Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Абдураимов: "Ҳужумкор футболга дарҳол мослашиб кетиш қийин"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тан олиш керак, биринчи таймда ўйин бўйича "Андижон" устунлик қилди. Майдон марказини рақибларга топшириб қўйдик. Андижонликларда ҳисобни очиш учун имкониятлар кўп бўлди. Шундай вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолган Лобановдан миннатдорман. Иккинчи таймда эса ўзимизга келдик ва керакли натижани қўлга киритдик. Кузатаётган бўлсанглар, биз тобора ҳужумкор футбол намойиш этиб бораяпмиз. Аммо қисқа фурсат ичида ўйин услубини бутунлай ўзгартириш, мослашиб кетиш қийин кечади. Биз эса шу йўлда ишлашда давом этамиз", - дея дастлабки хулосалари билан ўртоқлашди Жасур Абдураимов.

— Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар нега майдонга тушишмади?
Макеев таркибдан ўрин эгаллаши учун ўзини кўрсатиши керак. Мен Муборакдаги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши лозим деб. Агар савияси тенг бўлса мен биринчи навбатда ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев ҳам тайёргарлик борасида жамоадошларига ютқазаяпти. Айни пайтда унинг позициясида Ғофурбеков ишончли ҳаракат қилмоқда, кўпроқ креатив ўйин кўрсатаяпти. Шу боис ҳам бугун у майдонга тушди.

- U-21 жамоаси ўтган мавсум чемпиони бўлганди. Ўша таркибдан қайси футболчиларни асосий таркибга жалб этгансиз?
- Айни пайтда ўша жамоанинг 4-5 нафар ўйинчиси асосий таркиб машғулотларида қатнашаяпти. Бироқ улар ҳозирча Суперлига баҳсларини тортишга тайёр эмас. Менга футболчининг жисмоний тайёргарлигидан ташқари фикрлай олиши биринчи навбатда керак. Ақл билан ўйнайдиган футболчига биринчи навбатда имконият берилади. У хоҳ ёш футболчи бўлсин, хоҳ 37 ёшли футболчи бўлсин. Замонавий футболда биринчи ўринда футболчи "каллали" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнаб кетади. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги лозим.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:09, 09.04.2021. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик