Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Футболда кимдир йўл қўйган хатодан кимдир фойдаланиб кетади»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги АГМК - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Эртанги ўйин жуда ҳам муҳим. Қолаверса гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имконият бор. Барча жамоада биринчи ўринга чиқиб олиш учун имконият мавжуд. Танганинг иккинчи тарафи, эртанги баҳсда очко йўқотилиши мусобақадаги имкониятларни йўққа чиқаради. Биз охиригача ҳаракат қилиб, имкониятдан фойдаланишга интиламиз. "Ал Ҳилол" билан учрашувда натижа учун курашамиз».

— "Ал Ҳилол" билан дастлабки ўйинда дуранг қайд этгансизлар. Рақиб ҳақида маълумотлар етарли. Бу жамоангизга эртанги баҳс олдидан устунлик бериши мумкинки? Шунингдек, жамоа 12 кун ичида бешинчи ўйинда майдонга тушади. Жисмоний толиқиш қанчалик сезилади?

— «"Ал Ҳилол" жуда ҳам кучли жамоа. Лекин охирги турда улар "Истиқлол"га ютқазишди. Умуман футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. "Ал Ҳилол"ни ўрганиб чиқдик, таркибдаги барча футболчилар сафда. Эртага албатта яхши натижа учун ўйнаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Футбол шунақа нарсаки, унда кимдир хато қилади ва бошқа фойдаланиб кетади. Оддий бир кичик элементар хато ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Имкон қадар камроқ хато қилиб, имкониятдан максимал фойдаланиш лозим. Ўйлайманки, эртага жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлади. Тўғри, кетма-кет бешинчи ўйин. Балки жисмоний толиқиш сезилиши мумкин. Жамоада ротациялар ҳам қилинади»

— Матбуотда "Ал Ҳилол" ҳақида танқидлар жуда кўп учрамоқда. Лекин шунга қарамай "Ал Ҳилол" барибир жуда кучли жамоа. Мазкур жараёнлар ҳақида нима дея оласиз?

— «"Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Футболда ҳеч ким мағлубиятлардан суғурталанмаган. "Истиқлол" "Ал Ҳилол" билан ўйинда жуда ҳам яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнаб, вазиятлардан фойдаланди. "Истиқлол"га тасанно. Мазкур ўйинни кўриб чиқдик. Аввал таъкидлаганимдек, "Истиқлол" ҳимоясини ёриб ўтиш жуда мушкул. "Ал Ҳилол" ҳам бунга қийналди ва эътиборни ҳужумга қаратган ҳолда ҳимояни эсдан чиқариб, қарши ҳужумларни ўтказиб юборди. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ футбол»

— "Истиқлол" яхши ҳимояланганини таъкидлаб ўтдингиз. "Ал Ҳилол"га қарши ўйинда эртага жамоангиз ҳам шундай ҳимоявий услубдан фойдаланадими?

— «"Ал Ҳилол" билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Чунки рақиб жуда кучли жамоа ва юқори даражадаги ижрочи футболчиларга эга.

Манба: @pfcagmk
Киритилди: 21:20, 26.04.2021. Ўқилди: 2645 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик