Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: - Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?
— Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

— АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?
— Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.

Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".

Манба: https://t.me/pfcagmk
Киритилди: 20:26, 17.04.2021. Ўқилди: 4623 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик