Куман: «Эл-класико» натижаси чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи ролни ўйнамайди»
«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига доирасидаги «Реал»га қарши учрашувдан олдин ўз кутилмалари билан бўлишди.
«Классико» бошқа ўйинлардан ажралиб туради. «Барселона» яхши ҳолатда, биз жуда яхши формадамиз ва соврин учун курашишда давом этяпмиз.
«Реал Мадрид»ни кўп танқид қилишмоқда. Улар Чемпионлар Лигасидаги юриши ҳамда Ла Лига бош соврини учун курашни давом эттиришмоқда. Уларни танқид қилаётганларни қўллаб-қувватламайман.
Мазкур ўйин натижаси чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи ролни ўйнамайди. Чунки ундан кейин кўплаб ўйинлар бор. Қолган барча учрашувларда ғалаба қозониш ҳар бир жамоа учун қийин.
«Классико»да зафар қучадиган жамоа кайфиятини жиддий равишда юқорига кўтариб олади», — дейди нидерландиялик мутахассис.
Манба: sports.ru
Киритилди: 07:15, 10.04.2021. Ўқилди: 4570 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар