Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тайсон Фьюри—Энтони Жошуа жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинми?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (30-0, 21 КО) WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуага (24-1, 22 КО) қарши жанги қайси мамлакатларда ўтиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

"Бир нечта катта янгиликлар бор. Бизда бу жангни ўтказиш жойи борасида уч ёки тўртта катта таклиф мавжуд. Саудия Арабистони, Қатар, Ўзбекистон, Россия, Америка ва Англиядан бўлган лўли биродарларим томонидан қизиқиш бор.

Уларни ўрганиб чиқмоқчиман ва умид қиламанки, биз катта жанг ташкил қиламиз, чунки мен бу ялангоёқни бежаб қўймоқчиман", деди Тайсон Фьюри.

«Дарё» мазкур масала юзасидан Ўзбекистон бокс федерациясида изоҳ сўради.

«Яхши биласиз, 3 апрель куни Тошкент шаҳрида бокс оқшоми юқори савияда ташкил этилди.

Ушбу шоу «Matchroom Boxing» промоутерлик компанияси, DAZN платформаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Жанг кечасининг ташкилий жараёнларини юқоридаги икки компания раҳбарияти бевосита кўрди. Бу орқали улар Ўзбекистон шундай мусобақаларни ўтказиш учун етарли салоҳиятга эга эканлигига гувоҳ бўлди.

Шу сабабли ҳам, Ўзбекистон жаҳон бокс оламида мана шундай йирик бокс оқшоми ўтказилиши мумкин бўлган номзод мамлакатлар қаторига кирган бўлиши мумкин. Тайсон Фьюри ҳам шу сабабли Ўзбекистонни эҳтимолий мезбон сифатида қайд этган», — дейилади федерация изоҳида.

Аввалроқ жангни 2021 йилнинг июнь ойида ўтказиш режа қилинаётгани ва иккала боксчи 100 миллион доллардан гонорарга эга бўлиши айтилганди.

Қайд этиш керак, Фьюри ўзини «лўлилар қироли» деб атайди. Фьюри Англияда туғилган ва ирландиялик саёҳатчилар (Irish Travellers) номи билан юритиладиган қавм вакили ҳисобланади. Айрим олимлар фикрига кўра ушбу қавм лўлиларга бориб тақалади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:25, 12.04.2021. Ўқилди: 7165 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик