Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 11 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 11 16
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналдуни "Юве"дан ҳайдаш керак?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ювентус»нинг собиқ президенти Жованни Коболли Жильи жамоа раҳбариятини бош юлдуз Криштиану Роналдуни таркибдан ҳайдашга чақирмоқда. Қаранг-а, ғалати, жуда ғалати эмасми? Ҳар ҳолда, португалиялик юлдуз ҳозир ҳам «кекса синьора» етакчиси саналади. Лекин собиқ раҳбар ўз гапини кучли далил билан асослади - унинг иддаосига кўра, Криштианунинг 1та голи 1 миллион еврога тушаётган экан. Шундан сўнг таҳлилчилар дарров текшириб кўришди ва Жильининг гапи деярли тўғри чиқди...

Роналду жуда қиммат...

«Ювентус» Европа Чемпионлар Лигаси 1|8 финалида нисбатан «юмшоқ»роқ туюлган рақибга дуч келганига қарамай, мусобақадан чиқиб кетди. Яъни туринликлар 2та ўйиннинг умумий натижасига кўра, камтарин «Порту»га йўл бўшатишди. Шу билан Криштиану Роналдунинг «кекса синьора» билан ЧЛдаги учинчи уриниши ҳам омадсиз хотима топди. «Реал»нинг кетма-кет «шалпангқулоқ» олишига катта ҳисса қўшган португалиялик юлдуз 3 мавсум давомида «бьянконерлар» билан Европа клуб футболининг энг нуфузли турнирида лоақал ярим финал юзини ҳам кўргани йўқ. «Ювентус» 2019 йили чорак финалда ёш ва жасур «Аякс» томонидан тўхтатилган бўлса, ЧЛнинг ўтган мавсумида Италия гранди йўлига «Лион» тўсиқ қўйди. Мана, энди Сержиу Консейсао бошқарувидаги «аждарлар» ҳам «Аякс» ва «Лион»дан кам эмасликларини исботлашди. Аввалги мавсумлар «плей-офф» босқичида «Юве» сафида фақат Роналду гол урганди, бу сафар у «Порту» дарвозасини нишонга олиш мис­сиясини бажаролмади. Турин клубининг 2та ўйиндаги 4та голидан 3таси Федерико Кьеза, яна бири Адриан Рабьо ҳисобига ёзилди.

Хуллас, жамоа ЧЛ илк «плей-офф» раундидан кейиноқ четга чиққач, энг жиддий танқидлар айнан Роналдуга қаратилди. Кўпни кўрган мутахассислар ҳаттоки, «Ювентус» раҳбариятига 36 ёшли португалиялик билан тезроқ хайрлашиш кераклигини уқтиришмоқда. Яъни бу ишни келаси ёздан кейинга қолдирмаслик керак эмиш. Хусусан, «Ювентус»нинг собиқ президенти Жованни Коболли Жильи барчасини қўполроқ оҳангда баён этди. У Роналду трансферини «жуда қимматга тушган хато» сифатида баҳолади ва буни тезроқ тузатиш шартлигини алоҳида таъкидлади.  «Аслида Роналду билан шартнома тузиш мутлақо нотўғри бўлди. Криштиану Туринга келган куниёқ бу ҳақда баралла гапирган эдим. Ҳа, биламан, Роналду - қойилмақом чемпион. Аммо у жуда қимматга тушади. Энди ҳаммаси «Ювентус»га боғлиқ. Ахир клуб Роналдунинг 1та голига 1 миллион евродан тўламоқда. Андреа Аньелли ўзига танқид кўзи билан қарасин, унинг атрофида муносиб мутахассислар йўқ. Ҳозирги омадсизликларда Пирлони асло айбламайман, ўзим ҳам вақтида тажрибасиз Феррарани ишга ёллаган эдим. Ушбу тайинловимга ижобий баҳо бериш мушкул. Аньелли ҳам таваккал қилиб кўрди. Чунки Саррини жамоада ортиқ кўришни истамади ва Пирло вариантига кўнди. Билишимча, Паратичи ва Недвед уни бу иш беришига қатъий ишонтиришган. Энди «Ювентус» тезроқ тикланиши керак. Ўйиндан кейин Недведнинг асабий ҳолда жазавага тушгани? Уни буюк чемпион сифатида билардим, аммо аён бўлдики, «Ювентус» вице-президенти лавозимига муносиб эмас экан. Қисқаси, раҳбарият Павелнинг клубдаги ролини обдон ўйлаб кўриши керак. Дейлик, Недвед собиқ мураббий Аллегри иштирокидаги сўнгги матбуот анжуманига ташриф буюрмади ва бундай муносабат менга сира ёқмади. Биламан, иккиси унча чиқишолмасди, аммо клубга катта хизмати сингган кишига ҳурмат бажо келтириш керак, барибир. Павел ўша пайт чет элда бўлганини айтиб, ўзини оқлади, аммо бу ёлғон: у Италияда эди. Менимча, Недвед «Ювентус» услуби ва нуфузига мувофиқ эмас.

Асосий хулоса битта - клуб мавсум охирида Роналдуни сотиши ва Паратичини ҳам ишдан бўшатиши керак. Эҳтимол, Аньелли уни кейинчалик четлаш учун атайин лавозимини кўтаргандир... Бундай сценарий чиндан ҳам, ҳақиқатга яқин», - деди Жильи.


1та голи чиндан ҳам, 1 миллион евроми?

Келинг, энди Жильи жаноблари ҳақиқатни гапиряптими ёки рақамларни бўрттириб юборган - шуни аниқлайлик. Кришнинг «Юве»даги йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил қилади. 2,5 мавсум давомидаги статистикаси - 121та ўйинда 92та гол (охирги 2та ўйиндаги натижаси қўшилмаган). Турин клуби бу даврда Роналдуга жами 73,7 миллион евро миқдорида маош берган (дарвоқе, португалиялик футболчи ўтган йилнинг март ойида юзага келган COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ин­қироз туфайли иш ҳақини камайтиришга рози бўлиб, 3,8 миллион евродан воз кечган ва бу умумий суммага киритилмаган). Хуллас, қолгани математиканинг иши - 73,7ни 92га бўламиз ва 0,8 миллион евро келиб чиқишини кўрамиз. Қисқаси, «Ювентус» ЧЛ-2020|2021дан тушиб кетган вақтгача Криштиануга ҳар бир голи учун тўлаган сумма шу. Демакки, Жованни Коболли Жильи рақамларни бирозгина ошириб кўрсатган бўлса-да, фикрида жон бор: Роналду ҳақиқатан ҳам, «кекса хоним» учун ҳаддан ташқари қимматбаҳо «ўйинчоқ»дек кўринмоқда. Ҳар ҳолда, унга тикилган маблағ натижа бобида ўзини оқламади. Зеро, португалияликни жамоани айнан Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичларида ўз ортидан эргаштириши учун харид қилишган. Бинобарин, «Юве» ички биринчиликда унингсиз ҳам мақсадга эришарди катта эҳтимол. Бироқ Криш амалда фақат «Атлетико» билан қарама-қаршиликда ўз даражасини кўрсатди, ке­йин сукунат домига чўмди...

Криштиану Роналду ва «Ювентус» ўртасида расмийлаштирилган 4 йиллик шартнома 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Эҳтимолки, футболчининг ўзи яна бир йил Туринда қолишни хоҳлар - бу унинг учун якуний уриниш. Ҳар ҳолда, Криш «бьянконерлар» билан ҳам «шалпангқулоқ» кубокни ютиш асносида бутун дунёга буюк эканлигини яна бир марта исботлашни хоҳлайди. Бироқ танганинг иккинчи томонини ҳам унутмаслик керак - Аньелли эҳтимолки, аллақачон ҳаммасини ҳал қилиб қўйгандир. Бинобарин, унинг яқин келажакда клубда глобал қайта қуриш ишларини бошлаши ҳақида гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинмоқда...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:50, 01.04.2021. Ўқилди: 23264 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик