Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4357]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2688]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2617]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2581]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2483]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2437]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2388]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2261]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2144]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2114]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: «Биз бугун мухлисларимиз олдида қарздор бўлиб қолдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда иккита жиҳат жуда ранжитган бўлса, иккита вазият қайсидир маънода хурсанд қилди. Бизга ёқмаган холатлар, биринчиси ўз майдонимизда катта устунликка эга бўлган ўйинимизда қимматли очколарни йўқотганимиз бўлса, иккинчиси бизни қўллаб турган мухлисларимиз гол кўришмагани бўлди.

Қувонтирган жиҳатлар эса, “Бунёдкор”дек жамоалар Қўқонда дуранг қайд этганидан хурсанд бўляпти. Жамоамиз ҳозир барча жамоаларни ўзларини ҳурмат қилишга мажбур қилиша олгани хурсанд қилди. Иккинчиси, футболчиларим ўйиннинг охиригача ғалаба учун борини бериб ҳаракат қилишгани бўлди. Шундай ҳаракат қилинса, барибир натижа бўлади. Биз уйда ғалаба қозонишимиз керак, шунда ўзимиздан юқорида турган жамоаларга етиб олардик. Афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик. Лекин футболчиларимга охиригача курашганликлари учун, майдондаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман.

Суҳроб Бердиевнинг тикланиш жараёнлари биз кутганимиздан кўра анча чўзилиб кетди. Ҳали машғулотларга қўшилгани йўқ. Тахминан бир ойлардан кейин унинг майдонга чиқишига умид қилсак бўлади.

Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Маликжонов, Сидоров, Ҳожимирзаев биз кутган ўйинни намойиш қила олишди. Биз бугун биринчи бўлимда марказда тўп назоратини кўпроқ йўқотдик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ўйин назорати жамоамиз томонида бўлди.

Жамоамиздаги футболчилар ўтган мавсумдаги ва бу мавсумдаги ўйинлари билан ҳар қандай жамоага қарши бемалол кураша олишини кўрсатмоқда. Битта мени қониқтирмаган ҳолат марказда диспетчер ўйинчи йўқлиги бўляпти. Якуба Бамба тўп билан муоамаласи яхши. Лекин унинг ўйини қовушмаса, захирамизда унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи йўқ. Қисқа қилиб айтсам, Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини босадиган футболчи топа олмадик. Дилшод Раҳматуллаевни сўнгги вазиятда жамоамизга таклиф қила олмай қолдик. Бамба тезроқ биз кутган ўйинни намойиш қилса, бизнинг ўйинимиз янада кучаяди.

Биз "Пахтакор"дан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз. Тан олиш керак, ҳозирги кунда “Пахтакор” юртимиздаги энг кучли жамоа. Мен йигитларимга ишонаман, бугун йўқотган очколаримизни кейинги ўйинларда жойига қўя олишади. Мухлисларимизга ҳам ишонаман, улар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Биз бугун мухлисларимиз олдида қарздор бўлиб қолдик ва албатта кейинги ўйинларда қарзимизни узамиз.

Албатта Шуҳрат Мақсудов яхши жамоа тузган. Жамоамиз номидан “Бунёдкор” жамоасига ва Шуҳрат Мақсудовга кейинги ўйинларда омад тилайман", — деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:53, 02.04.2021. Ўқилди: 1731 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик