Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

«Реал» «Ливерпуль» ярим ҳимоячисига харидор [0]

Платини Инфантино ва ФИФАнинг бир қатор собиқ мулозимлари устидан судга иккита даъво аризаси киритди [0]

«МЮ» ва «Челси» «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда [0]

«Интер» спорт директори Ибрагимовичнинг «Милан»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди [0]

Дешам: «Францияга айнан шундай Майкл керак бўлади» [0]

Эмилиано Мартинес — «Ювентус» учун дарвоза чизиғидаги асосий вариант [0]

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

«Сити» Андерсон учун 80 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр [0]

Дюгарри Дембеле ҳақида: «Унинг камтарлиги менга ёқади, Франция терма жамоасида ҳамма шундай бўлиши керак» [0]

Гимараэс: «Бразилия ҳар доим фаворит, ҳеч кимнинг кўкрагида бешта юлдуз йўқ» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: "АГМК мусобақага шунчаки ташриф буюрмаган"

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Ал-Ҳилол" — АГМК (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

— Бугунги ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлди. Ҳар икки жамоа майдонга ғалаба учун тушди, шунга яраша ҳаракатланди. Менимча, бугунги футбол четдан қараганда ҳам томошабоп бўлди. АГМК учун бугунги баҳс тарихий бўлди. Жамоамиз илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнади. "Ал-Ҳилол" билан сафарда ўйнаш нафақат биз учун, балки исталган жамоага катта қийинчилик туғдиради. Мен футболчиларим билан фахрланаман. Биз бу мусобақага шунчаки келмаганмиз. Кеча айтиб ўтганимдек, гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг кимлар кейинги босқичга чиққани маълум бўлади. Биз қўлимиздан келганича ва имкон қадар ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга тушамиз ҳамда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

— "Ал-Ҳилол" нафақат Саудиянинг, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Гуруҳда эса "Ал-Ҳилол"дан ташқари "Шабаб ал-Аҳли" сингари кучли жамоалар йиғилган. Шундан келиб чиқиб, жамоанинг келгуси ўйинлардаги тайёргарлиги қандай бўлади?
— Ҳар 3 кунда ўйин ўтказилади. Ҳозирда энг кераклигиси бу футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаб олиш. Ҳозир муқаддас Рамазон ойи. Шу боисдан ҳам ўйинлар кечки вақтга қўйилган. Лекин бу жиҳатлар баҳона бўлиши керак эмас. Айни дам жамоанинг жисмоний ҳолатини ўйиндан-ўйинга тезроқ тиклаб олиш муҳим.

— "Ал-Ҳилол"нинг камчиликларини қай тариқа топдингиз ва уларнинг камчилиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, жамоангизни иккинчи бўлимга қандай тайёрладингиз?
— Оддий. Жамоамиз ОЧЛ гуруҳ босқичида илк бор ўйнамоқда ва кўплаб футболчилар учун мазкур мусобақа илк нуфузли турнир. Шу боисдан ҳам уларда ҳис-ҳаяжон бўлиши нормал ҳолат. Биринчи бўлимдаги дастлабки 20 дақиқа жамоа ёмон ҳаракат қилмади. Танаффусда футболчиларга биз бу мусобақага шунчаки келмаганимизни таъкидладим. Биринчи навбатда футболчилар ўз ўйинларидан роҳатланиши ва мухлислар учун ўйнаши лозим. Биринчи таймга қараганда иккинчи бўлимда анча эркин ва хотиржам ўйнашди ҳамда бу ўз натижасини берди. Рақиб камчиликлари ҳақида гапириш эса мени одатимга зид. Мен ҳеч қачон рақиб жамоанинг муаммо ёки камчиликлари ҳақида оммага гапирмаганман ва қоидамга ҳозир ҳам амал қиламан. Ташқаридан туриб гапириш осон.

— Бугун гуруҳда дуранг натижалари қайд этилди. Келгуси ўйинларда натижалар қандай бўлади, деб ўйлайсиз?
— Натижа борасида ҳам ҳеч қачон башорат қилмаганман. Биз доим ғалаба учун майдонга чиқамиз ва Аллоҳ бергани бўлади. Агарда натижаларни аввалдан билганимда, бу ерда ўтирмаган бўлардим. Ҳаммасини ўйинлар кўрсатади. Учрашувдан аввал эса яхши ният қилиб, бўлажак беллашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва чиройли ўйнаб, фақат ғалаба учун интиламиз.

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 05:33, 16.04.2021. Ўқилди: 5301 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик