (дубль), Жереми Доку, Деннис Прат, Кристиан Бентеке каби ўйинчилар ўз номига гол ёздириб қўйди. Шу тариқа ўйин 8:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бельгия 3-турдан кейин 7 очко билан "E" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Беларусь эса (3) 4-ўринда бормоқда.

Нидерландия меҳмонда Гибралтар дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди. Голлар Стивен Бергёйс, Люк де Йонг, Мемфис Депай (дубль), Жоржиньо Вейналдум, Дониэлл Мален ва Донни ван де Бек ҳисобига ёзилди. Нидерландия "G" гуруҳида 2-ўриндан жой эгаллаган, бирорта ҳам очко ололмаган Гибралтар эса сўнгги, 6-ўринда бормоқда.

"H" гуруҳидан ўрин олган ўйинда Россия меҳмонда Словакияга 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонлар сафида Милан Шкриньяр ва Роберт Мак гол урган бўлса, русларнинг ягона жавоб голи Марио Фернандес ҳисобига ёзилди. Жамоалар гуруҳда 6 (Россия) ва 5 (Словакия) очко жамғарган ҳолда 2 ҳамда 3-ўринларни эгаллаб турибди.

Хорватия эса Мальтадан 3:0 ҳисобида устун келди. Голларга Иван Перишич, Лука Модрич ва Йосип Брекало муаллиф бўлди. Хорвартлар ушбу ғалабадан сўнг 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди.

Дастлабки 2та турди кучли рақиблар устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган Туркия терма жамоаси, кутилмаганда, ўз майдонида Латвия билан дуранг ўйнади. Турклар ўйин давомида иккита тўп фарқи билан олдинда бора туриб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришди — 3:3.

ЖЧ—2022 саралаш босқичи, 3-тур
30 март, сешанба
Люксембург – Португалия 1:3
Голлар: 10 – 30 Родригеш, 1:1 – 45 Диогу Жота, 1:2 – 50 Роналду, 1:3 – 80 Палиня.

Бельгия – Беларусь 8:0
Голлар: 1:0 – 14 Батшуайи, 2:0 – 17 Ванакен, 3:0 – 38 Троссард, 4:0 – 42 Доку, 5:0 – 49 Прат, 6:0 – 70 Бентеке, 7:0 – 75 Троссард, 8:0 – 89 Ванакен.

Гибралтар – Нидерландия 0:7
Голлар: 0:1 – 41 Бергейс, 0:2 – 55 де Йонг, 0:3 – 61 Депай, 0:4 – 62 Вейналдум, 0:5 – 64 Мален, 0:6 – 85 ван де Бек, 0:7 – 88 Депай.

Словакия – Россия 2:1
Голлар: 1:0 – 38 Шкриньяр, 1:1 – 71 Фернандес, 2:1 – 74 Мак.

Черногория – Норвегия 0:1
Гол: 0:1 – 35 Сёрлот.

Туркия – Латвия 3:3
Голлар: 1:0 – 2 Караман, 2:0 – 33 Чалхонўғлу, 2:1 – 35 Савалниекс, 3:1 – 52, пенальти Йилмаз, 3:2 – 58 Улдрикис, 3:3 – 79 Икауниекс.

Уэльс – Чехия 1:0
Гол: 1:0 – 81 Жеймс.

Озарбайжон – Сербия 1:2
Голлар: 0:1 – 16 Митрович, 1:1 – 59, пенальти Маҳмудов, 1:2 – 81 Митрович.

Кипр – Словения 1:0
Гол: 1:0 – 42 Питтас.

Хорватия – Мальта 3:0
Голлар: 1:0 – 62 Перишич, 2:0 – 76, пенальти Модрич, 3:0 – 90 Брекало.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:40, 31.03.2021. Ўқилди: 5130 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик