Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашувидаги тартибсизликлар юзасидан ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарор чиқарди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Суперлига 5 тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» – «Пахтакор» учрашувида юзага келган тартибсизликлар масаласи кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган маълумотлар, далиллар ҳамда видео-ёзувлар натижасида учрашув давомида ҳар икки жамоанинг айрим расмий шахслари техник зонани бир неча маротаба тарк этиб, бош ҳакамга қўпол тарзда эътироз билдиргани, учрашувнинг 90-дақиқасида бош ҳакам VAR мониторидан фойдаланиши вақтида унинг иш фаолиятига ҳалал берилгани аниқланди. Қолаверса, учрашувнинг сўнгида «Навбаҳор» футбол клуби мухлислари учрашув расмий шахсларини номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани, шунингдек, улар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилгани, ЎзМТРКга тегишли кўчма телевизион станцияга ҳужум қилингани ва унга жиддий зарар етказилгани маълум бўлди.

Мавжуд далиллар ва кўрсатмалар атрофлича ўрганиб чиқилиб, «Навбаҳор» – «Пахтакор» учрашуви вақтида «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби ишқибозларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4., 5.9-бандларига мувофиқ «Навбаҳор лочинлари» футбол клубига нисбатан навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби Техник директори Мустафо Байрамов, дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани, жамоа маъмури Абдурауф Ғуломов учрашув якунида рақиб жамоа футболчилари майдонни тарк этаётган вақтда нопрофессионал тарзда уларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани учун уларга нисбатан футбол клуби томонидан ички интизом чорасини қўллаш тўғрисида «Навбаҳор лочинлари» футбол клубига ёзма тақдимнома киритилди.

Ўз ўрнида, учрашув вақтида «Пахтакор» футбол клуби расмий шахслари томонидан техник зонани бир неча бор тарк этиб, стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлари содир этилгани, жамоа расмийлари ва айрим футболчилари учрашув бош ҳакамини бир неча марта номаъқул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун «Пахтакор» футбол клубига нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандига мувофиқ жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:18, 13.04.2021. Ўқилди: 5073 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик