Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона", "Ювентус" ва "ПСЖ". Ёхуд Агуэро ёзда қайси жамоага ўтиши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир неча кун олдин расмий тасдиқини олган хабар - ҳужумчи Серхио Агуэро "Манчестер Сити"даги ўн йиллик фаолиятидан сўнг, ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этади. 2 июн куни 33 ёшни қаршилайдиган аргентиналик футболчининг шартномаси тугайди ва томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ўртадаги шартнома бекор қилинади.
"Сити"да ўн йил ичида Агуэро нафақат Англия чемпиони унвонларини тўрттасини (яқин орада уларга деярли бешинчиси қўшилади), қолаверса, Англиянинг бир неча мусобақаларида ҳам ғалаба қозонган. Шунингдек, аргентиналик 257та гол билан "шаҳарликлар"нинг тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди.
Энди Серхио ўзининг ҳаётида янги саҳифа ҳақида ўйлашга ҳақли ва биз аргентиналик футболчининг фаолиятини давом эттиришнинг энг мантиқий вариантларини топишга ҳаракат қиламиз ...

БАРСЕЛОНА

Агуэро номига Каталония клубининг қизиқиши ҳақидаги хабар матбуотда феврал ойидан бошлаб тарқала бошлади. Жоан Лапорта "кўк-анорранглилар" президентлигига қайтиш учун ўз номзодини қўйган пайтдан бу каби янгиликлар кўпайди. Сайлов амалда бўлиб ўтганида, Лапортанинг Агуэрони "Барселона"га олмоқчи бўлганлиги ҳақидаги янгиликлар ОАВларида янада қизғин порлай бошлади. Миш-мишларга кўра, Каталония клуби Серхио билан икки йиллик шартнома шартлари бўйича аллақачон алоқага чиққан, аммо яқинда жамоа бош мураббийи Рональд Куман Агуэрони футболчилари орасида кўришни истамаслиги ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Голландиялик мутахассис гўёки жамоасини "Лион"даги ҳамюрти Мемфис Депай билан кучайтирмоқчи.

Испаниянинг баъзи нашрлари таъкидлаганидек, Лапорта учун Агуэрони сотиб олиш имконияти ҳам Серхио билан яхши муносабатда бўлган Лионель Мессини жамоада сақлаб қолиш учун қўшимча имкониятдир. Аммо Куманнинг клубда келажаги борасида жуда катта шубҳалар мавжуд, шунинг учун голландиялик мураббийнинг фикри клубнинг асосий хўжайини учун унчалик қизиқ эмаслигини инкор этмаслик керак. Агуэро Англияга кўчиб ўтишдан олдин Ла Лигада "Атлетико" сафида беш йил ўйнаганини ва шу сабабли тажрибали ҳужумчида Испанияда мослашишда ҳеч қандай муаммолар бўлмайди.

ПСЖ

Парижликлар сўнгги йилларда, ҳар доим юқори даражадаги футболчилар ҳақида гап кетганда, манфаатдор жамоалар қаторида бўлишган. Аммо, бу ҳужумчи масаласида "ПСЖ"нинг қизиқиши янада мантиқийроқ, чунки Серхионинг трансфери учун космик пул тўланиши шарт эмас ва бу коронавирус инқирози нуқтаи назаридан жуда муҳим. Шунингдек, УЕФА Париж клубига молиявий фейр-плей қоидаларига амал қилиши учун катта эътибор беришади. Матбуотдан олинган маълумотларга кўра, "Пари Сен-Жермен" аллақачон Агуэронинг шартнома бўйича молиявий талабларини қондириши ва яқин келажакда футболчи учун пойгада қатнашиш тўғрисида қарорни қабул қилмоқчи.

Агуэро учун ПСЖ варианти қизиқ бўлиши мумкин, чунки Франция Лига 1 мусобақаси Премер-лига ёки Ла Лига каби рақобатбардош эмас ва шу сабабли жисмоний жиҳатдан 33 ёшли ҳужумчига ўйин ритмини сақлаш анча осонлашади. Бундан ташқари, Лионель Месси атрофидаги тушунарсиз вазият ҳамма нарсага қўшилади. Маълумотларга кўра, "Барселона" етакчиси Лео Месси келаётган ёзда Парижга жўнаб кетмоқчи ва Агуэро учун яхши дўст билан ёнма-ён ўйнаш имконияти, фаолиятини давом эттириш учун идеал имконият сифатида қаралмоқда. Шундай қилиб, матбуот қизиқмоқда: ахир Агуэро ва Месси қаерда шерик бўлишади - "Барселона"дами ёки Парижда? ..

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Эҳтимол, бу жуда ажойиб ва бироз провокацион воқеа бўларди, аммо яқинда "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Поль Инсе "қизил иблислар" Агуэрони сотиб олиш имконияти учун курашиши кераклиги ҳақида гапирди. Сульшер жамоаси ажойиб тўпурарга жуда муҳтож ва Эдинсон Кавани келажаги билан боғлиқ ноаниқ вазият сабабли ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. Шунингдек, Ҳарри Кейн ёки Эрлинг Ҳоланд каби яхши ҳужумчиларни сотиб олиш учун клуб бюджетида пул етишмаслиги нуқтаи назаридан Агуэро "Юнайтед" сафига қўшилиш эҳтимоли юқори.

Яна бир савол шундаки, Кун шунча йиллик ажойиб футбол ва "Сити"даги натижаларидан сўнг "Юнайтед"га кетадими? Эҳтимол, кимдир бундай вариантни қатъиян рад этиши мумкин, аммо яна бир аргентиналик топ форвард Карлос Тевесни унутманг. Тевес 2009 йилда "Юнайтед"ни "Сити"га ўзгартирганди. Агар, ушбу трасфер ҳам амалга ошса, Манчестер дербисининг янада томошабоплиги ошади.

ЮВЕНТУС


Агар Агуэро Премер-лигада қолишни, Ла Лигага қайтишни ёки Франция Лигаси 1 мусобақасида қатнашишни хоҳламаса, Италия чемпионатига бориш имконияти бор. "Ювентус" миш-мишларга кўра, аргентиналик ҳужумчи атрофидаги мавжуд вазиятни жуда фаол тарзда кузатмоқда. Матбуот ҳали бу маълумот атрофидаги аниқ бир янгиликни эълон қилмаган, аммо "кекса синёра" А сериядаги олдинги обрўсини тиклаб олиш учун, ёзда бир нечта трансферларни амалга ошириб кўришга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.

Агуэронинг ўзи учун ҳам, бошқа Европанинг юқори лигаларида ўйнаганлиги туфайли "Ювентус" варианти қизиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, жамоанинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Турин клуби сафидан кетиши мумкин. Агар, ушбу ҳолат амалга ошса, "Юве" учун яна бир тажрибали ҳужумчи керак бўлади. Қолаверса, Италия клуби ҳам, Серхио ҳам Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни хоҳламоқда. Шунинг учун бу трансфер ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

ИНДЕПЕНДЬЕНТЕ

Эҳтимол, футбол оламига алоқадор бўлган кўпчилик мухлислар "Индепендьенте" Агуэронинг илк клуби эканлигини билишади. Айнан ўша ерда ёш Серхио футболдаги илк қадамларини, сўнгра профессионал даражада фаолиятиидаги қадамларини қўйган. 2005/06 йилги мавсумда Аргентина клуби лагерида Агуэро 36 учрашувда 18 та гол уришга эришди. Бу эса ҳужумчига 22 миллион евро эвазига Европага кетишига имкон яратди. Яна бир маълумот, Серхио ҳеч қачон илк жамоаси сафида биронта ҳам унвон ютмаган. Бу бўшлиқни тўлдириш учун ҳам Кун Агуэро ватанига қайтиши ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Яқинда, "Индепендьенте" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам Агуэронинг келаётган ёзда жамоага таклиф қилишга тайёрлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Клуб ҳозирда Аргентина чемпионати доирасидаги учрашувларда анча яхши ҳаракат қилмоқда. Балки, мавсум охирида совриндорлар қаторида бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Бу эса Агуэро учун айни муддао. Қолаверса, Серхио "Индепендьенте"да катта совринларни қўлга кирита олмаса ҳам, ниҳоятда дўстона муҳитда ўйнаш имкониятига эга бўлади. "Ҳа, бу ерда Серхио Европада бўлгани каби шартномани имзолай олмайди, лекин у ўзининг севимли клуби шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади", - деди яқинда "Индепендьенте" бош мураббийи Хулио Фалсиони.

 

Шундай қилиб, ушбу вариантларда танлов жуда аниқ эмас, чунки биз пул ва жамоаларга нисбатан муҳаббат ҳақида гаплашдик ... Албатта, биз шунчаки тахминлар ҳақида суҳбатлашамиз, якуний қарорни эса футболчининг ўзи қарор қилади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:32, 04.04.2021. Ўқилди: 3634 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик