Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:4
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Юнайтед" Сульшерга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу кимларни ҳафа қилиши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Яқинда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси жамоа мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан яна шартномасини узайтириши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу шартномани узайтириши ҳақидаги янгиликдан хурсанд бўлганлар ҳам, хафа бўлганлар ҳам топилади. Сульшер "манкунианлар" жамоасини 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда. Аммо, шунча муддат ўтса-да, клуб мутахасис қўл остида ҳалигача ҳеч қандай титулни қўлга кирита олмади. Лекин, норвегиялик мураббийнинг натижаларидан Манчестер жамоаси унчалик хафа эмасдек кўринади. Бу мавсумда ҳам Оле-Гуннар бошчилигидаги клуб АПЛда муносиб қатнашмоқда, лекин чемпионликдан умид қилмаса ҳам бўлади. Сабаби Премер лигада ҳамшаҳари "Манчестер Сити"дан 14 очко ортда қолиб, иккинчи ўриндан жой олишган.
Бундан ташқари, кўпчилик мутахасислар Сульшерни "қизил иблислар" ва клубнинг ижрочи директори Эд Вудворд учун муносиб номзод деб ҳисоблашади. Шу сабабдан ҳам матбуот норвегиялик мутахасис ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги янги битимга жиддий эътибор беришмади.
Агар, Сульшер жамоада қолса, "Юнайтед" таркибидаги барча футболчилар ҳам хурсанд бўлишмайди. Бунга етарлича сабаблар бор. Ҳозир эса биз сизлар билан Оле-Гуннар жамоада қолса, қайси футболчиларни хафа қилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Келинг, ҳозироқ буни билиб оламиз...

Жесси ЛИНГАРД

"Манчестер Юнайтед" академиясининг битирувчиси Жесси Лингард "қизил иблислар" сафидаги дебют учрашувини 2014/15 йилги мавсумда ўтказган. Ўша пайтдаги жамоа мураббийи голландиялик Луи ван Гал эди. Орадан бироз вақт ўтгандан сўнг, ярим ҳимоячи Англиянинг бошқа бир жамоаси "Дерби" сафида ижара асосида озроқ ўйнайди. Ижарадан қайтганидан кейин, Манчестер Юнайтед" жамоасининг муҳим футболчиларидан бирига айланади. Бироқ, ўтган мавсумдан бери Жесси асосий таркибда камроқ майдонга туша бошлайди. 2020/21 йилги мавсумда эса, "манкунианлар" сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади.
Январ ойи охирроғида "Манчестер Юнайтед" Лингардни "Вест Хем" жамоасига мавсум охиригача ижарага бериб юборишди. Бу келишувни Сульшер қуйидагича изоҳлади: "Лингарднинг мавсум охиригача "Вест Хем" таркибида ижара асосида тўп суриши ҳам футболчи учун, ҳам жамоа учун муваффақиятли бўлиши мумкин". Қолаверса, футболчига "болғачилар" сафидан Англия терма жамоасига ҳам яна йўл очилиши мумкин. Охирида эса, Оле-Гуннар ҳақ бўлиб чиқди. Лингард ҳақиқатан ҳам Лондон жамоасида жуда яхши ўйнамоқда. Шунингдек, "уч шерлар"нинг охирги уч ўйинида ҳам майдонга тушди. Аммо, Сульшер жамоада яна мураббий сифатида қоладиган бўлса, Лингард ёзда "қизил иблислар" сафига қайтишни хоҳламаса керак. Шубҳасиз, норвегиялик учун энг идеал вариант Бруно Фернандеш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Жесси португалиялик футболчи билан рақобатлаша олмаса керак. Шу сабабли, бу вазиятни ҳал қилиш учун бошқа вариантлар қидириб кўриш керак: ё Сульшер кетади, ёки Лингарднинг майдондаги позициясини ўзгартириш керак, ё Жессининг ўзи трансферлар ойнаси вақтида жамоадан кетишини талаб қилиши мумкин. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Антони МАРСЬЯЛ

2015 йилнинг сентябр ойида Манчестер клуби "Монако"га 60 миллион евро тўлаб Марсьялни сотиб олганди. Футболчи Сульшер қўл остидаги жамоа таркибида мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда. Аммо, бу мавсумда норвегиялик мутахасис Антонининг ўйин сифати ва голеадорлик қобилятини йўқотиб қўйганлиги сабабли, унга айтадиган гаплари кўпайиб қолган. Француз футболчиси ўтган мавсум давомида ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйган эди, аммо бу йил унинг омади келмаяпти. Футболчи ҳозиргача, "манкунианлар" сафида АПЛ доирасидаги 22 учрашувда майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалади. Бундай рақамлар Оле-Гуннарни қаноатлатирмаслиги аниқ. Шу сабабли ҳам футболчи ва мураббийнинг муносабатлари ҳозирда яхши эмас.

Сўнгги пайтларда инглиз оммавий ахборот воситаларида Сульшер клуб раҳбариятидан франциялик футболчининг ўрнига, бошқа бирор-бир футболчини сотиб олиш ҳақидаги илтимоси тарқалди. "Манчестер Юнайтед" ҳам Марсьял билан хайрлашишга қарши эмас. Хусусан, норвегиялик мураббий Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидаги ватандоши Эрлинг Холандни "қизил иблислар" сафига олиб келмоқчи. Аммо, Антони Марсьял жамоадан кетишни хоҳламаяпти. Агарда, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган тақдирда ҳам, бунга фақатгина Сульшер сабаб бўлиши мумкин.

Эрик БАЙИ

Эрик Байининг 2016 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"га келиши Жозе Моуриньонинг истаги эди. Марказий ҳимоячи, айниқса биринчи мавсумда клуб таркибида деярли барча учрашувда майдонга тушди ва жамоага мунтазам равишда ёрдам бериб келди. Кейинчалик эса, код'ивуарлик футболчи жароҳатлар билан боғлиқ муаммога ўралашиб қолди. Дарҳақиқат, Эрик сўнгги йилларда "Манчестер Юнайтед" касалхонасида машғулот майдонига қараганда анча кўп вақт ўтказди.
Тез-тез орттириб олинган жароҳатлар ва жисмоний ҳолатдаги муаммолар Оле-Гуннар томонидан билдирилган ишончни йўқотишга олиб келди. Энди норвегиялик мутахасис Гарри Магуайр ва Виктор Линдёлоф жуфтлигидан ташкил топган ҳимоя марказига ишонч билдирмоқда. Африкалик футболчининг "МЮ" билан шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади. Шунинг учун ҳам ОАВда Эрикни келаётган ёзда сотиб юбориши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Агар, футболчи клубда қоладиган бўлса, кейинги йил жамоани эркин агент мақомида тарк этишга тўғри келади. Аммо, футболчи жамоада қолишидан фойда йўқдек кўринмоқда. Чунки, Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги мураббийлар штаби ивуарлик футболчини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Шунинг учун, клубда ё футболчи, ёки норвегиялик мутахасис қолишига тўғри келади.

Донни ВАН ДЕ БЕК

Донни ван де Бекнинг трансфери, аслида, "МЮ" учун ушбу мавсумдаги трансферлар бозоридаги энг ёмон харид бўлди. "Қизил иблислар" раҳбарияти таркибни кучайтириш масаласида сифатсиз ишлагани учун кўп танқид қилинмоқда, аммо ван де Бек масаласида битимни имзолашда тўлиқ хатога йўл қўйишди. Чунки ўтган вақт давомида шу нарса аниқ бўлдики, ушбу футболчи Сульшер қўл остидаги жамоага керак эмас эди. Аслини олиб қараганда, "Манчестер Юнайтед" таркибида голландиялик футболчининг позициясида ўйнайдиган футболчилар етарлича топилади. Айтишларича, бу тарнсфер клуб спорт директори Жон Мурто томонидан қабул қилинган қарордан кейин амалга ошган.
Сульшер шу пайтгача ван де Бекка Премер лига ўзини кўрсатиш учун жуда кам имкон бермоқда. Голландиялик футболчи майдонга тушган тақдирда ҳам, ё ўйин масаласи ҳал бўлган, ёки савиясида бироз пастроқ жамоага қарши учрашув бўлади. Донни ҳозиргача, "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛ доирасидаги 14 учрашувда майдонга тушиб, бор йўғи 1 марта гол уришга эришган. Бу эса иқтидорли Ван де Бек даражасидаги натижа ҳисобланмайди. Аммо футболчида қанча қобилият бўлмасин, бари-бир ишонч билдирмаяпти. Шунинг учун ҳам, жамоада қолиш, ё қолмаслиги ҳали аниқ эмас. Доннининг Манчестер клуби билан шартномаси 2024 йил ёзигача амал қилади, аммо энди мутахассислар тобора кўпроқ голландиялик футболчи кейинги трансфер ойнасида сотиб юборишни ўйламоқда.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:29, 05.04.2021. Ўқилди: 7679 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.