Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Германии. On-line.
      19:10 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      21:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      23:20 Новости футбола.
      23:25 LIVE Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге. Прямая трансляция.
      01:30 Чемпионат Германии. On-line.
      03:30 "Человек из футбола". Дмитрий Хохлов.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 1-й стыковой матч за место в Бундеслиге.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.05.2025

      05:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 3 в Дохе, Катар.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      09:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:05 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      10:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:05 Д/ф "Коби Брайант: Чёрная Мамба".
      12:20 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. Матч за 3-е место.
      15:35 "Непобедимый".
      16:05 Бадминтон. Кубок России в Казани.
      18:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Maurie Plant Meet в Мельбурне, Австралия.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Борьба. Международный турнир в Красноярске, Россия. Кубок Ивана Ярыгина.
      22:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:10 Д/ф "Александр Великий".
      00:05 "Спорт, который есть". "Чир спорт".
      00:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      00:50 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Смешанные пары. HS 138.
      03:25 Бадминтон. Кубок России в Казани.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Женщины.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 LIVE Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия. Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:40 Евротур.
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.05.2025

      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      13:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      14:00 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      14:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 11. Виареджо - Кастельново-не-Монти.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана. Прямая трансляция.
      20:45 Велоспорт. Женщины. Тур Бургоса в Испании. Этап 1. Обзор.
      21:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      00:00 Теннис. Д/ф "Рафаэль Надаль - король Парижа".
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      03:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 12. Модена - Виадана.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи даврадаги йирик мағлубият аламини олиш учун имконият келдими? Ёхуд Англияда футбол куни. "Тоттенхэм" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Одатда Европа майдонларида Шанба ва Якшанба футбол куни ҳисобланади. Ўша кунларда яшил қитъада ички чемпионатлар доирасидаги қизиқарли учрашувлар ўтказилади. Бугун ҳам шу каби баҳслардан бири Англия Премер лигаси доирасида бўлиб ўтади. Мавсумни анча яхши бошлаб, кейинчалик омадсизликлар гирдобига тушиб қолган "Тоттенхэм" ўз майдонида азалий рақиби "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Ҳозир эса биз сизлар билан мазкур баҳс ҳақидаги қисқача превьюни тақдим этамиз.

Ушбу мавсумда Манчестер шаҳрининг икки жамоасига ҳам, АПЛда анча омад кулиб боқмоқда. Ҳозирги кунгача 32 марта ўйин ўтказган "Сит" жадвалда 74 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, ҳамшаҳари "Юнайтед" икки учрашув кам ўтказиб, 60 очко билан иккинчи ўриндан жой олган. Анча пайт жадвалда 3-поғонада юрган "Манчестер Юнайтед" кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди ва асосий рақиби "Лестер"нинг омадсиз учрашувларидан фойдаланиб қолиб, 2-ўринга чиқиб олди. Айни пайтда "қизил иблислар"нинг деярли ҳар бир чизиғи оптимал ҳолатда. Айниқса, "манкунианлар"нинг ҳимоя чизиғини таъкидлаб ўтиш зарур. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари охирги 5 учрашувда атиги 1та гол ўтказиб юборишди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" жамоаси икки фронтда кураш олиб бормоқда. Гарчи, Англия Премер лигасидаги чемпионлик курашидан бироз узоқроқ бўлса-да, Европа Лигасида ғолиб бўлиши учун ажойиб имконият мавжуд. Мазкур ҳафта ўрталарида "қизил иблислар" Европа клублари ўртасидаги иккинчи даражали мусобақа чорак финал учрашувлари доирасидаги ўйинда, сафарда Испаниянинг "Гранада" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бундан кўриниб турибдики, Сульшер ва унинг жамоаси олдига Европа Лигаси чемпионлигини асосий мақсад қилиб қўйган. Шунингдек, АПЛдаги иккинчи ўрнини сақлаб қолиш учун, ҳамда биринчи даврадаги йирик 1:6 ҳисобидаги мағлубият аламини олиш учуб ҳам "макунианлар" бугунги баҳсда "Тоттенхэм" устидан ғалаба қозониши талаб этилади.


Аввал айтганимиздек, ушбу мавсумнинг иккинчи давраси "Тоттенхэм" учун бироз омадсиз кечмоқда. Жамоа янги йилдан кейин, савия жиҳатдан пастроқ бўлган жамоалардан ҳам мағлубиятга учради. Гарчи "шпорлар" сўнгги бешта учрашувда учта ғалабага эришишган бўлса ҳам, ҳозирча Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритиши сўроқ остида. Айни пайтда АПЛ жадвалида кучли тўртликдан жой олиш учун, бирданига Жозе шогирдларидан ташқари 3та жамоа курашмоқда. Умуман олганда, агар, "Манчетсер Сити" 74 очко билан биринчи ўриндалигини ҳисобга олмасак, 2- ўрин учун 6-поғонадаги "Вест Хэм"да ҳам имконият бор. Шу кунгача бўлган натижалардан кейин, "шпорлар" 30 учрашувдан кейин, 49 очко билан 7-ўриндан жой олган. Моуриньо жамоасини Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан 5 очко ажратиб турибди. Агарда, бугун ҳам биринчи даврадаги ўйинини такрорлаб, "қизил иблислар" устидан муваффақият қозонса, ушбу ўринлардан узоқлашиб кетмайди. Лекин, мағлуб бўлишса, кейинги йил ҳам Европа Лигасида ҳаракат қилиши мумкин.

"Тоттенхэм"

Бир жамоани қабул қилиб, уни умуман бошқача кўринишда тузиб чиқиш бироз қийинчилик туғдиради. Жозе Моуриньо ҳам айни пайтда шу ишни бажармоқда. Кўпинча, танқид ва омадсизлик босими остида ўз принципларини ўзгартирмаслик учун мураббийларга чидамлилик керак. Аммо, ҳамма ҳам бунга дош беролмайди. Ҳатто энг танқидий вазиятда ҳам тажрибали ва доно мутахассис ўз қўл остидаги ходимларини жамоат олдида айбламайди. Моуриньо тажрибали, ақлли ва мукофотга сазовор бўлган мураббийлардан биридир. Аммо уни доно деб аташ мумкин эмас. Чунки, португалиялик мутахасис "шпорлар" муваффақиятсизликка учраса, айбни ўзидан эмас, балки қўл остидагилардан қидирмоқда. Бу эса ички зиддиятни келтириб чиқариши ва жамоани тез орада ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
"Ньюкасл" билан ўйиндан сўнг, Жозе ўз жамоасининг ҳимоячиларини танқид қилишди. Моуриньо футболчилар ўз вазифаларини уддалай олмадилар, бу эса "Тоттенхэм"ни уч очкодан мосуво қилди деган фикрларни айтиб ўтди. Гарчи, португалияликнинг ушбу гапи ОАВ нашрларида расман эълон қилинмаган бўлса-да, кўпгина инглиз сайтлари ушбу фикрлар Жозега тегишлилиги ҳақида айтиб ўтди. The Telegraph нашрининг ёзишича, "шпорлар" ечиниш хонасида кўпчилик футболчилар мутахасиснинг ушбу гапларидан норози бўлишган. Футбол атродида юрган шахслар билишадики, ўйинчиларни қўллаб-қувватлашсиз бирор натижага эришиш қийин. Аммо, мураббий ушбу ҳолатни тушунмаяпти, ёки тушунишни хоҳламаяпти.
Сўнги учрашувларда "Тоттенхэм" учун учрашувнинг иккинчи тайми бироз омадсиз кечмоқда. Ўтган турда ҳам, "Ньюкасл"га қарши ўйинда "шпорлар" танаффусга чиқиб кетишдан олдин, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйишган эди. Аммо, иккинчи бўлимда устунликни сақлаб қола олмади. Учрашув якунига 5 дақиқа қолганда, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди ва ғалабани қўлдан чиқарди. Бу ҳолат лондонликлар билан биринчи марта содиир бўлгани йўқ. АПЛнинг олдинги учрашувларида ҳам, шу каби натижалар бўлган эди. Оpta нашри статистикасига кўра, "Тоттенхэм" танаффусгача етакчилик қилган олтита учрашувда ғалаба қозона олмади. Агарда, ушбу баҳсларнинг иккинчи таймида ҳам ғалаба қозонганда эди, жамоа ҳозирда камида иккинчи ўринда кетаётган бўлиши мумкин эди. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо жамоаси ўйин давомида ҳисобда олдинда юриб, кейинчалик очко йўқотиш бўйича, антирекорд қайд этган (15 очко).
"Тоттенхэм"нинг ҳимояси ҳақиқатан ҳам танқидга лойиқ ўйин намойиш этмоқда. Агарда, бугун ҳам Жозе ва "Тоттенхэм" омадсизликка учраса, мураббий курсиси қимирлаб қолиши тайин. Чунки, улар на АПЛда, на Европа Лигасида ғалаба қозонишди. Гарчи, Англия Лига кубогида финалга чиққан бўлса-да, кубокни қўлга киритиши сўроқ остида. Негаки, "шпорлар"нинг финалдаги рақиби - қудратли "Манчестер Сити". Бугунги баҳсни "Тоттенхэм" таркибидан Бен Дэвис ва Метт Доэрти ўтказиб юборади. Мазкур икки футболчи ҳам лондонликларнинг ажралмас футболчиси эмаслигини ҳисобга олсак, Моуриньо учун катта муаммо туғдирмаса керак.

"Манчестер Юнайтед"

"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Тоттенхэм"нинг тўлиқ тескариси. Юқорида биз Жозе Моуриньо жамоасининг ўйинлар давомида устунликни сақлаб қолиш қобилияти ҳақида гаплашдик. "Манчестер Юнайтед" учун бунданда яхши сценарий йўқ. Статистикалар шуни кўрсатадики, "қизил иблислар" бирор бир таймни устунлик билан якунласа, ушбу ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилишади ва буни кўп марта уддалашган ҳам.
"Манкунианлар" учрашувлар давомида ҳисобда ютқазиб бораётиб, қолган дақиқаларда мувозанатни ўзи томонга оғдириб олган ўйинларда, 25 очко тўплашди. Бу Премер-лиганинг жорий лига мавсумидаги бошқа барча клубларига қараганда кўпроқ. Ушбу кўрсаткич бўйича энг яқин - "Лестер" (16 очко). Бу ҳолат сўнгги турда ҳам рўй берди. "Манчестер Юнайтед" "Брайтон" устидан иродали ғалабага эришганида содир бўлган (2:1). Статистикалар шуни кўрсатадики, "Тоттенхем" биринчи бўлиб гол урмаслик ўзи учун яхшироқдир.

Сульшер Рэшфорд ва Шоунинг тикланишини кутмоқда. Норвегиялик мутахассис натижаларга эришиш зарурлигини ҳақида охирги учрашувларда жуда кўп таъкидламоқда. Шунинг учун, мураббий футболчиларининг соғлиғини сақлашга ҳам ундамоқда. Яқинда ушбу мавзу Маркус Рэшфордга нисбатан айниқса долзарб бўлиб қолди. Ҳужумчи "Лестер"га қарши Англия кубоги доирасидаги учрашувни жиддий жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Бу эса жамоасининг ўйинига жиддий таъсир ўтказди ва ушбу учрашувда "қизил иблислар" мағлубиятга учрашди.
Аммо жароҳатини тиклагандан кейин эса футболчи яна аввалги каби ўйин намойиш этишни бошлади. Маркус олдинги икки учрашувда самарали ҳаракатлари билан қолганлардан ажралиб турди. Ҳужумчи 72 дақиқада "Брайтон"ни, 66 дақиқада "Гранада" дарвозасини ишғол қилди. Умуман, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси ушбу мавсумда барча мусобақаларда 20 та гол уришга эришди. Уэйн Рундан кейин "қизил иблислар" таркибида ҳеч ким бу кўрсаткичга эриша олмаган эди.
Сульшер, шунингдек, "Гранада" билан ўйинда, биринчи бўлимда ўйнаган Льюк Шоуни жуда қадрлайди. Норвегиялик мутахасис бошланғич таркиб ва ​​алмаштиришлар тўғрисида қарор қабул қилишда нафақат тактик ҳолатларни, балки қолган футболчиларини мавсум охиригача жанговар ҳолатда сақлашни ҳам ҳисобга олмоқда. Қолаверса, Шоу ва Рэшфорд "Тоттенхем" билан учрашувгача оптимал ҳолатда сақлаш ҳам талаб этилар эди. Шунингдек, бугунги баҳсни "Манчестер Юнайтед" таркибидан Эрик Байи, Фил Жонес ва Антони Марсьял ўтказиб юборади.

Эҳтимолий таркиблар.

"Тоттенхэм" (4-2-3-1): Льорис, Регилон, Родон, Санчес, Тангана, Хейбьерг, Ло Чельсо, Сон, Ндомбеле, Бейл, Кейн.

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Хендерсон, Ван Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Погба, Фред, Гринвуд, Фернандеш, Рэшфорд, Кавани.

 

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув ҳар доим қизиқарли ўтади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Чунки, Моуриньо Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган бўлса, "манкунианлар" иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашиб олиш учун ҳаракат қилишмоқда. Қолаверса, Сульшер шогирдларида биринчи даврадаги мағлубият алами ҳали ҳам кетганича йўқ. Шу сабаб ушбу учрашувни кўтаринки руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Мазкур баҳс, Тошкент вақти билан бугун 20:30да бошланади.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:52, 11.04.2021. Ўқилди: 2812 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.